4.Рақобатлашган бозор самарадорлиги
Биз кѝрдикки, давлатнинг бозор механизмига аралашуви жамиятда тѝлиқ йѝқотишга
олиб келади. Шунинг учун хам давлат ѝзининг иқтисодий сиѐсатини ишлаб чиқганда тѝлиқ
йѝқотишларни хисоб-китобдан четда қолдирмаслиги керак. Лекин, бундан давлатнинг
рақобатлашган бозорга аралашуви хар доим хам йѝқотишларга олиб келаверади, деб
бѝлмайди. Қуйидаги икки ҳолда давлатнинг аралашуви рақобатлашган бозорда
истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг турмуш даражасини ѝсишга олиб келади.
Биринчидан, истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаракати натижасида
вужудга келадиган ютук ѐки йѝқотиш бозор нархида ѝз ифодасини топмаса. Бундай йѝқотиш
ѐки ютуклар бозорга нисбатан ташки самара дейилади, нима учун деганда, улар бозорга
нисбатан ташқарида руй беради. Бозорга нисбатан ташки самарага мисол қилиб ишлаб
чиқарувчилар томонидан атроф-мухитни захарлаш натижасида вужудга келадиган жамият
ҳаражатларини келтириш мумкин. Ушбу ҳаражатларни фақат давлатнинг аралашуви оркали
бартараф қилиш мумкин.
Иккинчидан «бозор қийинчилиги» - бу ерда маҳсулотнинг сифати, ким томонидан,
качон ишлаб чикарилганлиги тѝғрисида ахборотнинг тѝлиқ бѝлмаслиги, истеъмолчиларни
ортикча
йѝқотишларга
олиб
келиши
мумкин,
яъни
истеъмолчи
нафликни
максималлаштирадиган товарларни сотиб олиш бѝйича тѝғри қарор қилолмаслиги мумкин.
Бундай ҳолда давлатнинг аралашувини (товарлар ярлигида товар тѝғрисида тулик ахборот
булишни давлат томонидан талаб қилиниши) самарали деб караш мумкин.
Рақобатлашган бозорнинг мувозанат холатда ишлаши истеъмолчи ва ишлаб
чиқарувчи ортикчалигини максимал бѝлишини таъминлайди, демак, мувозанат холатда
истеъмолчилр ѝз талабини мавжуд ишлаб чиқариш ҳаражатларида мумкин бѝлган энг паст
нархда қондиради. Рақобатлашган бозор самарадорлиги ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашган бозорнинг мувозанат холати шарти
қуйидагича тенглик билан ифодаланади:
P
AC
MC
MR
.
(13-расм)
Маълумки қисқа муддатли оралиқда, рақобатлашган бозор шароитида фирма ортикча
фойда олиши ѐки зарар кѝриши мумкин. Лекин, узоқ муддатли оралиқда бундай холат
истисно қилинади, нима учун деганда, тармоққа кириш, ундан чикиш эркин бѝлганда,
тармоқдаги юқори фойда бошқа фирмаларни ѝзига жалб қилади, тармоқдаги зарар билан
ишлайдиган фирмалар бошқа тармоқка ѝтадилар.
607
13-расм. Рақобатлашган фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат холати.
Рақобатлашган бозор чекланган ресурсларни оптимал тақсимлашга ѐрдам беради ва
натижада истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларини максимал даражада қондиришга эришилади.
Бундай таксимланиш
MC
P
шартида таъминланади. Фирмалар ушбу шартга кѝра ишлаб
чиқаришни
нарх
чекли
ҳаражатга
тенг
бѝлганча
кадар
мумкин
даражада
максималлаштирадилар. Ушбу шарт бажарилганда нафақат ресурсларни самарали
тақсимлашга эришилади, балки максимал ишлаб чиқариш самарадорлигига хам эришилади.
Рақобатлашган бозор фирмаларни минимал ҳаражатларда маҳсулот ишлаб чиқаришга ва уни
ушбу ҳаражатларга мос бѝлган нархда сотишга мажбур қилади.
Агар
P
AC
бѝлса, фирма зарар кѝради ва тармоқдан кетишга мажбур бѝлади. Агар
P
AC
бѝлса, бозорда қисқа муддатли оралиқда ортикча фойда олиш иконияти туғилади.
Лекин, бу ортикча фойда тармоқка бошқа фирмаларни кириб келишига сабаб бѝлади. Бошқа
фирмаларнинг кириб келиши ортикча фойдани нолга туширади. Бу ѝз навбатида мувозанат
холатни узоқ муддатгача турғун сакланишидан далолат беради.
Рақобатлашган бозорда ва мувозанат холат шароитида рақобатлашувчи тармоқка
карашли фирмалар ҳаражатлари бир хил деб каралади. Лекин, биз биламизки, баъзи бир
фирмалар сифатли хом ашѐда ишлайди, бошқалари замонавийрок ва самаралирок ускунада
ва технологияда ишлайди, яна бошқаси юқори малакали кадрлар билан ишлайди. Умуман
олганда иккита бир хил фирманинг ѝзи бѝлмайди. Ўз ѝзидан равшанки, сифатли ресурслар
билан ишлайдиган фирмаларнинг ҳаражатлари бошқаларникига караганда кам бѝлади.
Бу холатни рақобатлашган бозордаги фирмаларнинг ѝртача ҳаражатлари бир хил
бѝлади, деган шарт билан мос келишини иқтисодда қуйидагича тушунтиради: яъни сифатли
ресурс эгалари ѝз ресурслари учун кѝпрок иш хаки олади, мукаммаллашган самарали
ускуналарнинг ижара хаки хам юқори бѝлади. Самарали ресурс эгалари олинадиган қѝшимча
фойдага иқтисодий рента дейилади. Иқтисодий рента - бу рақобатлашган бозорда керакли
ресурс учун фирма тѝлаши мумкин бѝлган нарх билан ушбу ресурснинг минимал нархи
ѝртасидаги фарқ. Масалан, ѝртача хом ашѐдан фойдаланиб ишлаб чикарилган хар бир
маҳсулот 10 сѝм келтирсин, чекланган сифатли хом ашѐдан фойдаланиб ушбу маҳсулотни
ишлаб чикарганда (ҳаражатларнинг камайиши ва маҳсулот сифатини ошиши хисобига) хар
бир маҳсулотдан оладиган фойда 20 сѝмни ташкил қилсин, дейлик. Сифатли ресурсни хамма
фирмалар хам сотиб олишга ҳаракат қилади. Лекин, сифатли ресурс чекланган бѝлгани учун
хамма фирмалар сотиб ола олмайди. Агар сифатли хом ашѐ рақобатлашган бозорда сотилса,
унинг нархи ѝртача хом ашѐ нархидан албатта юқори бѝлади. Агар ѝртача хом ашѐ нархи
1
P
ва сифатли хом ашѐ нархи
2
P (
2
P >
1
P ) бѝлса сифатли хом ашѐ эгаси
P
P
P
2
1
га тенг
бѝлган иқтисодий рента олади. Натижада маҳсулот ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг ѝртача
ҳаражати бир-бирига тенг бѝлади.
P
MC
AC
MR=P
P
e
P
e
Q
608
Шундай қилиб, самарали ресурслардан фойдаланиб олинган барча фойда ушбу
ресурсларни сотиб олишга сарфланади. Ушбу холат рақобатлашган бозордаги фирмаларнинг
ѝртача ҳаражатлари тенглашиш тенденциясига эга эканлигини кѝрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |