O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi muqimiy nomidagi qo‟qo‟n davlat pedagogika instituti “Boshlang`ich ta`lim metodikasi” kafedrasi


Зидлов муносабатли боғланган қўшма гаплар



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/136
Sana23.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#171091
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   136
Bog'liq
boshlangich talim metodikasi

2. Зидлов муносабатли боғланган қўшма гаплар ва уларда тиниш белгиларининг 
ишлатилиши. Бундай гаплар таркибидаги содда гаплар ўзаро аммо, лекин, бироқ 
боғловчилари, -у(-ю) ѐрдамида боғланади: Юртимизнинг бу куни чиройли, лекин эртаси, 
индини яна чиройлироқ, бахтлироқ бўлади. Ҳаво очилди-ю, ҳарорат сезилмади. 
Баъзан зидлик мазмунини кучайтириш учун зидлов боғловчиси ва бу вазифада қўлланган -
у(-ю) юкламаси бирга ишлатилади: Кечаси қор ѐғди-ю, лекин ҳаво унчалик совимади. Ёзувда 
зидлов боғловчиларидан олдин, юкламалардан кейин вергул қўйилади. 
3. Айирув муносабатли боғланган қўшма гаплар ва уларда вергулнинг ишлатилиши. 
Бундай гаплардаги содда гаплар ўзаро айирув боғловчилари гоҳ...гоҳ, ѐ...ѐ, ѐки...ѐки, 
баъзан...баъзан, дам...дам, ѐхуд...ѐхуд ѐрдамида боғланади. Айирув боғловчили боғланган 
қўшма гаплар воқеа-ҳодисаларнинг галма-гал бўлишини ѐки улардан бири бўлишини 
ифодалайди: Гоҳ осмонни тутиб ашула янграр, гоҳ аллақаердан гармонь товуши эшитилиб 
қолар эди. 
Такрорланиб қўлланган айирув боғловчиларнинг иккинчисидан олдин вергул қўйилади, 
айирув боғловчилар якка қўлланса, ҳеч қандай тиниш белгиси қўйилмайди. 
4. Инкор муносабатли боғланган қўшма гаплар. Бундай гаплар қисмлари ўзаро на инкор 
юкламаси орқали боғланади ва орасига вергул қўйилади: На сув бор, на бирон емиш қолибди. 
 5. Бўлса, эса сўзлари ѐрдамида боғланган қўшма гаплар. Бундай гапларда қиѐслаш ва 
зидлаш муносабатлари мавжуд бўлади: Отабек сукутда, Ўзбек ойим бўлса боши билан 
―шундоғ‖ ишорасини берар эди.(А.Қод.) 
 
3-§. Боғловчисиз қўшма гаплар 
Махсус боғловчи воситаларсиз, асосан оҳанг ѐрдамида бириккан содда гаплардан тузилган 
қўшма гаплар боғловчисиз қўшма гаплар дейилади: Бундай қўшма гап қисмлари оҳангдан 
ташқари айрим сўзларнинг такрорланиши, гап қурилиши, умумий бўлаклар воситасида 


бирикади: Кеч кирди, теварак-атрофга қоронғилик туша бошлади. Бу қўшма гапдаги содда 
гаплар ўзаро фақат оҳанг ѐрдамида боғланган, уларнинг ўрнини алмаштириб бўлмайди. 
Боғловчисиз қўшма гаплар қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Боғланган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гап: Тиғ яраси тузалади, тил 
яраси тузалмайди. 
2. Эргашган қўшма гапга синоним бўлган боғловчисиз қўшма гап: Қор ѐғди – дон ѐғди. 
(ўхшатиш) 
3. Боғловчили қўшма гапга синоним бўлмаган боғловчисиз қўшма гап: Хушхабар олиб келдим: 
гарнизон янчилди.(Ш.) 
Боғловчисиз қўшма гаплар таркибида тиниш белгилари қуйидагича қўлланади: 
1. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари бир пайтда ѐки кетма-кет юз берган воқеа-
ҳодисаларни ифодаласа, улар орасига вергул қўйилади: Арава ғижирлаб борар, аравакаш
хиргойисини бир зумга ҳам тўхтатмас эди. 
2. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари ўзаро мазмунан бир-биридан анча узоқ бўлса, улар 
орасига нуқтали вергул қўйилади:
Ёмғир челакдан қуйгандай шариллаб ѐғарди; унинг хаѐли узоқ ѐшлик пайтларида кезар эди. 
Полицмейстер зинада тўхтади; унинг башараси ѐвуз ва қутурган эди.(О.) 
3. Боғловчисиз қўшма гапнинг иккинчи қисми биринчи қисмнинг сабабини билдирса, 
изоҳласа, тўлдирса, улар орасига икки нуқта қўйилади: Гап шу: эртага мен билан йўлга 
чиқасиз.
4. Агар боғловчисиз қўшма гап қисмлари ўзаро зидлик, ўхшашлик ѐки шарт муносабатига 
киришган бўлса, улар орасига тире қўйилади: Қор ѐғди – дон ѐғди. Ёшим етмиш иккида – ўзим 
йигитман. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish