Фаннинг ўқув режасидаги бошқа фанлар билан мантиқий боғлиқлиги.
«Кимё» фани ўқув режанинг математика ва табиий-илмий фанлар блокига киритилган ва талабаларга I курсда ўқитилади. Кимё фани физика, олий математика, информатика ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, бу фанлардан маълум билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.
Фанни ўқитишда педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялари
Талабаларнинг «Кимё» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан, янги информацион – педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Маъруза ва амалий машғулотларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
ҳамда ўқув машғулотларини лойиҳалаш
Талабаларнинг “Кимё” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологияларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий машғулотларида ва лаборатория ишларида ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, “Венна диаграммаси”, Синквейн ва бошқалар)дан фойдаланилади.
Фан ўқитувчиси томонидан педагогик ва модулли технология тамойиллари асосида “Кимё” фани ўқув машғулотларининг лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Курснинг тематик таркиби ва мазмуни
Т/р
|
Мавзу
|
Талабанинг ўқув юкламаси (соатларда)
|
Умумий юклама ҳажми
|
Аудитория машғулотлари (соатлар)
|
Мустақил
таълим
|
Жами
|
Маъруза
|
Амалий маш.
|
Лаборатория иши
|
Семинар
|
Курс лойиҳаси
|
1.
|
Кириш.Фаннинг максади. Кимёнинг асосий конунлари.
|
6
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
2
|
2.
|
Дальтон атомистикаси. Элементлар атом массалари ва уни аниклаш. Анорганик бирикмалар синфлари.
|
6
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
2
|
3.
|
Термокимё. Гесс конунлари. Энтальпия, энтропия, Гиббс энергияси.
|
6
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
2
|
4.
|
Элементларнинг даврий конуни ва системаси
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
5.
|
Атом тузилиши, унинг ядровий модели. Ядровий реакциялар. Бор постулотлари.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
6.
|
Квант сонлар, Паули принципи. Электроннинг атомда тақсимланиши.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
7.
|
Кимёвий боғланиш, уларнинг турлари. Молекуланинг тузилиши.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
8.
|
Кимёвий кинетика. Кимёвий реакция тезлиги, кимёвий мувозанат.
|
7
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
3
|
9.
|
Эритмалар, уларнинг турлари. Эритма концентрацияси.
|
7
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
3
|
10.
|
Суюлтирилган эритмалар хоссаси, осмотик босим.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
11.
|
Электролит эритмалар, диссоцияланиш даражаси ва константаси.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
12
|
Кислота, асос ва тузларнинг диссоциацияси. Ионли реакциялар.
|
7
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
3
|
13.
|
Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари.
|
7
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
3
|
14.
|
Металлар, уларнинг табиатда учраши, олиниш усуллари, кимёвий хоссалари.
|
6
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
2
|
15
|
Электрокимё. Гальваник элементлар назарияси.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
16.
|
Туз эритмалари ва суюқлан-малари электролизи.
|
6
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
2
|
17.
|
Электролиз. Фарадей қонунлари. Аккумуляторлар.
|
6
|
4
|
2
|
-
|
2
|
-
|
-
|
2
|
18.
|
Металлар коррозияси ва уларнинг турлари.
|
7
|
4
|
2
|
2
|
-
|
-
|
-
|
3
|
|
Жами:
|
120
|
72
|
36
|
18
|
18
|
|
|
48
|
|
Таълим бериш ва ўқитиш услуби:
|
Маъруза, амалий машғулотлар, лаборатория машғулотлари.
|
Мустақил ишлар:
|
Ўқув лойиҳалар, гуруҳли тақдимот, рефератлар, кейслар, докладлар, кроссвордлар, постер, проспект, эссе ва х.з.
|
Маслаҳатлар ва топшириқларни топшириш вақти
|
Кунлар
|
Вақти
|
Ауд.
|
Профессор-ўқитувчининг вақтига қараб белгиланади.
|
2. Фаннинг мазмуни
2.1. Мавзуларнинг қисқача мазмуни
1-Модул. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
1-мавзу. Фаннинг максади. Кимё фани атрофдаги барча борлиқни, уни ташкил этган таркибий қисмларни моддалардан иборат деб қарайди. Кимё – моддаларнинг таркиби, тузилиши, хоссалари ва уларнинг бир турдан бошқа турга айланиши, хоссалари ва айланиши сабаби ва қонуниятларини ўрганадиган фан. Кимёнинг асосий қонунлари.
2-Модул. Атом – молекуляр таъминот.
2-мавзу. Дальтон атомистикаси. Молекуляр таълимот ва кимёвий элемент. Элементлар атом массалари ва уни аниклаш. Гей – Люссакнинг ҳажми нисбатлар қонуни. Газсимон моддаларнинг молекуляр массаларини аниқлаш. Атом массасини аниқлаш.
3-Модул.Термокимё.
3-мавзу. Моддани ички энергияси, энтальпия. Энтальпия, энтропия, Гиббс энергияси. Гесс конуни. Кимёвий бирикмаларни ҳосил бўлиш энтальпияси. Энтропия ва уни кимёвий жараёнларда ўзгариши. Кимёвий реакцияни ўзи бориш шароитлари.
4-Модул.Элементларнинг даврий конуни ва системаси.
4-мавзу. Кимёвий элементлар даврий системаси. Кимёвий элементлар ва улар бирикмаларининг хоссаларини ўзгариши, элементларни оксидловчи-қайтарувчилик хоссаси. Элементлар даврий системасини ахамияти.
5-Модул. Атом тузилиши.
5-мавзу. Атом тузилиши, унинг ядровий модели. Атом ядросининг таркиби, изотоплар. Ядровий реакциялар. Бор постулотлари Радиоактивлик. Радиоактив-емирилиш қаторлари. Радиоактив изотоплардан фойдаланиш. Сун`ий радиоактивлик, ядровий реакциялар. Ядро энергетикаси. Торий, уран, плутоний ва бошқа радиоактив элементлар кимёси. Бор постулотлари.
6-мавзу. Квант сонлари, атом тузилишини квант механик модели, атом орбиталар. Паули принципи. Атом орбиталарни электронлар билан тўлиш тартиби ва қонуни. Кўп электронли атомларни тузилиши.
6-Модул. Кимёвий боғланиш, уларнинг турлари. Молекуланинг тузилиши.
7-мавзу. Кимёвий боғланишни асосий турлари ва хоссалари. Валент боғланиш усули. Ковалент ва ион боғланиш. Молекуляр орбиталар усули ҳақида тушунча. Оддий молекулаларни тузилиши ва хоссалари. Моддаларнинг агрегат ҳолатлари. қаттиқ моддани кимёвий тузилиши. Моддаларни аморф ва кристалл ҳолати. Кристаллар. Кристалл панжараларни тузилиши. қаттиқ моддаларда кимёвий боғланиш.
7-Модул. Кимёвий кинетика, Кимёвий реакция тезлиги, кимёвий мувозанат.
8-мавзу. Кимёвий кинетика. Кимёвий реакция тезлиги ва уни температура, моддалар концентрасиясига боғлиқлиги. Реакция тезлик константаси. Вант-Гофф қоидаси. Активланиш энергияси. Катализаторлар. Гомоген ва гетероген каталитик реакциялар. Занжирли реакциялар. Кимёвий реакцияни тезлатишнинг физик усуллари. Гетероген кимёвий реакция тезлиги.
Кимёвий жараёнлар энергетикаси. Кимёвий мувозанат. Кимёвий реакцияларни иссиқлик эффекти. Мувозанат шароитлари. Мувозанат константаси ва уни термодинамик функциялар билан боғлиқлиги. Ле-Шателье принсипи.
8-Модул. Эритмалар, уларнинг турлари.
9-мавзу. Эритмалар. эритма турлари. Эритма консентрациясини ифодалаш турлари. Идеал эритма қонунлари. Ноэлектролит ва электролит эритмалар. Электролитларнинг сувли эритмалари. Кучли ва кучсиз электролитлар. Электролит эритмаларни хоссалари, ион фаоллик. Сувни электролитик диссосиацияси. Водород кўрсаткич. Эритмаларни ионли тенгламалари. Тузларнинг гидролизи. Гидролиз даражаси ва константаси. Кислота ва асос назарияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |