Таркибий асослар
Махсус ѐки касбий компетентлик (касбий фаолиятниюқори даражада ташкил этиш)
Шахсий компетентлик (ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини намоѐн этиш) Индивидуал компетентлик (ўз-ўзини бошқариш, касбий ривожланиш ва янгиликлар яратиш)
Ижтимоий компетентлик(қўшимча фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш)
Ўқитувчининг ташқи қиѐфасини ифодаловчи маданияти
1. Гавдани тутиш-тўғри тутиш(юришда, ўтириб туришда), қўлларнинг ўқитувчи столида эркин ҳолатда бўлиши, батартиблиги, ихчамлиги.
2. Кийим- озодалиги, шинам ва башанглиги, камтарлиги, ранглнинг мос ҳолда танланиши, кийимнинг ѐшига ва касбига мослиги, кийимни модага мувофиқлиги, бижутерия, тақинчоқларнинг кўп ва камлиги, ишига мослиги.
3. Пардознинг меъѐрдалиги, ѐши, касби ва ишига мосиги.
4. Соч турмаги(сочнинг маълум бир тартиблилиги).
5. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси. Ўқитувчининг педагогик техникаси тизимида мимик ва пантомимик ифодалари ҳам муҳим ўрин тутади. Педагогнинг мимик ва пантомимик ифодаси, ўқитувчининг имоишорасида, маъноли қарашларида, рағбатлантирувчи ѐки кинояли табассумида намоѐн бўлади ва улар ўқитувчи-тарбиячининг педагогик таъсир кўрсатишида, ўқувчи-талабаларга машғулотларни таъсирчан, қизиқарли, самарали ва мазмунли ўтиш учун пухта замин тайѐрлаб беради.
6.Мимика-ҳис-ҳаяжоннинг ифода этиши, юз мушакларининг, маъноли ҳаракатларнинг сўзлаѐтган нуқтага гапга мослиги. Мимика- бу ўз фикрларини, кайфияти, ҳолати, ҳиссиѐтини тингловчи бажараѐтган ишдан розилиги ѐки норизолигини билдириш мақсадида учун юз, қош, кўз мускулларини ҳаракатга келтира олиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси ўқувчиларга катта тарбиявий таъсир кўрсатади. Мимик ҳаракатлар, ифодалар маълумотларнинг ҳиссий аҳамиятини кучайтириб, уларни чуқур ўзлаштириш учун имкон яратади. Ўқувчи педагогга қараб унинг кайфиятини, уносабатини «ўқиб» оладилар. Шунинг учун уйдаги баъзи нохушликлар ўқув машғулотларига таъсир кўрсатади. Мимик ифодалар ўқувчининг ўқув кайфиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмаслиги керак. Юз ифодасида, мимик белгиларида фақат дарс машғулотларига хос таъсирини кўрсата билиши талаб этилади. Бу ўқув - тарбия топшириқларини ечиш ўқувчилар таълими ва тарбиясига ижобий йўналиш бера оладиган кўринишларни ифодалаши лозим.
Юз ифодаси, эса ўз навбатида нутқ ва муносабат характерига мос бўлиши керак. У ишонч, маъқуллаш, таъқиқлаш, норозилик, қувонч, фахрланиш, қизиқувчанлик, бефарқлик, иккиланиш каби хусусиятларда ифодаланиши мумкин. Мимик ифоданинг асосий детали сифатида қайд қилинганидек қош, кўз, юз кўриниши ва мускуллари иштирок этади. Кўз, қош, юз ўқувчиталабалар жавобидан қониқиш, хурсанд бўлиш, фахрланиш ѐки эътироф, норозилик, қониқмаслик, хафа бўлиш ва бошқа белгиларни ифодаласа, таълим олувчилар диққатини бўлмасдан, бошқаларга халақит бермасдан таълим - тарбия ишларини олиб бориш муваффақиятли кечади. Шуни ҳам алоҳида эътироф этиш жоизки, мимик ифодалар намойиш қилинаѐтган пайтда ўқитувчининг нигоҳи ўқувчи-талабаларга, ѐки айрим ўқувчиларга қаратилган бўлиши зарур. Доскага, эшикка, деразага, кўргазма қуролларга ѐки деворга нигоҳ ташлаб мимик ифодаларни намойиш қилишдан қочиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |