O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN VILOYATI
H O K I M L I G I
160100, Namangan shahri Istiqlol ko`chasi, 57 uy Теl: 227-08-29 namangan@exat.uz
20_____-yil ______- _____________ _______________-son Namangan sh.
Шаҳар ҳокимининг
биринчи ўринбосари
Р.Р.Исақовга,
Шаҳар ҳокимининг
ўринбосари
М.Адхамовга,
Шаҳар ҳокимининг
ўринбосари
Д.Абдуқаххаровга,
Шаҳар сектор
раҳбарларига
Сизга маълумки, сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий таъминлаш, “маҳаллабай” ишлаш тамойили асосида ҳар бир маҳаллада кичик ва ўрта бизнесни, айниқса тадбиркорликни ўсиш нуқталарини банк хизматлари орқали қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
27 мартдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5041-сонли қарори бу борадаги ишларни тамомила янги босқичга кўтарди. Бунинг учун банкларга имтиёзли ресурслар етказиб берилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 12 майда ўтказилган селектор йиғилишида муаммоли кредит қарздорликларини ундириш ва давлат дастурлари доирасида олинаётган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.
“Агробанк” АТБ Наманган вилоят бошқармаси Наманган шахар филиали худудий дастурлар ва оилавий тадбиркорлигини молиялаштириш жараёнида кенг иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг ўтган даври давомида 14,7 млрд. сўмлик кредитлар, шундан ташрифлар баёни билан тасдиқланган дастурларга асосан 4,3 млрд. сўм, оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун 10,4 млрд. сўм кредит ажратилди.
Ушбу ажратилган кредитлар таҳлили, “Агробанк”нинг Наманган шахар филиалида кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш, хусусан лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва тўла қувват билан фаолият юритиши, мақсадли фойдаланиши бўйича жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Жорий йил 12 май холатига “Агробанк”нинг Наманган шахар филиали бўйича 9 533 млн. сўмлик муаммоли кредитлар мавжуд. Шундан қишлоқ хўжалиги йўналишида-1 395 млн. сўм, оилавий тадбиркорлик йўналишида-885 млн. сўм, Инвестиция ва кичик бизнес йўналишида-7 253 млн. сўмни, бундан ташқари хисобланган лекин ундирилмаган фоиз қарздорлик-
14 886 млн. сўмни ташкил этади.
Ажратилган кредитлар бўйича юзага келган ҳолат, банк молиявий холатига жиддий салбий таъсир кўрсатиш билан бирга, тумандаги иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш имкониятларини кескин чекламоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Сиздан мазкур масалага жиддий ёндошган ҳолда муддати ўтган кредит қарздорлиги бўйича “маҳаллабай” ҳамда “мижозбай” иш ташкил этиб, мавжуд муддати ўтган қарздорликни амалда ундириб бериш юзасидан хар бир сектор раҳбарлари орқали таъсирчан чоралар кўришингиз, амалга оширилган ишлар ва унинг натижаси юзасидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар вилоят ҳокимлигига ёзма ахборот бериб боришингиз сўралади.
Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари
|
Т.М.Юсупов
|
Do'stlaringiz bilan baham: |