Mavzuga oid tayanch atama va iboralar: manzarali o’simlik, xiyobon, nav, lianalar
hayotiy shaklla, ifor, mikroiqlim, bir, ikki, ko’p yillik o’tlar, introdusentlar, daraxt,
butalar.
O‘simliklar orasida biri – biridan ko‘rkam, go‘zal, chiroyli, o‘zlaridan yoqimli
hidlar chiqarib yon atroflariga ifor moylaridan taratib turgan, inson kayfiyati hamda
ruhiyatini ko’taradigan manzarali bir yillik, ikki yillik, ko‘p yillik o‘tlar, butalar
hamda daraxtlar juda ko‘p. Ular orasida xar xil hayotiy shakllarni uchratish mumkin.
Tik o‘sayotgan salobatli daraxtlar bilan birgalikda nafis o‘tlar hamda yotib, o‘rmalab
o‘suvchi lianalar ham mavjuddir. Ular xiyobonlarni, bog‘larni, ariq bo‘ylarini, yo‘l
atroflarini, hovlilarni bog‘u-bo‘stonga aylantiribgina qolmasdan, o‘ziga xos
mikroiqlimni hosil qilib inson uchun eng ma’qul sharoitni yaratib beradi.
Madaniy hamda yovvoyi holda o‘suvchi manzarali o‘simliklarning yangi – yangi
navlarini yaratish va yangi turlarini topish, ekinga aylantirish hamda ularni avaylab
o‘stirish, qishloq, tuman va shaharlarimizning xusniga xusn, ko‘rkamligiga ko‘rk
qo’shish va ularni har taraflama muhofaza etish kechiktirib bo‘lmaydigan
masalalardan biridir.
Жумладан жаҳонда аҳоли яшаш ҳудудларини кўкаламзорлаштиришда
манзаравийлик хусусиятлари юқори бўлган ҳамда экологик омилларга чидамли
бўлган игнабаргли дарахт турлари ва уларнинг манзарали шаклларига алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда селекцион изланишлар натижасида
уларнинг янги шакллари яратилди, игнабаргли дарахт турлари ва навларининг
кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш имкониятлари ўрганилди, уларни
уруғидан ва вегетатив кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилди. Таъкидлаш
лозимки, Cupressaceae оиласининг туркум турлари ва шаклларининг экологик
омилларга чидамлилигини ва кучли фитонцидлик хусусиятларига эга
бўлганлиги ҳамда бугунги кунда кўкаламзорлаштиришда ва ландшафт
дизайнида кенг қўлланилаётганлиги алоҳида аҳамиятга эга. Бу оила вакиллари
юқори манзарали ва чидамли игнабаргли турлар бўлганлиги сабабли, Шимолий
Америка, Шарқий Осиё, Кавказорти, Европа мамлакатларида шаҳарларни
кўкаламзорлаштириш учун кенг жалб этилган. Айниқса, Марказий Осиёнинг
иссиқ ва қурғоқчил минтақаларига ҳам Cupressaceae оиласи вакилларини
кўкаламзорлаштириш учун кенг жорий этилаётганлиги уларни ўсиш ва
ривожланиш
хусусиятларини
илмий
асослаш,
муҳит
омилларига
чидамлилигини аниқлаш ва кўпайтириш самарадорлигини ошириш йўлларини
ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шунга кўра, Cupressaceae оиласи
вакилларининг интродукция шароитида биоэкологик хусусиятларини асослаш,
уруғ маҳсулдорлигини аниқлаш ҳамда уларни кўпайтириш йўлларини
такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эгадир.
Mischa Olson (2013) маълумотига кўра, Cupressaceae оиласи вакилларининг
ер юзида 30 туркумга мансуб бўлган 140 тури тарқалганлигианиқланган.
Айни вақтда Тошкент Ботаника боғида Cupressaceae оиласидан 5 туркумга
мансуб 19 та тур ва 10 та формаси ўстирилмоқда.
Quyidagilarni manzarali o‘simliklarga misol qilib keltirish mumkin.
Do'stlaringiz bilan baham: