Баҳо - товарларни пулга айирбошлаш нормасидир.
Эркин бозор иқтисодиѐтида баҳо фақат нимани қандай ишлаб чиқариш
зарурлигини эмас, балки ким учун ишлаб чикариш зарурлигини хам аниқлаб беради.
Товарлар (хизматлар) баҳо миқдори, қиймати аниқ турдаги алохида товарлар учун
операцияларини ифодалайди.
Иқтисодий агентлар - алохида шахслар, уй хѝжалиги, корхона давлат, ижтимоий
ташкилотлардир.
Рацонал (фойдали) ҳаракат - ресурслар чекланган шароитда энг кам сарф
ҳаражат қилиб, фойдани максимал даражада ошириш учун қилинадиган
иқтисодий ҳаракатдир.
B B
1
A
1
A
A
A
B B
479
Рационал ҳаракат, яъни фойдага эришиш учун бѝладиган ҳаракат
ҳаражатларсиз бѝлмайди. Шунинг учун ҳаражат билан фойда, олинган
натижалар таққосланади.
Масалан, фойдали ҳаракат қилиб ишчи иш ҳақи олади, тадбиркорлар -
фойда, истеъмолчилар эса қониқиш хосил қилади. Олган фойда ѐки зарарига қараб
уларнинг юриш-туришлари хам ѝзгаради.
4.
Товарлар айланмаси модели ва унинг аҳамияти
Микроиқтисодиѐт иқтисодий субъектларни иккига бѝлиб ѝрганади - истеъмолчилар (уй
хѝжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади - мумкин
даражада ѝзининг эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш бѝлса, ишлаб
чиқарувчиларнинг мақсади - фойдани ѐки бошқа бир фаолият кѝрсаткичларини
максималлаштиришдан ѐки минималлаштиришдан иборатдир.
Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб
чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
4) ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким кайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради)
мувофиқлаштириш;
5) истеъмолчилар фаолиятини (ким, кайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади)
мувофиқлаштириш;
6) ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бѝйича қабул қилинган қарорларни
мувофиқлаштириш.
Бу муаммо товарлар айланмаси модели оркали таҳлил қилинади (1-расм).
Моделдан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки, у муаммонинг иккинчи
даражали томонларини эътиборга олмайди. Моделда икки турдаги ѝзгарувчилар
ишлатилади: экзоген ва эндоген. Экзоген ѝзгарувчилар ташқи ѝзгарувчилар булиб, улар
олдиндан берилади ва моделга киритилади. Эндоген ѝзгарувчилар модел ичида, хисоб-
китоблар асосида шаклланади. Товарлар айланмасида иқтисодиѐт икки секторга бѝлинади:
уй хѝжаликлари ва фирмалар. Уй хѝжаликлари ѝз ресурсларини (ишчи кучи, капитал ва
ерни) фирмаларга сотиб даромад оладилар ва бу даромадларини фирмалардан товарлар ва
хизматлар олишга ишлатадилар. Фирмалар ѝзларининг товар ва хизматларини сотиб ундан
тушган даромадни уй хѝжаликларидан ресурсларни сотиб олишга ишлатадилар.
Кѝриниб турибдики, хақиқатдан ҳам нима истеъмол қилиш керак, демак, нима ишлаб чиқариш керак, деган масалани уй хѝжаликлари ҳал
қилади. Уй хѝжаликларининг бундай қарори, фирмаларнинг ишлаб чиқариш режаларини тузиш учун асос бѝлиши керак. Фирмалар, ѝз
навбатида, ноѐб ресурслардан фойдаланиш қарорларини бир-бири билан мувофиқлаштириши лозим. Нихоят, уй хѝжаликлари истеъмол
қилиш учун режалаштирган неъматларни олишлари керак, яъни улар истеъмол қилиш буйича қарорларини бир-бири билан мослаштириши
керак бѝлади.
480
1-расм. Мувофиқлаштиришнинг бозор механизми.
Бозор тизимида мувофиқлаштириш масалаларини иккита бозор ҳал қилади: ишлаб
чиқариш ресурслари бозори ва истеъмол неъматлари бозори.
Талаб ва таклиф модели тадбиркорлар сектори билан уй хѝжаликлари сектори
ѝртасидаги ѝзаро муносабатларни тушунтиришга хизмат қилади. Агар бу икки сектор
товарлар бозорида олди-сотди буйича ѝзаро муносабатда бѝлса, талаб ва таклиф модели
товар нархини ва сотиладиган товар хажмини аниқлайди. Агар улар ресурслар бозорида
олди-сотди буйича ѝзаро муносабатда бѝлсалар модел сотиладиган ресурслар нархини ва
миқдорини аниқлайди.
Хар бир бозор ѝзининг иккита қарор қабул қилувчи субъектига эга: сотувчилар ва
харидорлар. Бозорда қабул қилинадиганларнинг мувофиқлиги хар бир неъматнинг мувозанат
нархи ва мувозанат миқдори билан таъминланади. Нарх талаб ва таклиф муносабатлари
натижаси сифатида, уй хѝжаликлари ва фирмалар томонидан қабул қилинадиган қарорларни
мувофиқлаштириш учун мухим ахборот булиб хисобланади. Бундай ахборот бир вақтнинг
ѝзида жамиятдаги ноѐб неъматларни тақсимлаш муаммосини ечиш учун мухим аҳамият касб
этади. Масалан, нон нархининг ошиши - харидорлар учун нонни истеъмол қилишни чеклаш
тѝғрисида сигнал бѝлса, фирмалар учун нонни ишлаб чиқаришни ошириш ва нон бозоридаги
мувозанатни тиклаш тѝғрисида мухим ахборот булиб хизмат қилади.
Нархлар ноѐб ресурсларни рационал тақсимлашни таъминлайди, неъматларни рационал
истеъмол қилишга, ҳаражатларни камайтиришга ундайди. Нарх ер, капитал ва ресурслар
эгаларининг даромадини аниқлайди. Бозор тизимида мувофиқлаштириш масаласини бозор
ҳал қилади. Мувофиқлаштириш масаласи билан боғлиқ ҳаражатларга трансакцион
ҳаражатлар дейилади.
Бозор мувофиқлаштиришдан ташқари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар
қарорларини вақт буйича тартиблаштиради. Бу келажакдаги неъматлар (фьючерс)
бозорининг вужудга келиши билан боғлиқдир. Келажакдаги неъматларнинг олди-сотдиси,
уларнинг нархлари тѝғрисида тасаввурга эга бѝлишга, уларнинг келажакда нисбатан
ноѐблиги тѝғрисида ахборот беради. Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар бундай нарх
ахборотларига кѝра, ѝзларининг жорий хѝжалик режаларини қайта кѝриб чиқадилар ва
ѝзларининг иқтисодий ҳаракатларини тартибга соладилар.
Уй
хѝжаликлари
Ресурслар
бозори
Фирмалар
Истеъмол
неъматлари
бозори
481
Do'stlaringiz bilan baham: |