O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet54/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Ҳақиқий уйқуда гавда ҳарорати анча пасаяди. Нафас олиши кескин секинлашади ва чуқур карахт ҳолида бўлади, лекин қиш вақтида қисқа муддатга, ҳаво жуда исиб кетганда уйғонади. Бундай уйқуга кетиш кўпчи-лик кўршапалакларга ва олахўржинларга хосдир. Ҳақиқий уйқуга кириш баъзан қишда эмас, ёзда ҳам бўлади (юмронқозиқ). Узлуксиз мавсумий уйқуга кириш кучли карахт ҳолига ўтиш, гавда ҳароратининг ва нафас олишнинг кескин пасайиши билан характерланади. Бундай уйқу типратиконлар, суғурлар, юмронқозиқлар ва қўшоёқлиларга хосдир.
Даврий миграция одатда овқат танқислигига ёки овқат топишнинг иложи йўқлигига боғлиқ бўлади. Даврий миграция асосан туёқлилар ва уларнинг орқасидан юрадиган катта йиртқичларда ҳамда кўршапалаклар-да кузатилади. Даврий миграция балиқлардаги сингари горизонтал ва вертикал миграцияларга бўлинади. Асосан, кийикларнинг кўчиб юришлари горизонтал миграцияга мисол бўлса, баланд тоғларда яшайдиган тоғ эчкилар, серкалар ва улар орқасидан йирик йиртқичларнинг кўчиши вертикал миграцияга мисол бўлади.
Сутэмизувчилар кўпайиш характерига қараб 3 гуруҳга бўлинади.
1. Тухум қўйиб кўпайиш. Тухуми сариқ моддага бой бўлиб, туғилган-да эмбрион анча ривожланган бўлади. Тухумни онаси босиб, инкубация қилади (ўрдакбурун) ёки халтада олиб юради (ехидна). Тухумдан очиб чиққан болани онаси сут билан боқади.
2. Чала, нимжон бола туғиб кўпайиш. Бола бачадонда ривожланади, йўлдош бўлмайди. Туғилган бола қопчиқда олиб юрилади ва сут билан боқилади. Бу ҳодиса халталиларга хосдир.
3. Яхши ривожланган бола туғиб кўпайиш. Буларнинг туғилган болалари яхши ривожланган ва ҳатто ўша куни юра олади. Ҳеч бўлмаганда, ўзи эма олади, чунки буларнинг болалари йўлдош ичида, у орқали она организми ҳисобидан овқатланади. Гуруҳга йўлдошлилар мисол бўлади.
Сутэмизувчилар турли ёшда балоғатга етади. Масалан, филлар 20-25 ёшида, бўри 1 ёшида, майда кемирувчилар эса 1 ойлигида балоғатга етади. Сутэмизувчилар одатда 1 йилда 1 марта бола туғади. Лекин кўпинча кемирувчилар йилига бир неча марта болалайди. Масалан, тийинлар (олмахонлар), товушқонлар 1 йилда 3 мартагача, сичқонлар ва каламушлар эса ундан ҳам кўп болалайди. Иккинчи томондан, баъзи бир даррандалар, масалан, қўтос, туя, китлар йил оралаб урчийди, филлар эса 3-4 йил ўтказиб урчийди. Катта даррандалар ҳар сафар 1 та, кичик даррандалар эса кўп бола туғади. Масалан, оқ сичқон 18 тагача бола туғади. Бу ҳоллар йилнинг иқлим шароитига қараб ўзгаради.
Сутэмизувчиларнинг бўғозлик ва туғиш даври узоқ бўлганлиги муносабати билан, қўшилиш даври ҳам ҳар хил бўлади. Масалан, итлар (бўри, тулки) қишнинг охирида, январ-феврал ойларида қўшилади, бўғозлик дав-ри қисқа бўладиган майда даррандалар (типратикон, сассиққўзон, латча, кемирувчилар)-баҳорда, сувсар, бўрсиқ каби ҳайвонлар-ёзда, буғулар эса-кузда қўшилади. Бўғозлик даври сутэмизувчининг катта-кичиклигига маълум даражада боғлиқ бўлади. Масалан, майда кемирувчиларда бўғоз-лик даври 8-20 кун, қуёнда-1 ой, товушқонда-50 кун, итда-2 ой, арслонда-4 ой, айиқда-7 ой, отда-11 ой, туяда-1 йил, филда-20 ой давом этади. Бегемот боласини қорнида 8 ой, одам, орангутан ва сигир-9 ой, катта кит-1 йилча олиб юради.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish