Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан Сизнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси ҳудудида жойлашган хонадонингиз бузилиши ёки бузилмаслиги тўғирисида йўллаган мурожаатингиз ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 февралдаги 01-05-11-3 сонли “Наманган вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда саноат салоҳиятини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган сайёр йиғилиш” баёнида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар, Уйчи кўчасини шаҳар бош режасига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида капитал реконструкция қилиш ҳудудда кўп қаватли турар-жойлар ва инфратузилма объектларини қурилиши юзасидан “Ўзшахарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги ҳамда шаҳар ҳокимининг 2016 йилдаги 204-402-сонли қарорларига асосан худудда кенг кўламдаги ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси, 40-уйда жойлашган турар-жой бино-иншоотлари хам бузилиши режалаштирилган.
Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 342-сонли қарорига асосан ушбу худудда “Холистехсервис-МТП” МЧЖга “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ўз ичига олган кўп қаватли турар-жой” бино-иншоотлари қурилиши учун лойиха-смета хужжатларини тайёрлашга рухсат берилган.
Наманган шаҳар ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги 342-сонли қарорининг 3-4-бандларида “Холистехсервис-МТП” МЧЖга ушбу худудда жойлашган хонадонларга бериладиган компенсация масаласини белгиланган тартибда хал этиш вазифаси юклатиган.
Хозирда сиз яшаётган Наманган шаҳар, “Янги қурилиш” МФЙ, Уйчи кўчаси, 40-уй бузилиши хисобига бериладиган компенсация маблағи қурувчи томонидан тўла хал этилмаганлиги сабабли бузиш ишлари бошланмаган.
Сиз яшаётган, Наманган шаҳар, “Янги қурилиш” МФЙ, Уйчи кўчаси, 40-уй бузилишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк хуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари асосида инвестор томонидан компенсация масаласи тўла хал этилиб мулк эгасининг розилиги олингандан сўнг бузилиши мумкинлиги ҳақида тушунтирилади.
Мурожаатни ўрганиб чиқиш натижасидан норози бўлсангиз юқори турувчи орган ёки суд идораларига мурожаат этишингиз мумкинлиги тушунтирилади.
Шаҳар ҳокими Ғ.Джамалов