Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар
Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар маъруза мавзулари бўйича олган асосий билим ва кўникмаларини амалда қўллаб, амалий масалаларни ҳисоблаш, ҳодиса ва жараёнларни баҳолаш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, муаммоли масалаларни ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ва бошқалар тавсия этилади.
Лаборатория ишларини ташкил этишбўйичакўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган.
Мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни
Мустақил таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
мавзулар бўйича дарслик ва ўқув кўлланмалар, махсус журналлар, интернет маълумотлардан фойдаланиб реферат тайёрлаш;
илмий изланишлар олиб бориш ва илмий маколалар тайёрлаш;
фаннинг долзарб муаммоларини қамраб олувчи лойиҳалар тайёрлаш;
назарий билимлардан фойдаланиб амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимли тарзда, яъни узлуксиз ва узвий равишда амалга оширилади. Талаба олган назарий билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари
1. Коррозия турлари, уларнинг коррозион муҳит турига кўра агрессив таъсирлари.
2. Коррозия жараёнларининг асосий тавсифлари.
3. Нефтни қайта ишлаш саноатидаги ректификацион колоннада учрайдиган коррозия турлари ва агрессив муҳитлар.
4. Нефт-газ кимёсида реактор ва регенератор қурилмаларини коррозиядан химоя қилиш.
5. Газларни нордон компонентлардан тозалаш қурилмасининг коррозион агрессив қисмлари ва уларни коррозиядан ҳимоялаш усуллари.
6. Мотор ёқилғилари ва уларнинг коррозион агрессив компонентлари.
7. Кристалл панжарадаги нуқсонлар ва уларнинг металлар коррозиясига таъсири
8. Темирдаги оксид пардалар ва уларнинг ҳимоя хусусиятлари.
9. Технологик параметрларнинг металлар коррозион бардошлилигига таъсири
10. Қўш электр қаватининг тузилиши.
11. Электрод жараёнларининг термодинамикаси.
12. Электрокимёвий кинетиканинг асосий қонуниятлари.
13. Концентрацион қутбланиш.
14. Диффузиянинг чегаравий токи.
15. Секинлашган разряд босқичи – ионизациянинг электрод реакциялари
16. Тафел тенгламалари, А ва Б доимийларнинг маъноси.
17. Водородли ва кислородли деполяризация билан борадиган коррозия жараёнлари.
18. Металлар ионизациясининг анод реакцияси.
19. Фаол ҳолатдаги металларнинг эриш қонуниятлари.
20. Коррозион назорат турлари.
21. Металларнинг пассивланиш ҳодисаси.
22. Металларни пассив ҳолатга ўтказиш усуллари.
23. Коррозининг локал кўринишлари.
24. Питтинг коррозияси.
25. Кристаллараро коррозия.
26.Контакт коррозияси.
27. Юпқа пардали ҳимоя қопламалари.
28. Ҳароратга чидамли қопламалар.
29.Лак-бўёқ қопламалари ва уларнинг таркиби.
30. Ҳимоя қопламаларининг янги модефикациялари.
Do'stlaringiz bilan baham: |