VII. Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва сарфлов воситаларини
сақланиши ва самарали ишлатилишини назорат тартиби
27.
Муассасаларда дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари
сақланиши ва самарали ишлатилиши устидан назорат ДФҲ томонидан режали ва режадан ташқари
текширувлар даврида амалга оширилади.
28.
ДФҲ аъзолари томонидан жорий йил учун вертикал бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни
сақлаш бошқармалари, Давлат санитария эпидимиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий
муассасаларнинг ДФҲ томонидан худудда жойлашган ўз тасарруфларидаги барча даражадаги ва
турдаги даволаш-профилактика муассасалари, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари;
туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва Давлат санитария
эпидимиология назорати марказлари ўз тасарруфларидаги барча даволаш-профилактика
муассасаларинг таркибий тузилмалари;
даволаш-профилактика муассасалари эса ўзларининг таркибий тузилмаларида дори воситалари, тиббий
буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларини сақланиши ва самарали ишлатилиши ҳолатини
текшириш учун йиллик режа тузилади, бунда ҳар бир объектни ҳар чоракда 1 марта текширилишини
инобатга олиш зарур. Текширувлар ДФҲнинг режасига кўра ҳар ойнинг 15-25- кунлари ўтказилади.
ДФҲнинг иш режаси аъзолари томонидан тузилади, раҳбар имзоси ва муассаса муҳри билан
тасдиқланади.
29.
Ҳар ой текширувдан олдин ДФҲ раиси аъзоларини тўплайди ва бу ойда текшириладиган
объектларга ДФҲ аъзоларидан масъулларни белгилайди. Масъуллар томонидан объектлар ўрганилиб,
натижалар иловада келтирилган текширув далолатномасига расмийлаштирилади. Далолатнома
ўрганишни ўтказган ДФҲ аъзолари ва текширилган объект раҳбари томонидан имзоланади. Текширув
далолатномалари 2 та нусхада тайёрланади, улардан бири объектда сақлаш учун қолдирилади.
30.
ДФҲнинг навбатдаги йиғилишида (ҳар ойнинг 25-30 санасида) барча аъзолар тўпланиб, текширув
натижалари юзасидан ҳисобот берадилар ва далолатномаларни тақдим қиладилар. Далолатномалар
асосида ДФҲнинг қарори тайёрланади. Мазкур қарорда ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари
қўлланиши таклифлари киритиш зарурияти бўлган ҳолатларда ДФҲ қарори нусхаси билдиришнома
билан биргаликда муассаса раҳбарига тақдим қилинади. Муассаса раҳбари томонидан интизомий жазо
чораси тўғрисидаги буйруқ нусхаси тегишли қарор билан биргаликда сақланади.
31.
ДФҲнинг текшириш далолатномалари, ДФҲ қарорлари ва муассаса раҳбарининг тегишли
буйруқлари тартиб билан ойма-ой иш дафтарига тикилади ва 5 йил мобайнида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |