O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi namangan davlat universiteti


 Иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/178
Sana20.04.2023
Hajmi2,47 Mb.
#930717
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   178
Bog'liq
Umarkulov JAHON IQTISODIYOTI Majmua 230413 110836

 
 10.2. Иқтисодий интеграция шаклланиши шарт – шароитлари
ва унинг босқичлари 
Иқтисодий интеграция шаклланишининг шарт-шароитларини таҳлил 
қиламиз. Улар қуйидагилардир: 

Интеграциялашаётган 
мамлакатлар 
 
иқтисодий
ривожланиши ва бозор муносабатларидаги етуклиги
даражасининг яқинлиги.
Камдан-кам истеъснолардан ташқари,
қолган барча ҳолларда давлатдараро интеграция ё индустриал 
мамлакатлар 
ёки 
ривожланаётган 
мамлакатлар 
орасида 
ривожланади. Ҳатто, саноати ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатлар доирасида,таҳминан бир хил иқтисодий ривожланиш 
даражасидаги давлатлар ўртасида интеграцион жараёнлар энг фаол 
бўлади. 
 

Интеграциялашаётган мамлакатларнинг жўғрофий яқинлиги, кўп 
ҳолларда умумий чегара ва тарихан шаклланган иқтисодий алоқаларнинг 
мавжудлиги.
Дунёдаги интеграциявий бирлашмаларнинг аксарияти 
жўғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашган, транспорт алоқаларига 
эга бўлган ва кўпинча бир тилда гаплашадиган бир неча қўшни 
мамлакатлардан бошланган эди. 

Ривожланиш, сиёсий ҳамкорлик ва шакллар соҳасида мамлакатлар 
олдида турган иқтисодий ва бошқа муаммоларнинг умумийлиги

Иқтисодий интеграция интеграциялашаётган мамлакатлар олдида 
мавжуд бўлган аниқ муаммолар тўпламини ҳал қилишга қаратилади. 
Балки асосий муаммоси-бозор иқтисодиётининг асосларини яратиш 
бўлган мамлакатлар бозорининг ривожланганлиги, умумий валютани 
жорий қилишни талаб этадиган давлатлар билан интеграциялашув 
мумкин эмаслиги яққол аёнлиги бунга сабабдир.

Устунликни намойиш қилиш самараси. 
Интеграциявий бирлашмаларни 
тузган давлатларда одатда ижобий иқтисодий силжишлар (иқтисодий 


ўсиш суръатларининг тезлашуви, инфляциянинг пасайиши, иш билан 
бандликнинг ўсиши ва шакллар) рўй беради ва бу шубҳасиз 
ўзгаришларни кузатиб бораётган бошқа мамлакатларга маълум руҳий 
таъсир кўрсатади.. 

"Домино самараси". 
У ёки бу минтақадаги мамлакатларнинг кўпчилиги 
интеграциявий бирлашмага аъзо бўлгач, бу бирлашма доирасидан четда 
қолган мамлакатлар, шубҳасиз, баъзи қийинчиликларга дуч келади. Бу 
қийинчиликлар мазкур гуруҳга кирувчи мамлакатлар иқтисодий 
алоқаларининг узвийлиги билан боғлиқдир. Бу кўпинча, ҳатто, 
интеграция доирасидан ташқарида қолишдан қўрқиб, интеграция 
доирасидан четдан қолган мамлакатлар билан савдони қисқартиришга 
ҳам олиб келади.
6
[
Ҳозирги кунда халқаро иқтисодиётда юзага келаётган ва ривожланаётган 
кўплаб интеграцион бирлашмалар аслида ўз олдига бир-бирига ўхшаш 
вазифаларни қўядилар. Булар қуйидагилардан иборат: 
1.Кенг кўламли иқтисодиёт устунликларидан фойдаланиш.
Кенг 
кўламли иқтисодиёт назарияси асосида бозорлар ҳажмини кенгайтириш, 
трансакцион харажатларни камайтириш ва бошқа бир қатор афзалликлардан 
фойдаланиш. Бу, ўз навбатида, катта ҳажмдаги бозорларга катта иштиёқ 
билан кириб келадиган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб 
қилишга бевосита имкон беради. 
2.Қулай ташқи сиёсий муҳитни яратиш. 
Кўплаб интеграцион 
бирлашмаларнинг муҳим мақсади уларда иштирок этувчи давлатларнинг 
сиёсий, ҳарбий, ижтимоий, маданий ва бошқа ноиқтисодий соҳаларда бир-
бирини тушуниши ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашдир.
3. Савдо сиёсатидаги вазифаларни ҳал қилиш.
Минтақавий интеграция, 
кўпинча, ГААТ/БСТ
 
доирасида иштирок этаётган мамлакатларнинг 
музокараси нуқтаи назаридан олиб қаралади. Мамлакатлар блоки номидан 
келишилган ҳолдаги баёнот анча жиддий ҳисобланади ва савдо сиёсати 
соҳасида кутилган натижаларни беради. 
4.Иқтисодиётни тузилмавий қайта қуришга кўмаклашиш.
Ўз
қўшинларини интеграция жараёнларига қўшар эканлар ривожланганроқ 
давлатлар ҳам ўша мамлакатлардаги тўлақонли ва катта ҳажмли бозорларни
яратиш ҳамда улардаги бозор ислоҳотларининг илдиз отишидан
манфаатдор бўлади. Европа Иттифоқининг у ёки бу шаклига қўшила туриб, 
кўплаб Ғарбий Европа мамлакатлари шу мақсадларни кўзлаган эди. 
Миллий саноатнинг ёш соҳаларини қўллаб-қувватлаш. Ҳатто, 
интеграцион бирлашмалар учинчи мамлакатларга нисбатан камситувчи 
чораларни назарда тутмаганларида ҳам, улар фаолияти учун кенгроқ 
минтақавий бозор очиладиган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-
қувватлаш усули сифатида қаралади.
6
А Киреев. Международная экономика, уч.пособ. Часть 1 Международная микроэкономика . М.: 
Международная экономика 1999. 


Тарихан интеграцион жараёнлар бир нечта асосий босқичлар асосида 
ривожланиб келди. Уларнинг ҳар бири унинг ривожланишининг маълум 
даражага етганлигини ифода этади. Интеграцион гуруҳлар типологиясининг 
асослари иштирокчи мамлакатлар миллий иқтисодиётининг макро ва миро 
даражада ўзаро яқинлашиши ва бир-бирина иқтисодий жиҳатдан нақадар 
чуқур кириб боришини баҳолашда намоён бўлади. 
Жаҳон хўжалигидаги интеграцион жараёнларни ривожлантириш бўйича 
тўпланган тажриба иқтисодий интеграциянинг юзага келиши ва 
ривожланишида беш босқичдан ўтиш зарурлигидан далолат беради. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish