АДАБИЁТЛАР
1. Хамроев О.Ж. Очистка резервуаров от остатков нефтепродуктов в сельскохозяйственных
предприятиях Автореф. дисс. на соис. ученой степени канд.техн.наук, - М.: 1991 г.
2. Кислухина О.В., Хамроев О.Ж. и др. Определение диспергирующей способности
микроорганизмов. Ж. «Экология». РФ, №3. 1993 г.
Innovatsion texnologiyalar №4 (28) 2017 y.
54
IQTISODIYOT / ЭКОНОМИКА
УЎК: 330.1 © Каландаров Р.А.
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ ВА МОЛИЯВИЙ СЕКТОРЛАРИ МУНОСАБАТИ
Каландаров Р.А.-
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси (ТМИ)
В данной статье рассматривается взаимодействие и пропорции реального и
финансового секторов экономики, а также рассмотрена теория отрыва финансового
сектора от реального сектора экономики.
Ключевые слова:
реальный сектор, финансовый сектор, фондовый рынок, теория
отрыва, инвестиции, инфляция, масса денег в обращении, кредит, инвестиционный климат.
The article discusses interrelationships and proportions of real and financial sectors of
economy as well as the theory of separation of the financial sector of the economy from the real
sector.
Key words:
real sectors, financial sectors, financial market, theory of separation,
investments, inflation, the volume of money supply in circulation, loans, investment climate.
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти ривожланишининг стратегик
тамойиллари ҳамда 2017-2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш Ҳаракатлар
Стратегиясида ҳозирги кунда кенг кўламли истиқболли вазифалар ва йўналишлар
белгиландики, бу ҳам бевосита иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш, модернизациялаш
жараёнини изчил давом эттириш ҳамда унда фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчи ва хизмат
кўрсатувчи корхоналарни истиқболли ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларни
молиявий таъминлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилишини тақозо этади [1].
Мамлакатимиз иқтисодиётининг самарадорлигини ошириш, инновацион асосда
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳозирги босқичда молиявий ва реал секторлар
ўртасида мавжуд бўлган иқтисодий муносабатларни ва алоқадорликларни батафсил таҳлил
қилишни талаб қилади. Иқтисодиёт соҳасида ҳукумат томонидан қабул қилинаётган барча
қонун-ҳужжатларда иқтисодиётнинг реал ва молиявий секторларини ривожлантириш
стратегик аҳамиятга эга масала сифатида кўрилмоқда. Инқироздан олдинги даврда молиявий
ва реал секторлар ўзаро алоқаларини самарали ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар
яратилди: зарар билан ишлайдиган корхоналарнинг улуши камайди, ўзаро ҳисоб-китоблар ва
бартер операциялари йўқолди, ҳар бир секторда бозор институтларининг ўрни кучайтирилди
ва секторлараро муносабатлар шакллари кенгайди. Бироқ, молиявий секторда асосий
иштирокчи сифатида банклар сақланиб қолмоқда. Капиталнинг тўпланиш даражаси пастлиги
натижасида инвестиция ресурсларининг етишмаслиги, кредит операцияларининг паст
даражада ривожланганлиги туфайли банклар ривожланган мамлакатлар билан
солиштирганда давлат ва йирик халқаро молия институтлари ресурсларидан юқори даражада
қарамлиги билан фарқланади. Инвестицияларнинг кўп қисмини корхоналарнинг ўз
маблағлари ташкил этиши фақатгина қисқа муддатли мақсад ва вазифаларга эришишга
имкон яратади. Юқоридаги фикрлар иқтисодиётнинг реал секторида мавжуд муаммо ва
зиддиятларни аниқлашни тақозо этади.
Иқтисодиётнинг молиявий ва реал сектори ўртасидаги муносабатлар турли даражадаги
хўжалик юритилувчи иқтисодий муносабатлар орқали ифодаланади. Иқтисодиётнинг реал
секторидаги инвестиция ресурсларини шакллантиришда молиявий институтларнинг
аҳамияти катта. Миллий иқтисодиётимизнинг ривожлантиришни секинлаштирадиган
омиллар:
Do'stlaringiz bilan baham: |