O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta


АСОСИЙ ҚИСМ 1. Футбол спортини оммавийлаштириш ва ривожлантириш тадбирлари



Download 79,34 Kb.
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi79,34 Kb.
#29233
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2019-йил

АСОСИЙ ҚИСМ

1. Футбол спортини оммавийлаштириш ва ривожлантириш тадбирлари


Футболчиларнинг маҳорат даражасини ошириш тўғрида-тўғри боллаарни илк ёшлик чоғидан бошлаб футбол ўйинига режали ва малакали равишда оммавий ўргатишга боғлиқ. Фақат бола имкониятларига мос бўлган ҳаракат кўникмаларини шунчалик тез ва осон ҳосил қилинади.
Болалик ёшида спорт билан шуғулланиш, агар у тўғри методика билан олиб борилса, организимнинг шакилланишга ижобий таъсир кўрсатади. Бу таъсир икки хил намоён бўлади.: морфологик ўзгаришлар-бунда антропометрик белгилар тез ўсади ва функсионал ўзгаришлар-бунда ишчанлик қобилятига ўсади ва функсионал ўзгаришлар-бунда ишчанлик обилятига ўсади. Жисмоний машқларнинг суяк систиемасининг ривожланишига таъсири айниқса сезиларлидир. Масалан, жуда кўп тадқиқотлар болалар умиртқа поғонасининг жуда ҳам қайишқоқлигига ва узоқ вақт зўр бериш натижасига нотўғри ҳолатда бўлиши туфайли қийшайиб қолиши мумкинлиги ҳақида далолат беради. 8-9 ёшли боларнинг умиртқа поғонаси жуда ҳам ҳаракатчан бўлади. Болаларда бўйин ва кўкрак қафаси букиклари мактаб ёшига келиб қотади. Бел букиклари эса фақат балоғат ёшига этиш даврига келиб тўлиқ қотади. Умиртқа поғанасининг қийшайиши туфайли кузатиладиган қадди-қоматдаги бузилишнинг кўпчилиги 11- 15 ёшларда рўй беради. Бу ёшда умиртқа поғонасининг тўғри ривожланиши учун умиртқа мускулларини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи машқларни бажаришга топшириш жуда муҳимдир. Болалик ёшида суяк қотиши жараёни ҳали тугаллаанмаган бўлишини ҳисобга олиш керак. 9-11 ёшларга келиб одатда қўл бармоқларининг суяги, бир оз кейинроқ, 10-13 ёшларда билк ва умиртқа поғоналари орасидаги дискларда суяк қотиш зоналари пайдо бўлади. тос суяклари фақат 20-21 ёшлардагина батомом қотади. Ўмров суяги, кўкрак суяги, элка ва билак суяклари 20-25 ёшларга, оёқ панжаларининг суяги ва оёқ кафти ва оёқ товонинг орқасидаги суяклар тегишлича 15-21 ва 17-21 ёшларга келиб тўлиқ қотади.
Ўсмирлик ёшида гавданинг ўсиш суръати юқори бўлиши ва гавда оғирлигининг ортиши қайд қилинади. Гавданинг бўйига қараб ўсиши ўсмирларда асосан 17-18 ёшларда тугалланади. Шунинг учун катта бадландликдан сакраб тушаётганда қаттиқ депсиниш, тўп учун курашаётганда элка билан элакани туртиш, юклама бериш бел ва тос суякларининг қўшилиб кетишига, уларнинг нотўғри ўсуишига сабаб бўлади. Оёқларга ҳаддан ташқари юклама бериш, агар суяк қотиши.
Болалар склетининг жадал ривожланиши уларнинг мускулларри, пайлари ва боғловчи бўғин аппаратининг шакилланиши билан мустаҳкам боғланган.
Болада 8 ёшда мускуллар оғирлиги гавда оғирлигининг 27% ини, 12 ёшда-29,4 % ини 15 ёшда-32 % ини 18 ёшларга келиб эса 44,2 % гачасини ташикл этади. Мускуллар оралиғининг ортиши билан бирга уларнинг функсионал хоссалари такомиллашиб боради.
Мускулларнинг функсионал хоссалари 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган даврда жиддий ўзгаради. 14-15 ёшли боланинг мускуллари ўзининг функсионал хоссларига кўра катта ёшлик кишининг мускулларидан унчалик фарқ қилмайди. 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган даврда футболчиларнинг кучи бир текисда ривожланиб бормайди. 13 ёшдан 15 ёшгача мускул кучи энг кўп ўсади. Асосий куч кўрсаткичлари 73,2 дан 103,2 кг .гача, яъни 30 кг.га ортади. 15- 17 ёшда абсалют мускул кучи кам ўзгаради, фақат 16-20 ёшларда у ката кишига хос бўлган даражага этади. 17-19 ёшлик футболчиларда асосий куч миқдори тегишлича 126,136,3 159,1 кг га этади. Асосий куч кўрсаткичларининг ўртача йиллик ўсиши футболчиларда 12,3 кн ни ташкил этади. 12 ёшдан 18 ёшгача мусукул кучининг ўсишини кўрсатувчи максимал миқдор товон мускуллари билн ҳарактераланади.
Ёш спортчилар тезликни ривожлантиришнинг динамикаси ўзига хос хусусиятларга эга. 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда ҳаракатлар суръати тез ўсиб боради. Ҳаракатларнинг тезлиги ва ихтиёрий частотас, шунингдек уларнинг максимал суръатини сақалб туриш қобиляти 14-15 ёшларга келиб, охирги натижага яқин бўлган аҳамиятга эришади. Футболчиларнинг 60 м.га югуришдаги натижаларини 11 ёшдан 18 ёшгача 1,4 сек.га яхшиланса, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган даврда у максимал миқдорини –1,16 сек.ни ташкил этади. Кейинги йиллард натижалар жуда кам яхшиланиб боради.
Боллар ва ўсмирларнинг организми тезлик юкламаларига яхши молашади. Шунинг учун 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган давр тезликни ривожлантириш ва ҳаркатлар тезлигини ошириш учун энг қулай вақт ҳисобланади. Тезлик ва куч сифатларини ривожлантириш ҳам ёш ортган сарие қатъий оишб боради. Улар 13 ёшдан 16 ёшгача энг юқори даражада ривожланади. Бу даврларда турган жойдан баландликка сакраш натижаларининг йиллик ўсиш кўрсаткичслариние тегишлича 3,7 ва 6,2 см га тенгдир. 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган даврда сакраш баландлиги 24 см га ортади.
Болаларда чаққонликнинг ёшга қараб ривожланишини 10 ёшгача анча жадал бўлади. Кейинги йилларда чаққонлик ҳаракат аппарати, функсионал имкониятларининг қатъий ортиши ҳисобга анчагина ривожланган.
Кичик мактаб ёши эгилувчанлиек ривожлантириш учун қулай ёшдир. Худди шу ёшларда бўғинлардаги ҳаркатчанлик билан мускулларнинг бақуват бўлиши ўртасида оптимал нисбат кузатилади.
Максимал тезликнинг 75 % ига тўғри келадиган тезлик билан югуриш узунлиги бўйича аниқланадиган чидамликнинг энг кўп ўсиши 13-14 ёшларда кузатилади, 15-16 ёшда чидамлилик камаяди. Бу максимал тезликнинг ўсиши ва бунинг натижасида иш қувватининг ортиши билан тушунтирилади. 17 ёшда ўсмирларда чидамлилик яна ортади.
Шуни қайд қилиш керакки, жимоний машқлар, жумладан сифатларнинг ривожланишидаги биологик қонуниятлар ўзгармайди. Актив педагогик таъсир уларнинг анча юқори даражада ривожланишига ёрдам беради. У ёки бу хислатларнинг кўпроқ ривожланиши рўй бераётган ёшда юкламани камайтирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Ҳаракат фаолияти фақат таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиши билан эмас, балки шу аппаратга хизмат қилувчи икки органлар ва системаларнинг функсионал имкониятлари билан ҳам белгиланади.
Болалар организмининг жинсий этилиши давридаги ўсиши ва ривожланиши ҳиқидаги маълумотлар жисмоний юкламаларни меъёрлаш нуқтаи назардан муҳим аҳамият касб этади. Бу давр жинсий этилиш даврининг бошланиш муддатларидаги индивидуал ўзгаришлар билангина эмас, балки бир хил ёш группасидаги ўсмирлар унинг ўтиб бориш жадаллигининг ҳар хил бўлиши билан ҳам ҳарактералнади. Бир йилда туғилган ўсмирларнинг жинсий этилишидаги индивидуал суръатлари ҳаракат функсиясининг умумий соматик ривожланиши даражасига, шунингдек юрак-томир системасининг бир қолипидаги мускул ишга мувофиқлашиш ҳарактерига жиддий таъсир кўрсатади. 14 ёшлик футболчилар орасидаги катта ёшлик киши ҳолатига эришган ўсмирларни ҳам, шунингдек этилиш белгиларининг шакллинишида болалик белгилари бўлган болаларни ҳам учратиш мумкин. Шунинг учун юклама миқдорини ёки норматив талабларини аниқлаш учун спортчининг биологик ёшини ҳисобга олиш зарурки, иккиламчи жисий белгиларнинг ривожланганлик даражаси унинг асосий мезонларидан биридир.
Тахминан 12,5 ёшда болаларнинг товуши ўзгаради 13 ёшда қовларда туклар пайдо бўлади. Тегишли 13,5-14 ёшлрда эмчак учлари ва ҳақилдоқ кемирчакларининг пубертат ўзгаришлари рўй беради. Энг охирида–ўртача 14 ёш-у-1,5 ойларда қўлтиқ остида туклар пайдо бўлади.
Болалар организми вегетатив сиситемаларнинг мускул ишига кўрсатадиган реаксиялари характерига қараб уларнинг функсионал имкониятлари ҳақида фикр юритиш мумкин. Болаларда машқ билан малака ҳосил қилиш даври ката ёшли кишларга қараганда ўртача-қисқа, шунинг учун тренировка машғулотдаги чигал ёзиш вақт жиҳатдан узоқ бўлмаслиги керак. Бу марказий нерв системасининг функсионал имкониятлари ҳамда мускул, юрак-томир, нафа олиш ва организимнинг бошқа системаларининг функсионал имкониятлари билан боғлиқдир. 9-12 ёшлик болаларнинг бажарилаётган ишига тез мослашиш қобилятини қайд этиб ёш спортчиларнинг вегетатив фаолиятидаги, баъзи хусусиятларини кўрсатиб ўтиш зарур. Масалан, жисмоний юклама вақтида боланинг юраги катта ёшлик кишининг юрагидан кўпроқ энергия сарифлайди, чунки 13-14 ёшлик ўсмирларда қоннинг бир минутдаги ҳажми асосан юрак фаолиятининг тезлашуви ҳисобига кўпаяди, бунда юрак уриши ҳажми бир оз ортади. 8-9 ёшдан 16-18 ёшгача бўлган даврда болаларда юракнинг қисқариш чатотаси 30% га тинч ҳолатда энергия сарфи эса 40 45 % камаяди. Жисмоний юклама катта бўлганда бу кўрсаткичлар каттароқ болаларда кичик болаларга қараганда анча кўп ўсиб боради.



Download 79,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish