- Аммиак-ҳаво аралашмасининг портлаш хавфи
- Аммиак-ҳаво аралашмасида NН3ни миқдори амалиётда 11-13%дан ошмаслиги керак, акс ҳолда бу аралашма портлаш ҳавфига эга бўлиб қолади. Аралашмада NН3 неча % дан ошмаслиги бир қатор шароитларга боғлиқдир: босимга, сув буғи борлигига, хароратга, аппаратни ҳажми, газ кай томондан берилишига ва хакозоларга боғлиқдир.
- Оддий атмосфера босимида NН3ни портлаш чегаралари асосан 15,5%дан 26,5%гачадир. Тоза, қуруқ, сув буғисиз аралашма портламас экан.
- Платина катализаторини узоқ вақт ишлаши аммиакни оксидлаш учун ишлатаётган ҳавонинг ва аммиакнинг тезлигига ва уларнинг тозалигига боғлиқдир
- Платина катализатор фосфат бирикмаларига жуда сезгирдир, айниқса, фосфорли водород РН3 0,00001% бўлса ҳам кайтмас кучли каталитик заҳардир, олтингугуртли бирикмалар эса кайтар захардир. Бу заҳарлардан тозалаш учун 10-15% хлорид кислота эритмаси билан 1-2 соатда платина катализатори ювилиб, Н2 алангасида куритилиб, яна катализатор сифатида ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |