Штамм-Кадер
бўйича ўтказиладиган гастростомия
.
Юқори ўрта лапаротомия
қилинганидан кейин ошқозоннинг олдинги девори жарохатга чиқарилади ва бир биридан 2-3
см узоқликда иккита лигатура-тутқич қўйилади. Тутқичлар оралиғига сероз-мускул халтача
чоки қўйилади, унинг марказида скальель билан ошқозон девори тешилади, унга резина
найча киритилади ва унинг атрофида халтача чок тортилади. Биринчи халтача чокдан 1 см
ташлаб, худди шунақа иккинчи чок қўйилади ва ошқозон деворини ичкарига ағдара туриб,
биринчи чок устидан иплар тортилади. Қорин парда кесмаси қирғоқлари найча атрофида
ошқозон деворига тикиб қўйилади. Жарохат қаватма-қават тикилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |