Guliston shahar bo’limi boshlig’i: N.Raxmonqulov
Guliston shahar Xokimi
T.T.Dadaboyevga
“Sirdaryo suv ta’minoti” MCHJ Guliston shahar bo’limi sizning 06.02.2023 yil №A-37 sonli xatingizda ko’rsatib o’tilgan “Bahor” MFY fuqarolarining yozma arizasiga asosan shuni ma’lum qiladiki, bu hududda 21 ta xonadon aholisi Guliston shahar hududiga qarashli ekanligi lekin Mirzaobod tumani “Oydin” mahallasi xududidagi ichimlik suv inshootidan ichimlik suv istemol qilinishi aniqlandi. Mirzaobod tumani “Oydin” maxallasi 2022 yil “Obod qishloq” davlat dasturiga tushgan bo‘lib, xozirda qurilish-montaj ishlari oxiriga yetkazilmaganligi sababli yuqorida ko‘rsatilgan 21 ta xonadon yangi ichimlik suv tarmog‘iga ulab berila olmaydi. Ushbu xududda “Obod qishloq” dasturiga asosan qurilish ishlari to‘liq tugallanib, “Sirdaryo suv ta'minoti” MChJ ga topshirilgandan keyin yuqorida ko‘rsatilgan 21 ta xonadonlar yangi ichimlik suv tarmog‘iga ulab berilishi to‘g‘risida murojaatchilarga tushuntirilganligini ma'lum qilamiz.
“Sirdaryo suv taminoti” MCHJ
Guliston shahar bo’limi boshlig’i: N.Raxmonqulov
Сирдарё вилояти прокуратураси
ходими Б.Рахмоновга
МАЪЛУМОТНОМА
“Сирдарё Сув таъминоти” МЧЖ Гулистон шахар бўлими сизга шуни маълум қилдики, Сирдарё вилояти прокураткраси ходими Б.Рахмонов, Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Хайтқулов, Гулистон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Д.Шербойев, “Сувтаъминот” МЧЖ Гулистон шаҳар филиали раҳбари Н.Рахмонқуловлар томонидан 17.03.2023 йилда Гулистон шахар “Сувтаъминоти” бўлимига тегишли марказий оқова сув тармоқ ва қудуқлари, 6 та оқова сув (СП) насос станциясиларни текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
Сирдарё вилояти прокуратураси ходими Б.Рахмоновнинг Гулистон шаҳридаги марказий оқова сув (канализация) насос станциялари, СП лар, марказий канализация қувурлари ва қудуқларидаги юзага келган кескин вазиятни яхшилаш бўйича берган топшириқлари бўйича керакли ходимлар зиммасига юклатилди.
Гулистон шаҳрининг “Намуна” МФЙ даги 4-СП, “Боғишамол” МФЙ даги 5-СП ва “Ахиллик” МФЙ даги 8-СП ларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддат ичида якунига етказиш бўйича қурувчи ташкилотларга топшириқлар берилиб, алозида назоратга олинди.
3. Марказий канализациядан норозилик хусусидаги аҳолидан тушаётган мурожаатлар сонини кескин камайтириш мақсадида Гулистон шаҳри “Обод юрт” МФЙ даги 1-СП, “Боғишамол” МФЙ даги 2-СП, “Сайқал” МФЙ даги 7-СП ларни тўла қувватда ишлашини таъминлаш учун керакли ташкилотлар билан хамкорликда ишлар амалга оширилиб, махсус техникалар ва ходимлар бириктирилди.
4. Гулистон шаҳрининг “Сайқал”, “Намуна”, “Боғишамол”, “Обод юрт” МФЙ лардаги кўп қаватли уйлардаги ахолидан канализация тармоқлари билан боғлиқ муаммолар бўйича аризаларнинг кескин ошиб бораётганини инобатга холда марказий канализация қудуқлари ва тармоқларини махсус автомашина (Иласос) ва мутахасислар ёрдамида тозалаш, ювиш ишлари олиб борилмоқда.
5. Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ў.Зарипов билан “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ Гулистон шахар бўлимга қарашли оқова сув насос станция (СП) ларни узлуксиз электр энергияси таъминоти билан таъминлаш бўйича хамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
“Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ
Do'stlaringiz bilan baham: |