Меъёрий- ҳуқуқий адабиётлар
Каримов И.А. “Қишлоқ хўжалиги тараққиёти-тўкин хаёт манбаи”. Т.,”Ўзбекистон” 1998 й.
“Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонун. Т.: 1996 й. 30 август
“Уруғчилик тўғрисида”ги қонун. Т.: 1996 й. 29 август
II Асосий адабиётлар
1. Абдукаримов Д.Т. Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилиги. Т., 2002.
2. Абдукаримов Д.Т. Дала экинлари хусусий селекцияси. Т., 2007.
3. Йигиталиев М., Мухамедханов С.Р. Дала экинлари селекцияси ва уруғчилиги. Т., «Ўқитувчи», 1981.
4. Гуляев Г.В., Гужов Ю.Л. Селекция и семеноводство полевих культур. М., «Колос», 1987.
5. Узоқов Й .Ф. Қурбонов Ғ.Қ. Уруғчилик ва уруғшунослик. Т., 2000
6. Атабаева Х.Н. ва бошқ. Ўсимликшунослик. Т., «Меҳнат», 2000.
«Фойдаланилган адабиётлар рўйхати»да дастлаб ишда таянилган Президент асарлари, ЎзР қонунлари, ЎзР ВМ нинг қарорлари, сўнгра фойдаланилган ўзбек тилидаги, кейин хориж тилидаги адабиётлар ҳамда энг сўнггида Интернетдан олинган маълумотлар манбалари келтирилади. Адабиёт қайси тилда ёки ёзувда чоп этилган бўлса рўйхатда ҳам шу ҳолда берилади.
POWER POINT ДА КУРС ИШИ ҲИМОЯСИ ТАҚДИМОТИНИ ТАЙЁРЛАШ
Тайёрланган тақдимот (презентация) материаллари курс ишининг мазмуни ва моҳиятини, тадқиқотнинг асосий натижалари, хулоса ва таклифларни акц эттириши лозим. Слайдлар сонининг 7–10 та бўлишлиги мақсадга мувофиқдир. 1- слайдда курс ишининг мавзуси, объекти, мақсад ва вазифалари. Охирги слайдда хулоса ва таклифлар келтирилади. Қолган слайдларда эса иш мазмуни эркин шаклда ифодаланади. Унда жадваллар, расмлар, графиклар келтирилиши мумкин.
Слайдлар автокўриниш тартибида ёки сичқонча ёрдамида намойиш этилади.
КУРС ИШИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ
Талабаларнинг курс иши 100 балли рейтинг тизимида баҳоланади.
Курс ишини баҳолаш мезонлари 2-иловада келтирилган. Намунавий мезонлар асосида кафедра томонидан ишлаб чиқилиб, факултет ўқув-услубий комиссияси томонидан тасдиқланади. Талабалар белгиланган талаблар асосида курс ишини ёзади. Курс иши бўйича консултатсиялар белгиланган профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади. Курс иши фан тугаган куни белгиланган ўқитувчига топширилади ва факултет ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланган махсус комиссияда ҳимоя қилиниши лозим.
Фан бўйича ёзилган курс иши ҳимояси натижалари 12-шаклдаги қайдноманинг “Ўзлаштириш кўрсаткичи” устунида қайд этилади. Курс ишининг дастлабки баҳолаш натижалари бўйича саралаш балидан кам тўплаган талабанинг бали ҳам кўрсатилади.
Курс ишининг ҳимояси натижалари талабанинг семестрдаги рейтингини аниқлашда ҳамда уни курсдан курсга ўтказишда хисобга олинади. Курс иши бўйича талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг қайдномасида кўрсатилади, лекин рейтинги аниқланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |