Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet97/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Ключевые слова: меморандум, новые горизонты сотрудничества, влиятельная политичес- кая структура, Шанхайский форум, устав организации, георегион сотрудничество.

131


Key words: memorandum, nev horizohs of cooperation, influential political structure, Shanghal Forum, organizational charter, geoterritory of cooperation.
Бугун дунёдаги нуфузли сиёсий тузилмага айланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги йиғини мамлакатимизда ўтказилгани дунё ҳамжамияти томонидан юксак халқаро йи- ғин сифатида эътироф этилаётганлиги ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр туйғуларини уйғотади. Бугунги кунда эса дунёдаги энг нуфузли халқаро ташкилотлардан бири сифатида фаолият олиб бормоқда.
Бугун унинг таркибида 8 та доимий аъзо давлат, 4 та кузатувчи ҳамда 9 та мулоқот учун ҳамкорлик давлат кирган. Бугунги кунда мазкур халқаро ташкилот Евроосиё материгининг беш- дан уч қисмини эгаллаган бўлиб, 3,2 миллиард аҳолиси билан дунё аҳолисининг қарийиб ярмини қамраб олган. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг яқиндагина ўтказилган Самарқанд саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мавзуда маъруза қилди. Юртбошимиз бугунги глобаллашиб бораётган дунёда мулоқот ва ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида асосли фактлар билан унинг аҳами- ятини кўрсатиб берди. Жумладан, “...бугун биз яшаётган жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп то-монлама ҳам- корликдир”, деб таъкидлайди Президентимиз ўз нутқида.1
Дарҳақиқат, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бугун нафақат минтақавий хавфсизликни ўрна- тишда, балки транспорт, “яшил ҳудуд”, инновациялар рақамли иқтисодиёт, саноат корпарацияси соҳаларида қўшма лойиҳалрни илгари суришда катта роль ўйнади. Кейинги йилларда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ичида ҳамкорлик анча кенгайди ва сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб юксалиб бормоқда. Мазкур жараёнда Ўзбекистоннинг сўнгги беш йил ичида ушбу нуфузли халқаро ташкилотга нисбатан муносабати конструктив жиҳатдан ўзгарди. Бундай ўзгаришларни қуйидагиларда кўриш мумкин: 2017 йилга қадар бўлган вақт ичида Ўзбекистон Рес- публикаси вакиллари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамкорлигида айрим қўшма ҳарбий ва ак- силтеррор машғулотларда, маданий-маърифий дастурларда тўлиқ қатнашмаган эди. Ўзбекистн Республикаси ташқи сиёсатининг бошқа кўп томонлама дипломатик платформаларда ҳам ўз ифо- дасини топиш прагматизми ШҲТда иштирок этишга ҳам тегишли.2 Давлатимиз томонидан илга- ри сурилган ташаббус ва таклифлар миллий манфаатлар ва мамлакатимизни барқарор ривожлан- тиришга қаратилган асосий вазифаларга тўла мос келади. Шу боис ушбу ташаббуслар ташкилот- нинг барча аъзолари томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. 2017‒2021 йиллар ичида Юртбоши- миз томонидан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида амалга оширишга йўналтирилган турли соҳаларга тааллуқли 50 га яқин муҳим ва долзарб ташаббуслар илгари сурилган. Бугун конструк- тив мулоқот, кўп томонлама ҳамкорлик биз яшаётган жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунё- да хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти саммитдаги нутқида бугун мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишонч глобал даражадаги чуқур таназзулга юз тутиши халқаро ҳамкорликнинг универсал принципи ва нормаларга асослан- ган, неча минг йилликлардан бери томонлар тарафидан амал қилиб келинган тизим ишдан чиқиб бораётганлигини таъкидлайди.
Ҳозирда “блокларга мансублик“ стеротипларининг қайта вужудга келиш хавфи туғилаёт- ганлигини ҳақида ўзининг асосли фикрларини баён этди. Қолаверса, ҳеч кимга сир эмас, бугун ай- рим мамлакатларда ШҲТга нисбатан НАТОни тийиб турувчи куч сифатида қарашлари ҳам йўқ эмас. Бугун ШҲТ аъзоси бўлган давлатлар жаҳонда ишлаб чиқиладиган ялпи маҳсулотнинг 20% ишлаб чиқариш билан бирга, Евроосиё ҳудудининг 60%ни қамраб олган.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги мулоқот ва алоқалар ичида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг алоҳида ўрни бор. Дунё миқёсидаги ҳозирги шаклланган барча ечим- лар муаммосини илмий ечимлар орқалигина ҳал қилиш йўли бугун дунёдаги барча давлатларда бўлганидек, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларида ҳам эътибор қаратилган соҳалар- дан ҳисобланади. Бир-бирига яқин макондаги мулоқот ва ҳамкорлик азалдан, аввало, савдо-сотиқ борасида бошланиб, кейинчалик, бу ҳамкорлик илм-фан соҳасини ҳам қамраб олди. Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Марказий Осиё давлатлари мисолида фикримизга далил сифатида



1 Ш.М.Мирзиёев. 2022 йил 16 сентябрда ШҲТ давлат раҳбарларининг Самарқанд саммитидаги нутқи
2 https://review. uz.
кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хитойдан конфуцийчилик ғояларини, тибет табобати, ҳинд- ларнинг математика соҳасидаги кашфиётлари, Ўрта Осиё алломаларининг астрономия, ҳандаса илми, риёзиёт каби диний ва дунёвий билимларнинг тарқалиши, кўплаб олиму сайёҳларнинг ай- нан шу ҳудудлар доирасидаги олиб борган ўрганишлари ўз давридаёқ машҳур ва маълум эди. Марко Поло, Афанасий Никитин эсталиклари ҳақидаги олиб борилган тадқиқотлар фикримизга далил бўла олади.
Бу маконда тарқоқлик ва ўзаро душманлик кайфияти ҳукм сурган XVI–XVII асрлардаги си- ёсий вазиятдан бугун ушбу минтақада яшаб келаётган халқлар ўзларига зарур хулосалар чиқар- ганлар. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг мулоқот доирасида таълим вазирла- ри ҳар икки йилда бир марта учрашув ўтказадилар. Мазкур соҳадаги мулоқот илк бор 2006 йил- нинг 18 октябрида Пекинда ўтказилган. Унда ШҲТ аъзо давлатларининг ҳар бирида эксперт гу- руҳлари тузиш ҳамда таълим соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги вазифалар кўриб чиқилди. Таълим ва илм-фан борасидаги ҳамкорлик йўналишидаги ШҲТ аъзо давлатларнинг таълим вазирларининг иккинчи бор йиғини 2008 йил 23 октябрда Остонада ўтказилди. Унда томонлар ШҲТ университе- тини тузиш ҳақида – касбий йўналишларда гуруҳлар тузишга келишишди.
ШҲТнинг таълим соҳасидаги учинчи йиғини 2010 йил 23‒24 сентябрда Новосибирскда ўт- казилди. Мазкур йиғинда таълим борасидаги ҳамкорлик доирасидаги 2011 – 2012 йиллардаги ҳам- корлик дастури қабул қилинди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирла- рининг “Олий ва профессионал таълим сифатини яхшилаш ва назорат қилиш бўйича баённома қа- бул қилинди. Тўртинчи йиғин 2012 йил 11 октябрда Қирғизистонда – Бишкекда ўтказилди. Унда ҳам ҳар галдагидек мулоқот ва ҳамкорликнинг 2013‒2014 йилга дастури ва функционал фаолият кўрсатувчи университетлар ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.
2014 йил 8 октябрда Россиянинг Барноул шаҳрида бешинчи йиғин ўтказилди. Бу галги йи- ғинда илмий маърифий ҳамкорликнинг янги даврини ўз ичига олувчи шартномалар имзоланиши билан бирга, ҳамкорлик доирасида илмий симпозиум ва конференциялар ўтказиш масалалари му- ҳокама қилиниш билан бирга, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати би- лан ўша йўналишдаги тадқиқотларни кучайтириш ҳамда 2015 ‒ 2016 йиллардаги ҳамкорлик дасту- ри тасдиқланди. Таълим соҳасида ШҲТ фаолияти кўриб чиқилди. Еттинчи йиғин 2018 йил 17 ок- тябрда Остонада бўлиб ўтди. Мазкур йиғинда ҳам 2019‒2020-йиллардаги ҳамкорлик дастури тас- диқланиб, вазифалар белгиланди.
Саккизинчи йиғин Россияда ўтказилиши лозим эди. Аммо пандемея сабабли ўтказилмаган. Самарқанд саммитида жами 44 та ҳужжат имзоланган бўлса, улар ичида таълим ва илм-фан йўна- лишидаги ҳамкорликка доир ҳужжатлар ҳам бор бўлиб, Шанхай ҳамкорлиги доирасида мамлакат- лар ўртасида илмий алоқаларни кенгайтириш, олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳа- тидан янги босқичга кўтариш, талаба ёшларга сифатли таълим беришда кадрлар тайёрлашнинг за- монавий усуллари бўйича тажриба алмашиниш масалалари ўрин эгаллаган. Мазкур режалар Са- марқанд саммитида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар имзоланган мулоқот, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома қоидаларида ҳам кўрсатиб ўтилган. Бу режа ва вазифаларни амалга ошириш учун эса 2023–2027 йиллар учун комплекс ҳаракатлар дас- тури ишлаб чиқишга келишилди. Умуман, Самарқанд саммити кўп жиҳатлари билан тарихий аҳа- миятга эга бўлди. Янгиланаётган бугунги ислоҳотларда жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги ўзгаришлар, аввало, мамлакатдаги таълим соҳасига тегишли бўлганлиги учун ҳам бугун мазкур борадаги ҳамкорлик ва мулоқот юртимиз истиқболи учун керак. Шу боисдан ҳам ҳамкорликнинг янги уфқлари белгиланди.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish