Регенератив ва оралиқ иссиқлик ташувчили иссиқлик алмашинув аппаратлари.
Регенератив ва оралиқ иссиқлик ташувчили иссиқлик алмашинув аппаратлари.
Иссиқлик баланси ва иссиқлик узатиш тенгламалари
Иссиқлик алмашинуви асбобларни ҳисоблашда иссиқлик баланси тенгламаси асосий ҳисобланади. Иссиқлик баланси тенгламасини система энталпиясининг ўзгариш орқали
қуйидагича ифодалаш мумкин:
бунда q1-системага келтирилган тўлиқ иссиқлик миқдори;
m1- иссиқлик элтувчи массанинг сарфи; Сp1 ва Сp2 ўзгармас босим остида иссиқлик элтувчи модданинг мос равишда t1 ва t2 температуралардаги иссиқлик сиғимлари.
Иссиқлик исрофи эътиборга олинганда келтирилган иссиқлик миқдорининг иккинчи қисмига ўтган улушини асбобнинг ФИК орқали ифодалаш мумкин:
бунда - асбобнинг ФИК.
Совутгич қабул қилган иссиқлик миқдорини энтальпия айирмаси сифатида ёза оламиз:
ёки
бунда t1 ва t2 иссиқлик элтувчи модданинг асбобга киришдаги ва ундан чиқишидаги температуралари; t3 ва t4 иссиқликни қабул қилувчи модданинг асбобга киришдаги ва ундан чиқишидаги температуралари.
Расмлардан кўриниб турибдики, иссиқлик элтувчи ва қабул қилувчи моддалар оқимларининг ҳаракати тўғри оқимли ва қарама-қарши бўлади. Иссиқлик алмашинадиган асбобнинг девори юпқа бўлганида (рекуператив) иссиқ модданинг совуқ моддага узатган миқдорини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Бунда иссиқлик узатиш коэф-ти.
ва –иссиқ ва совуқ суюқлик оқи-мининг иссиқлик бериш коэффициенти.
- иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти.
- юпқа девор қалинлиги
S - юпқа девор сиртининг юзаси
t1 ва t2 юпқа деворнинг ички ва ташқи сиртлардаги температуралари.
Иссиқлик алмашинуви асбобларидан кўпчилик ҳолларда қарама-қарши оқимлик қилиб ишлатилади. Бунда уларнинг тақрибий ҳисоби ососнлашади, чунки ҳар доим тўғри оқимли иссиқлик алмашинувига нисбатан катта.
Ўзаро кесишган оқимли иссиқлик алмашинуви асбоблари ҳам кенг қўлланилади. Бундай ҳолатдаги иссиқлик алмашинуви асбобидаги иссиқлик элтувча ва ютувчи моддалар температуралари айирмасининг ўртача қиймати қарама-қарши оқимли иссиқлик алмашинуви асбобидек олиниб айрим тузатишлар киритилади.
Иссиқлик алмашинувчи асбоблар сиртларининг юзаларини ҳисоблашда энг аввал q2 аниқланади. Сўнгра иссиқлик элтгич оқимининг тезлиги v4 маълум диаметрдаги қувур учун топилади. Иссиқлик элткич учун иссиқлик бериш ва узатиш k коэффициентлари қийматлари ҳисобланади. қиймат келтирилган тенгликдан топилгандан сўнг, иссиқлик алмаштиргичнинг S юзаси ҳисобланади. Зарур бўлгaнда иссиқлик алмаштиргич қувурининг узунлиги ҳам топилади. Иссиқлик алмаштиргич асбоби сиртининг юзаларини аниқлашда, айрим параметрлар аниқ бўлиши керак. Ҳеч бўлмаганда иссиқлик элткич ёки иссиқликни ютучи моддаларнинг иссиқлик алмаштиргичдан чиқишидаги температураси маълум бўлиши шарт. Ҳисоблаш ишларида ҳозирги кунда албатта ЭҲМ дан фойдаланилади.