Кўрсаткич
m
нинг йиллик ўртача қиймати
1.8-жадвал
)
(
п
v
s
m
/
1,5
3,5
7,5
9,5
11,5
13,5
15,5
17,5
20,5
24,5
20,5÷40
)
(
v
m
0,42 0,31 0,21 0,18 0,16 0,15 0,14 0,13 0,13 0,13
0,12
Кўрилган шамол ўртача тезлигининг вақтга боғлиқлик
тавсифлари маълум ҳудуднинг на фақат энергетик кўрсат-
кичлари баҳоланишида муҳим аҳамиятга эга, балки шамол
энергияси келиш графиги билан электр энергия истеъмолчиси
юкланиши графигининг мувофиқлик даражасини эътиборга
олиниш ҳисобига ҳам энергияни самарали ишлатиш имко-
ниятини беради.
1.5-расм. Тезликнинг баландликка боғлиқлиги
40
Хусусан, Осиѐ қитъасининг шимолий денгизлари қирғоқ-
лари учун шамол ўртача тезлигининг ҳам суткалик, ҳам йиллик
ўзгаришлари ШЭС ларини ҳам автоном режимда ҳам гидро
электрик станциялар билан биргаликда ишлатиши учун мос
эканлигини кўрсатади [6]. Шамол тезлигининг ўртача ойлик
ўзгаришлари максимуми йилнинг совуқ фаслларига. ҳамда
электр ва иссиқлик энергияларини истеъмол қилишнинг фасл
пикларига ҳам мос келади; шу билан бирга, ҳудуд дарѐлари
оқишининг йиллик минимумига ҳам мос, яъни гидроэнергия-
нинг фаслдаги камѐблигини компенсация қилади. Шамол ўрта-
ча тезлигининг сутка бўйича ўзгариши ѐз вақтида сезилар-
лидир, бунда тезлик кундузги вақтда кечки вақтга нисбатан
ўртача 1 -2 м/с га юқорироқ. Бу эса шамол энергиясини самара-
ли ишлатиш имкониятини оширади, чунки электр энергия
истеъмолининг максимуми ҳам кундузги вақтга тўғри келади.
Шунга ўхшаш натижаларга шамол тезлигини доимий
равишда, йиллар давомида, ҳар хил (9 ÷ 100 м) баландликларда
ўлчаш, кузатиш ва таҳлил қилиш ишларини олиб бориш ҳамда
илмий тадқиқотлар олиб бориш билан эришилади.
Ўзбекистон ҳудудида бундай ишларнинг олиб борил-
маганлиги ШЭС ни қуриб, уларни самарали эксплуатация
қилиш ишларини бирнеча йилларга орқага ташланишига сабаб
бўлди. Чунки, яқин вақтгача АМАЛДАГИ ҲУЖЖАТ деб тан
олиб келинган, чуқур таҳлилсиз Ҳукумат раҳбарлари тасдиқ-
лаган «Ўзбекистон Республикасида шамол ва гелиоэнергетика
кадастри»да [М.С.Рудак Ветро- и гелиоэнергетический кадастр
Республики Узбекистан. -Ташкент. Изд. Отд. САНИГМИ. 2003.
148с.] 10 м баландликда шамол тезлигини ўлчаш натижасида
«Ўзбекистон ҳудудида шамол энергетикаси потенциали йўқ»
деб таъкидланган.
Аммо, 2015-2016 йилларда Германиянинг Inter Gopa» и
«Geonet» компаниялари олиб борган Зарафшон ва Нукус
шаҳарлари яқинида 85 м ли синов минорасида ва Ернинг
сунъий йўлдошлари ѐрдамида ўтказилган ўлчов тадқиқотлари
натижалари шуни кўрсатдики [12], Ўзбекистон ҳудудида
қуввати 512 ГВт га тенг бўлган шамол энергияси мавжуд экан.
Бу миқдор ҳозир мавжуд бўлган электр станцияларнинг
41
ўрнатилган қувватларидан таҳминан 50 марта кўпдир. Шу
сабабли, келажак ШЭС ларини лойиҳалаш, қуриш, монтаж ва
самарали эксплуатация қилишни мақсад қилиб, Республика-
нинг барча тоғли зоналарида Зарафшон ва Нукус шаҳарларида
бажарилган ўлчой ишларини давом эттириш ва ШЭС ларни
рационал жойлаштириш ишларини бугун бошлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |