Девелоперлик лойиҳаси – бу лойиҳани амалга оширишни бошқаришга бўлган комплекс ѐндашувни назарда тутувчи инвестицион лойиҳа. Ушбу тушунча буюртмачининг ўзи томонидан амалга ошириладиган шахсий лойиҳасига тенглаштирилади.
Девелоперлик (бошқарувчи) компания – бу буюртмачининг (бош буюртмачи, инвестор) буюртмасига биноан лойиҳа сиклининг барча босқичларида - бозорни ўрганиш ва инвестицияолди тадқиқотларидан тортиб то лойиҳани тугатишгача - қурувчи вазифаларини комплекс тарзда бажарувчи компания (фирма, корхона).
Лойиҳаларни бошқариш – бу лойиҳанинг ҳаѐт сикли давомида инсон ва
моддий ресурсларни ташкиллаштириш, режалаштириш, бошқариш, координациялаш усули бўлиб, у замонавий усуллар, бошқариш техника ва технологияларини қўллаш йўли билан мақсадларга самарали эришишга йўналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |