O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi namangan viloyati sog'liqni saqlas вoshqarmasining



Download 465,5 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi465,5 Kb.
#191003
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ССВнинг 2016 02 08 №340 буйруги янги Низом




O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi


NAMANGAN VILOYATI SOG'LIQNI SAQLAS ВOSHQARMASINING


BUYRUGI

2016 yil “ “ -SONLI
NAMANGAN SHAHRI
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг айрим буйруқларининг ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 19 июлдаги 1-6/30-771/8-сонли тақдимномаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 августдаги 336-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига пуллик ва сервис хизматлари кўрсатиш тартибини қайта ишлаб чиқиш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:


1. Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2010 йил 11 июндаги “Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 266-сонли ва 2009 йил 9 декабрдаги « Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатиладиган пуллик сервис хизмат турлари руйхатини тасдиқлаш хақида»ги 509-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


2. Маскур буйруқ ижросини назорат қилиш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Иминов зиммасига юклатилсин.
Бошқарма бошлиғи С.Муминов





O’zbekiston Respublikasi Sog’liqni Saqlash Vazirligi


NAMANGAN VILOYATI SOG'LIQNI SAQLAS ВOSHQARMASINING


BUYRUGI

2016 yil “ “ -SONLI
NAMANGAN SHAHRI

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида


Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-2107-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги «2016-2020 йилларда хизматлар кўрсатиш сохасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 55-сонли Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 2 августдаги 340-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:


1. Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят даволаш-профилактика муассасалари ва Туман,шахар тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари худудлардаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пуллик тиббий хизматларни ташкил этишни ушбу буйруқнинг иловаси билан тасдиқланган Низом асосида ташкиллаштирсин.
3. Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахасислари Ҳ.Асқаров Д.Ҳошимовлар маскур буйруқ билан тасдиқланган Низом талабларининг ижроси устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.
2. Маскур буйруқ ижросини назорат қилиш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Иминов зиммасига юклатилсин.

Бошқарма бошлиғи С.Муминов


Соғлиқни сақлаш бошқармасининг


2016 йил даги
-сон буйруғига
Илова

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги


Низом

Маскур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»г ва «Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-2107-сонли Фармони,Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини молиялаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2000 йил 25 январда 880-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар,хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш» тўғрисидаги тартибга мувофиқ вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш қоидаларини белгилайди.


Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши белгиланган тиббиёт муассасаларида (Руйхат маскур Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган) вилоят аҳолисига ва юридик шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар бепул асосда,қолган қўшимча хизматлар тарафлар ўзаро келишган холда пуллик асосда кўрсатилади.
Маскур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214-сонли ва «Соғлиқни сақлаш тизимини янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сонли Фармонига асосан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган ва илмий амалий тиббиёт марказлари ва давлат унитар корхоналарига тадбиқ этилмайди.

I.Умумий қоидалар


1. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар тиббиёт муассасаларида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматларидан ташқари тиббий хизматлар қўшимча хизматлар хисобланади ва тарафлар ўзаро келишилган холда пуллик асосда кўрсатилади.


Қўшимча тиббий хизматлар фуқароларнинг,шунингдек ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалари хисобига амалга оширилади.



  1. Фуқароларга шошилинч,кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг барча турлари бепул асосда кўрсатилади.

II.Пуллик хизматга рухсатнома бериш тартиби


3. Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида (бундан кейин тиббиёт муассасалари деб юритилади) пуллик хизмат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси (бундан кейин соғлиқни сақлаш бошқармаси деб юритилади ) томонидан бериладиган пуллик хизмат кўрсатиш хуқуқини берувчи рухсатнома асосида амалга оширилади.


4. Тиббиёт муассасаларининг пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш учун Соғлиқни сақлаш бошқармаси қошида ишчи гуруҳ ташкил этилади.


5. Ишчи гуруҳ таркиби Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан рухсатнома шакли тасдиқланади.


6. Тиббиёт муассасалари аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатишга рухсатнома олиш учун Соғлиқни сақлаш бошқармасига қуйидаги хужаатларни тақдим этишлари лозим:


Тиббиёт муассасаси раҳбарининг сўровномаси;
Тиббиёт муассасаси Устави нусхаси
Тиббиёт муассасасининг юқори турувчи Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишган холда тасдиқланган пуллик тиббий хизмат кўрсатиш Низоми;
Тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатиладиган пуллик тиббий хизматлар руйхати;
Тиббий хизматлар прейскуранти;
Пуллик хизмат бўйича даромад ва харажатлар сметаси.



  1. Тиббиёт муассасаларига пуллик хизмат кўрсатиш хуқуқини берувчи рухсатнома 5 йил муддатга берилади.


  1. Соғлиқни сақлаш бошқармасида тиббиёт муассасаларига пуллик хизмат кўрсатиш хуқуқини берувчи рухсатномалар реестри юритилади.

III.Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиби

9. Шифохонада пуллик тиббий хизматларга нархлар калькуляцияси Адлия вазирлигидан 2000 йил 25 январда руйхатдан ўтказилган 880-рақамли Тартибга хамда Соғлиқни сақлаш вазирлигинг 2007 йил 26 ноябрдаги 526-сонли буйруғига асосан шакллантирилади.


Пуллик тиббий хизматларга калькуляция тиббиёт муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган холда тасдиқланади.

10. Пуллик тиббий хизмат стационар шароитда даволанишга ётган беморларга, тиббий кўрикдан ўтмоқчи бўлган шахсларга шартнома асосида кўрсатилади.


Шартнома ёзма ёки оғзаки шаклда бўлиши мумкин. Ёзма шартномада пуллик тиббий хизмат олиш муддатлари, шартнома қиймати, ҳисоб китоб тартиби, томонларнинг хуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланади. Беморга тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг,якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.

11. Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ҳамда тиббиёт муассасаси бош шифокори томонидан тасдиқланган пуллик тиббий хизмат прейскуранти хар бир тиббиёт муассасаси томонидан беморлар эътиборига етказилиши мақсадида фуқаролар учун қулай жойларда осилган бўлиши керак.


Шу жумладан, пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, тиббиёт муассасанинг юридик манзили,телефон рақамлари, иш вақти каби маълумотлар беморларга кўринарли жойда бўлиши лозим.

12. Нақд пул тушимларини аҳолидан тиббиёт муассасасининг буйруғи билан тайинланган алоҳида ходим (моддий жавобгар шахс) қабул қилади. Ушбу ходимлардан ташқари бошқа ходимларнинг нақд пул тушумини қабул қилиши қатъиян манн этилади.


Кирим ордерларини расмийлаштирмасдан нақд пул тушими қабул қилиниши ҳоллари аниқланганда, айбдор шахслар қонун билан ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

13. Беморлардан маблағлар фискал хотирага эга бўлган касса аппарати орқали қабул қилиниши лозим. Тиббиёт муассасада пуллик хизмат учун тўловлар нақд пул,плпастик карточка хамда пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


14. Тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатувчи банк билан шартнома асосида шифохона худудида банк ғазнасини ташкил қилиши мумкин.


15. Тиббиёт муассасаси бюджетдан ташқари тушадиган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.


16. Тиббиёт муассасаси пуллик хизмат кўрсатиш вақтида ихтиёрида бўлган асосий воситалардан фойдаланиши мумкин.

17. Тиббиёт муассаса маскур буйруқнинг иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 2-иловасида келтирилган сервис хизмат турларини ташкил қилиши мумкин.


Иш жараёнининг зарурати билан ёки аҳолининг қўшимча сервис хизмат турларига эхтиёжи вужудга келган холларда, ушбу хизмат турлари Соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруқларида кўрсатилмаган бўлса, Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган холда ташкил этилиши мумкин.

18. Тиббиёт муассаса томонидан ташкил қилинадиган сервис хизмат турлари бюджет маблағларига, сифатига ва бошқа омилларга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.


Тиббиёт муассасаси томонидан ташкил қилинадиган сервис хизмат турлари ахолининг хохишига кўра ихтиёрий тарзда кўрсатилади ва аҳолининг барча қатламларига пуллик асосла амалга оширилади.

19. Тиббиёт муассасаси пуллик хизматлар бўйича статистика ва бухгалтерия хисоби ва хисоботини олиб бориши, ўрнатилган тартибда ва муддатларда юқори худудий соғлиқни сақлаш бошқарув органига ва статистика органларига белгиланган шаклларда хисоботларни топшириши шарт.


IV.Якуний қоидалар

20. Пуллик тиббий хизматни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли кўрсатилиши учун тиббиёт муассасаси раҳбари шахсан жавоб беради.


21. Пуллик тиббий хизматлар сифати устидан назорат Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.


22. Тиббиёт муассаса ва тиббий хизмат олишга мурожаат этган беморлар ёки юридик шахслар ўртасида юзага келадиган эътироз ва тортишувлар ўзаро келишувга асосан, бундай келишувгв эришилмаса, юқори соғлиқни сақлаш бошқарув органига ёки суд органларида ҳал этилади.


23. Мазкур Низом талаблари бузилган холларда айбдор шахслар қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги


давоалш-профилактика муассасаларида
аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш
тўғрисидаги Низомга 2-илова

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатиладиган пуллик сервис хизмат турлари


Р Ў Й Х А Т И*






  1. Download 465,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish