9
адабий мероси кейинги давр ижодкорлари учун улкан тажриба мактаби бўлди.
Бу давр адабий муҳитида Абулғози Баҳодирхон асос солган Хоразм тарихнавислиги Мунис,
Огаҳийлар томонидан ривожлантирилди.
Таржимонлик юксак чўққига олиб чиқилди. Адабиётшунос Н.Комилов бу давр таржимачи-
лиги ҳақида шундай деган эди: “Хоразм адабиёти ўзбек адабиётининг таркибий қисми сифатида
умумий хусусиятларни акс эттирса-да, аммо, шу билан бирга, анча ўзига хос жиҳатлари билан аж-
ралиб ҳам туради. Шундай ўзига хос белгилардан бири – бу ерда
таржимачиликнинг кучли ри-
вожланганидир”.
1
Маълумки, ХIХ асрда Хоразмда 120 дан ортиқ асар таржима қилинган, 800 дан ортиқ ижод-
кор таржима билан шуғулланган. Эркин таржима ўзига хос поғонага кўтарилган.
Бу давр адабий муҳити ҳақида гап кетганда қуйидаги фикр диққатталабдир: “...Хоразм ада-
бий ҳаёти учун хос бўлган хусусиятлардан бири адабиётда ўзбек тилининг мавқеи (Қўқон ва Бу-
хоро адабий муҳитига қараганда) бир даража баланд бўлишидир”.
2
Бу даврда хаттотлик ривожланди. Китобат санъатининг Хива мактабида ўзига хос усуллари
шаклланади. “Баёзи ғазалиёт”, “Баёзи мухаммасот”, “Баёзи мусаддасот” каби тўпламлар тузилди.
Шоирларнинг ўзлари машҳур хаттот сифатида ҳам ном қозондилар.
Хуллас, ХIХ аср Хоразм адабий муҳити турли йўналишларда тараққий этди.
Бу давр адабий муҳитининг ёрқин намояндаси Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий эди.
Огаҳий ижодий фаолияти давомида девон тузди. 19 та асарни таржима қилиб, 5 та тарихий
асар ёзди. Огаҳий қайси жанрда ижод қилса ҳам умуминсоний мазмунни биринчи ўринга қўяди,
бадиий шаклни уни таъсирли ва ишонарли ифодалашга бўйсундирадики, бу ҳол бадиий ижод қо-
нуниятларининг энг муҳим шартидир. Зеро, шеъриятининг бош мавзуси бўлган Инсон ва Ҳаёт ту-
шунчалари талқинида бу шартнинг ажойиб ижросини, юксак ғоянинг кўркам шакл билан уйғун-
лигини кўрамиз.
Огаҳий шоир сифатида Навоий анъаналарини давом эттирган. Бу борада ҳам устози изидан
бориб, девонга махсус “Таъвиз ул-ошиқин” деб ном қўйган.
У ўзбек мумтоз адабиётидаги анъанавий мавзу ва ғояларни ривожлантирди. Ўз қарашла-
ри, ҳаётий хулосалари билан уларни бойитди, ўзига хос янги қирраларини кашф этди.
Огаҳийнинг ўзбек адабиёти жанрлар такомилида ҳам катта хизмати бор. Жумладан, муста-
зод жанридаги икки рукнга (ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи махзуф вазни) тенг келувчи бир
қисқа мисрани икки қисқа мисрага тўлдирди. Бу асардаги лирик қаҳрамоннинг туйғулари, кечин-
маларини янада мукаммалроқ, равшанроқ ифодалашга хизмат қилади.
Ғазал жанри ривожида ҳам Огаҳийнинг муносиб хизмати бор. У воқеабанд, диалог-мунозара
ғазаллар яратиб, жанр имкониятларини яна-да кенгайтирди. Ёр ва ошиқ мулоқоти орқали кичик
лирик-драматик саҳна яратишга эришди.
Қасида жанри орқали ҳам чуқур фалсафий-ахлоқий хулосаларини, ўгитларини ифодалади.
Огаҳий «Фирдавс ул-иқбол» (Мунис асарини давом эттирган), «Риёз уд-давла», «Зубдат ут-
таворих», «Жоме ул-воқеоти султоний», «Гулшани давлат», «Шоҳиди иқбол» каби тарихий асар-
лар ёзди. Муҳими шундаки, “тарихий асарлар баёнидаги образлилик, наср ва назмнинг қоришиқ
келиши боис улар маълум даражада ўзбек прозасининг шу даврдаги намуналари ҳам ҳисоблана-
ди”.
3
Бу ҳол, назаримизда, икки асосга эга. Биринчидан, Мунис ва Огаҳий табиатан шоирлиги, ба-
диий лутфга ихлосмандлиги бўлса, иккинчиси, ҳар қандай асарнинг таъсир даражасини ошириш-
га, уларни ўз улуши билан такомиллаштиришга интилишларидир.
Огаҳийнинг тарихий асарларига академик В.Бартольд, Яҳё Ғуломовлар юқори баҳо бериш-
ган. Огаҳий тарихий асарларида тарихчи, сиёсатшунос, шоир, ёзувчи сифатидаги иқтидорини кўр-
сата олган.
Огаҳий ўз ижодий фаолияти давомида 19 та асарни ўзбек тилига таржима этди. Улар
Саъдийнинг “Гулистон”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Муҳаммад
Маҳдий Астрободийнинг “Тарихи жаҳонкушойи Нодирий”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-
вақоеъ”, Маҳмуд Ғиждувонийнинг “Мифтоҳ ут-толибин”, Муҳаммад Муқим Ҳиротийнинг “Таба-
қоти Акбаршоҳий”, Муҳаммад Юсуф Муншийнинг “Тазкирайи Муқимхоний”, Ризоқулихон
1
Комилов Н. Бу қадимий санъат. Тошкент, 1988, 22-бет.
2
Ўзбек адабиёти тарихи. IV том. Тошкент, “Фан”, 1978, 383-бет.
3
Шу манба. 360-бет.
10
Ҳидоятнинг “Равзат ус-сафойи Носирий”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”,
Муҳаммад Вориснинг “Зубдат ул-ҳикоёт”, “Шарҳи далойил ал-ҳайрот”, Жомийнинг “Юсуф ва
Зулайҳо”, Бадриддин Ҳилолийнинг “Шоҳ ва гадо”, Низомийнинг “Ҳафт пайкар” каби бадиий, та-
рихий ва ахлоқий-фалсафий асарлардир.
Хулоса
сифатида шуни айтиш мумкинки, XIX аср Хоразм адабий муҳитини, унинг етакчи
тамойилларини Огаҳий ижодисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмаганидек, жонли жараёндаги кў-
тарилиш, хусусан, шеъриятдаги мазмуний-бадиий юксакликни ҳам тўла англаш имконсиздир.
Давр адабий-маданий муҳитидаги бадиий ижоднинг тарихнавислик,
таржимашунослик ва
адабий-илмий қарашлар йўналишлари Огаҳий номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар кўп қир-
ралиликни вужудга келтирган ва уларнинг ҳар бирига жанр табиатига кўра муаллиф санъаткор-
лиги сингдириб юборилган.
Do'stlaringiz bilan baham: