Бизнес ни ривожланиши динамикаси таҳлили
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор юналиши буйича Харакатлар стратегиясида иктисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк хуқуқини химоя қилиш ва унинг устувор мавкеини янада кучайтириш, бизнес ривожланишини рағбатлантиришга каратилган институтсионал ва таркибий ислохотларни давом эттириш масалаларига алохида эътибор каратилган. Пировард максадимиз ижтимоий юналтирилган бозор иктисодиётига асосланган очик ва демократик фукаролик жамиятини барпо этишдан иборат экан, бу борадаги асосий шартлардан бири иктисодиётда давлат иштирокини камайтириш хисобланади. Миллий тараккиёт моделимизнинг асосий тамойилларидан бири - давлатнинг бош ислоҳотчилик роли хисобланиб, мавжуд иктисодий салохиятдан тулик фойдаланган холда, барча кучларни ягона максад сари юналтиришда давлатнинг тартибга солувчи вазифасидан унумли фойдаланиш максадга мувофикдир10.
Замонавий бозор тизимини давлатнинг аралашувисиз тасаввур этиб булмайди. Бирок, аралашувнинг уз чегараси булиб, унинг мазкур чегарадан ошиб кетиши бозор жараёнларининг издан чикишига таъсир этиб, ишлаб чикариш самарадорлиги пасаяди. Натижада иктисодиётни давлат тасарруфидан чикариш, хужалик юритишни ташкил этиш ва бошкарув жараёнларида давлатнинг меъёридан ортик иштирокини пасайтириш масаласи майдонга тушади. Давлат аралашуви микёсини тартибга солиш учун мухсм чекловлар мавжуд. Масалан, давлат томонидан бозор механизмини издан чикарувчи хар кандай хатти-харакатларга йўл куйиб бўлмайди (умумий директив режалаштириш, нархлар устидан ялпи назорат ва бопщалар)11.
Иктисодиётга давлатнинг аралашувини қисқартириш, энг аввало, хусусий мулк хуқуқини химоя қилиш ва унинг устувор мавкеини янада кучайтириш, бизнес ривожланишини рагбатлантиришга каратилган институтсионал ва таркибий ислохотларни давом эттиришни такозо этади. Шунга кура, Харакатлар стратегиясида хусусий мулк хуқуқи ва кафолатларини ишончли химоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи юлидаги барча тусик ва чекловларни бартараф этиш, унга тулик эркинлик бериш, «Агар халк бой булса, давлат хам бой ва кучли булади» деган тамойилни амалга ошириш борасидаги тадбирларга алохида эътибор каратилган. Жумладан, 2017 йилнинг И чорагида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва конуний манфаатларини химоя қилиш буйича вакили (бизнес омбудсман)ни ташкил этиш белгиланди.
Омбудсман (кадимги скандинавчада умбоп «ваколат», «зиммасига юклаш») - катор давлатларда ижро хокимияти идоралари ва мансабдор шахслар фаолиятида маълум фукаролар гурухининг адолат ва манфаатлари таъминланишини назорат қилиш вазифаси юклатилган мансабдор шахс12. Хуқуқшунослар халкаро ассотсиатсияси фикрига кўра, омбудсмен институти - бу конститутсия ёки конунчилик хокимияти хужжатларида кузда тутилган хамда мустакил жамоатчилик асосидаги юкори даражадаги мансабдор шахс томонидан бонщарилувчи хизмат. Мазкур шахс давлат бошлиги олдида масъул булиб, тадбиркорлардан давлат идоралари, хизматчиларининг ноконуний хатти-харакатлари бўйича шикоятларни қабул қилади хамда тадбиркорлик субъектлари хуқуқ ва конуний манфаатларини намоён этиш, таъминлаш ва химоя қилиш максадида харакат килади. Тадбиркорлар хуқуқларини химоя қилиш буйича вакил лавозимининг ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимидаги асосий янгиликлардан бири сифатида таъкидлаш мумкин. Давлат бонщарувининг мазкур усули куплаб хорижий мамлакатларда тадбиркорлар ўз хужалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тукдаш келувчи бюрократик муаммоларни хал этишдаги самарали восита сифатида ижобий рол ўйнамоқда.
Хозирги вактда омбудсмен институти бошкарувнинг турли шакллари - президентлик республикаси (Финляндия, Франсия, АКД1), парламент республикаси (Швейсария, Австрия, ГФР), конститутсиявий монархия (Дания, Норвегия, Шветсия, Испания, Австралия, Нидерланды, Буюк Британия, Канада) хукмрон бўлган 50 дан ортик мамлакатда мавжуд. Бундан куринадики, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва конуний манфаатларини химоя қилиш буйича вакили институтининг жорий этилиши бу борадаги фаолиятнинг жахон андозаларига мувофиклигини таъминлаш борасидаги мухим кадамлардан бири хисобланади. 2019 йилнинг январь-сентябрида 72,4 мингтадан ортиқ кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 мартага кўп демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |