минимумини сарфланган ишчи кучини оддий такрор тиклаш учун зарур бѝлган даромад деб
қараш мумкин. Яшаш минимумини минимал истеъмол корзинаси ҳам деб қаралиши мумкин.
Яшаш минимум аҳолини қашшоқлик чизиғи сифатида ҳам қараш мумкин. Яшаш
минимумидан паст даромад оладиган аҳолининг қисми қанча кѝп бѝлса, аҳолининг
қашшоқлик даражаси шунча юқори бѝлади.
Турмуш даражасини ифодаловчи кѝрсаткичлар истеъмол саватига кѝра ҳисобланади.
Ривожланган давлатларда ѝртача даромад истеъмол саватига қуйидаги товарлар киритилади:
уй-жой, автомобил, уйнинг замонавий жиҳозлари, аудио ва видео техника, саѐҳат қилиш
имконияти, болаларини кийинтириш, ѝқитиш, илмий асосланган озиқ-овқат, кийим-кичик,
маълум даражадаги жамғарма. Одатда минимал истеъмол саватга бошланғич эҳтиѐжни
қондирадиган товарлар киритилади (кийим-кечак, озиқ-овқат, минимал яшаш шароити).
Жамиятдаги барқарорлик ва аҳолинининг умумий фаровонлиги кѝпинча ушбу аҳоли
таркибидаги ѝртача синфдаги аҳолининг улуши билан ифодаланди деб қаралади. Ўртача
синфдаги аҳолининг мамлакатни ҳозирги ҳам сиѐсий, ҳам иқтисодий ҳаѐтидаги аҳамияти
ниҳоятда каттадир. Бозор талабини шакллантиришда, ишлаб чиқаришдаги фаолликни
таъминлаш ѝрта синфга қарашли аҳолига кѝпроқ боғлиқ. Ривожланган давлатларга ѝрта
синфга қарашли аҳоли умумий аҳолиннинг 50 фоизидан 70 фоизигачасини ташкил қилади.
Юқорида ҳам таъкидлаб ѝтдикки, бозор иқтисодиѐти ѝз-ѝзидан жамиятдаги
даромадларни текис тақсимлашни таъминламайди, шунинг учун ҳам бозор иқтисодиѐтига
асосланган жамиятда ҳар доим ѝта қашшоқ, бой ва ѝта бой аҳоли гуруҳлари сақланиб
қолади. Цивилизациялашган давлатлардаги иқтисодий сиѐсат аҳоли даромадларидаги кескин
равишда катта бѝлган фарқларни қисқартиришга, даромадларни кѝпроқ адолатли қайта
тақсимлашга
қаратилган.
Ҳар
бир
цивилизациялашган
давлат
ноғиронларни,
нафақахѝрларни, кѝп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ѝз бѝйнига олиши зарур.
Даромадларни дифференциялашуви. Шахсий даромадларнинг табақалашувининг
асосида иш ҳақининг ҳар хил бѝлиши ѐтади. Иш ҳақининг ҳар хил бѝлиши эса қуйидаги
омилларга боғлиқ: шахслар қобилиятининг ҳар хиллиги, билим даражаси, малакаси,
тажрибаси, мулкнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг нотекис тақсимланиши, кѝчмас мулкнинг
нотекис тақсмланиши, яъни жамғарманинг нотекис тақсимланиши ва ҳоказо.
Булардан ташқари даромадларнинг нотекис тақсимланишида омад, қимматли
ахборотга эга бѝлиш, тавакалчилик, шахсий ва оилавий муносабатлар ҳам маълум рол
574
ѝйнайди. Ушбу омилларнинг таъсири ҳар хил, баъзи ҳолларда улар даромадларни
тақсимлашга қаратилган бѝлса, баъзи ҳолларда нотекисликни кучайтиради.
Даромадларнинг нотекис тақсимланиши даражасини, чуқурлигини аниқлашда Лоренц
эгри чизиғидан фойдаланилади. Лоренц эгри чизиғини чизиш учун координата системасини
чизамиз. Горизонтал ѝқ бѝйича аҳолининг ѐки оилаларнинг фоизлардаги улуши ифоланади.
Вертикал ѝқ бѝйича – даромадлар фоизи ифодаланади (17-расм).
Одатда аҳолини беш қисмга бѝлади, яъни беш квинтелга. Ҳар бир квинтелга (бешдан
бир қисмига) аҳолининг 20 фоизи киради. Аҳолининг қисмлари координата ѝқига энг кам
даромадга эга бѝлган қисмидан бошлаб то энг кѝп даромад оладиган қисмигача бѝлган
кетма-кетликда жойлаштирилади. Агар аҳолининг барча қисмлари оладиган даромад бир
хил бѝлса, яъни даромад текис тақсимланган бѝлса, у ҳолда 20 фоиз аҳолига 20 фоиз даромад
тѝғри келади, 40 фоиз аҳолига 40 фоиз даромад тѝғри келади ва ҳоказо.
Графикдаги OF чизиғи даромадларни абсолют текис (тенг) тақсимланганлигини
ифодалайди. OEF чизиғи эса абсолют нотекис тақсимланганлигини ифодалайди. Лоренц эгри
чизиғи ОАВСDF даромадларини реал, ҳақиқий тақсимланишини ифодалайди.
Амалда аҳолининг энг кам таъминланган қисмига даромадни 5-6 фоизи тѝғри келса,
энг бой аҳоли қисмига 40-45 фоизи тѝғри келади.
100 F
80
Текис тақсимланиш
чизиғи
60
D
40 Лоренц
эгри
C чизиғи
20
B
A Е
0 20 40 60 80 100
Аҳоли фоизи
17-расм. Лоренц эгри чизиғи
Шунинг учун ҳам Лоренц эгри чизиғи даромадларни абсолют текис ва нотекис
тақсимланишини ифодаловчи чизиқлар ѝртасида жойлашган. Даромадлар тақсимланиши
қанча нотекис бѝлса, Лоренц эгри чизиғи шунча Е нуқтага томон ботиқ бѝлади. Даромадлар
тақсимланиши қанча текис бѝлса, Лоренц эгри чизиғи тѝғриланиб OF чизиғига шунча
яқинлашади.
Даромаднинг нотекис тақсимланиши даражасини кѝрсатувчи Джин коэффициентини
Дж деб белгиласак, у ОАВСDF юзани OЕF учбурчак юзасига нисбати билан аниқланади:
OFE
ABCDF
S
S
Дж
.
575
Бу ерда биз номинал даромадни тақсимланишини ифодаладик. Номинал даромадга
аҳоли томонидан пул шаклида олинган барча даромадлар киради: иш ҳақи, дивидендлар,
фоизлар, барча трансферт тѝловлари (қайтариб олинмайдиган пул тѝловлари). Лекин, бу ерда
аҳолини ѝз томорқасидан оладиган даромади, уйидаги чорва молларидан тушадиган
даромад, давлат томонидан таълимга, медицина хизматига сарфланадиган маблағлар, хайрия,
эҳсонлар ҳисобга олинмаган.
100
80
Моддий ѐрдам берилгандаг кейинги
солиқ тѝловлари тѝлангандан кейинги
Лорен эгри чизиғи D
Да
ром
ад
фои
зи
60 C
40 Давлат томонидан
B ѐрдам берилмаган,
солиқлар
тѝланмаган даврдаги
Лоренц эгри чизиғи
20
A
0
20 40 60 80 100 Аҳоли фоизи
18-расм. Даромадларнинг қайта тақсимланиши натижасида Лоренц эгри
чизиғининг силжиши
Барча ривожланган мамлакатлар даромадларни қайта тақсимлаш сиѐсати давлат
томонидан амалга оширилади. Прогрессив, яъни ѝсиб борувчи солиқ тизимига кѝра,
аҳолининг бой қисмидан юқорироқ фоизда солиқ олинса, аҳолининг кам даромадли
қисмидан камроқ фоизда солиқ олинади. Солиқ тѝловларидан тушган даромаднинг бир
қисми кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланади. Деярли барча
давлатларда аҳолини ижтимоий суғурталаш ва кам таъминланган аҳолига ѐрдам бериш
дастурлари мавжуд. Ижтимоий суғурталаш дастурига кѝра нафақахѝрлар, аҳолининг ишга
яроқсиз бѝлган қисми, боқувчисини йѝқотган оила, ноғиронлар ижтимоий суғурталанади.
Давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастури бѝйича кѝп болали оилаларга ѐрдам
берилади, озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилади ва бошқа ҳар хил имтиѐзлар белгиланади.
576
Давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш сиѐсати натижасида Лоренц эгри чизиғи
тѝғриланиб OF чизиғи томон силжийди, яъни Лоренц эгри чизиғи ОАВСDF ҳолатдан
ОА
,
В
,
С
,
D
,
F ҳолатга силжийди (18-расм).
Даромадларни қайта тақсмлаш сиѐсати истиқболда ѝзини самарасини беради. Нима
учун деганда, кам таъминланган аҳоли ѝқиш, билим олиш имкониятига эга бѝлади ва улар
келажакда жамият тараққиѐтига ѝз ҳиссаларини қѝшадилар. Бозор муносабатларига
асосланган жамият ѝз аъзоларига кенг ва шу билан бирга тенг имкониятлар яратади, лекин
бу имкониятдан фойдаланиш ҳар бир шахснинг ѝзига боғлиқ.
Мисол. 20 фоиз аҳолининг кам таъминланган қисми жамиятдаги умумий
даромаднинг 10 фоизини олади, аҳолининг энг яхши таъминланган 20 фоиз қисми эса
жамиятдаги даромаднинг 40 фоизини олади. Берилган маълумотларга кѝра даромадни
нотекис тақсимланиш даражасини ифодаловчи Джин коэффициенти топилсин.
Ечиш. Берилган маълумотларга кѝра Лоренц эгри чизиғини чизамиз (19-расм).
Джин коэффициенти қуйидагича топилади:
Дж =
,
OFE
OACDF
S
S
бу ерда S
OBF
= S
OFE
- S
OABFE
1
,
S
OABF
= 0,5 ∙ (10 ∙ 20) + 0,5∙ (10+60) ∙ 60+0,5∙(100+60)∙20
= 100+2100+1600=3800
Маълумки,
S
OABFE
юзи = ОВN учбурчак юзи + S
NABM
трапеция юзи + S
MBFE
трапеция юзи.
OAN учбурчак юзини топамиз:
S
OFE
= 100∙100∙0.5=5000.
Джин коэффициентиини ҳисоблаймиз
Дж =
.
24
500
3800
5000
100 F
80 В
Да
ром
ад фои
зи
60
577
40
Е
20
А
10
М Е
0
20 40 60 80 100 Аҳоли фоизи
19-расм. Лоренц эгри чизиғи
Шуни ҳам эслатиб ѝтиш керакки, Джин коэффициенти аҳолининг йирик гуруҳлари
(кам таъминланган 20 фоизи, ѝртача таъминланган 60 фоиз ва яхши таъминланган 20 %)
ичидаги нотекисликни ҳисобга олмайди.
Қуйидаги мисолни ечиш тавсия этилади.
Мисол. 50 фоиз аҳолининг ѝртача таъминланган қисми жамият даромадининг 50
фоизини олади. 20 фоиз энг кам таъминланган қисми 5 фоиз даромадни олади.
Берилган маълумотларга кѝра Лоренц эгри чизиғи чизилсин ва Джин коэффиценти
аниқлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |