1.Фаннинг олий таълимдаги ўрни ҳамда
мақсади ва вазифалари
Дастурда соҳа бўйича танлаган касбига малакавий ва ахлоқий талаблар, кимёвий, электрокимёвий коррозия, машина ва жиҳозларни коррозиядан ҳимоялаш усуллари каби мавзулар узвийлик ва узлуксизлик нуқтаи-назаридан мантиқий кетма-кетликда ўз аксини топган. “Коррозиядан ҳимоя қилиш” фанини чуқур ўрганиш нефт-газ соҳасидаги коррозияга оид муаммоларини ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди.
«Коррозиядан ҳимоя қилиш» фанини ўқитишдан мақсад – нефт-газни қайта ишлашда ва газ кимёси саноатида қўлланиладиган асосий қурималар: атмосфера колоннаси, турли хил ва турли максадларда ишлатиладиган реакторлар, иссиқлик алмашиниш қурилмаларида содир бўладиган коррозия жараёнлари, коррозияга олиб келувчи асосий ва ёрдамчи омиллар, коррозия сабаблари ва оқибатлари, ишлаб чиқаришда қўлланиладиган нейтрализатор ва ингибиторларнинг ҳимоя таъсирларини ўрганиш, комплекс ҳимоя усуллари ва уларнинг ижобий томонларини баҳолай олиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга:
кимёвий ва электрокимёвий коррозиянинг назарий тушунчалари;
коррозион жараёнларнинг таснифланиши;
коррозия турлари ва коррозия кўрсаткичлари;
металларнинг кимёвий ва электрокимёвий коррозияси;
коррозиянинг физик-кимёвий қонуниятлари;
машина ва жиҳозларнинг коррозион емирилишида конструктив фак-торларнинг таъсири;
жиҳозлар ва қурилмаларда содир бўладиган кимёвий-физикавий жараёнларнинг ва агрессив муҳитларнинг металларга салбий таъсири;
коррозия тезлиги ва уни аниқлаш усуллари;
металлар ва қотишмаларнинг коррозион тавсифлари;
металлар ва нометалл материалларни коррозиядан ҳимоя қилиш усуллари;
технологик жараёнларнинг асосий параметрлар ва маҳсулот таркиби-нинг коррозия тезлигига таъсири ва уларни ҳимоя қилиш усуллари бўйича назарий-амалий билимларни узвийлик ва узлуксизликда ўргатишдан иборат.
2. Асосий назарий қисм
Т/р
|
Мавзунинг номи
|
Ўқитиш шакллари бўйича ажратилган соат
|
Умумий юклама
|
Аудитория машғулотлари (соатда)
|
|
Жами
|
Маъруза
|
Амал. машғулот
|
Лаборат. машғ.
|
Курс иши (лой)
|
Мустақил таълим
|
1.
|
Металлар коррозиясига қарши кураш муаммоларининг ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатлари.
|
5
|
3
|
1
|
2
|
–
|
–
|
2
|
2.
|
Металларда газ коррозияси.
|
5
|
3
|
1
|
2
|
–
|
–
|
2
|
3.
|
Металлар газ коррозиясининг физик-кимёвий қонуниятлари (3,4)
|
10
|
6
|
2
|
2
|
2
|
–
|
4
|
4.
|
Металларнинг электрокимёвий коррозияси.(5,6)
|
10
|
6
|
2
|
2
|
2
|
–
|
4
|
5.
|
Коррозиянинг локал кўринишлари (7,8)
|
10
|
6
|
2
|
2
|
2
|
–
|
4
|
6.
|
Табиий ва технологик муҳитларда металлар коррозияси (9,10)
|
12
|
8
|
2
|
2
|
4
|
–
|
4
|
7.
|
Металлар ва қотишмаларнинг коррозион тавсифлари (11,12)
|
12
|
6
|
2
|
2
|
2
|
–
|
6
|
8.
|
Нометалл материаллар ва ҳимоя қопламалари (13,14)
|
12
|
6
|
2
|
2
|
2
|
–
|
6
|
9.
|
Юпқа сирт қопламалари ҳамда электрокимёвий усуллар орқали металларни коррозидан ҳимоялаш (15-18)
|
18
|
10
|
4
|
2
|
4
|
–
|
8
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |