3.2. Ер фонди ва ундан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари.
Бош Қонунимиз – Конституциянинг 55 моддасида ер, ерости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир, деб белгиланган, у ерга муносабатларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлайди. Аммо 1970-1980 йиллардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида пахта якка хокимлиги Орол бўйи худудларига экологик муҳит ёмонлашишига сабаб бўлди. Баъзи ҳолларда суғориб бўлмайдиган ва сифати паст тупроқлардан иборат бўлган катта майдонлардан янги ер ўзлаштирилиши, республика қишлоқ хўжалиги фақат хом ашё етиштириш учун кўплаб маблағ сарфлашга сабаб бўлади! Пахта якка хокимлиги авж олди – натижада, қишлоқ хўжалиги ерларининг деградатсиясияси кучайди. Ҳозирда ғўза, дон, озуқа экинларининг 25-30% и тупроқ ва иқлим шароитлари ноқулай майдонларга жойлаштирилиши натижасида улардан ўта паст ҳосил олинмоқда.
Ернинг шўрланиши тупроқ унумдорлигини кескин камайтириб юборади. Ҳозирда, суғориладиган ерларнинг 60% идан кўп қисми у ёки бу даражада шўрланган. Амударё ва Сирдарёнинг юқори ҳавзаларида ернинг 10% и шўрланган бўлса, қуйи ҳавзаларида бу кўрсаткич 80-90% ни ташкил этади. Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятларида шўрланиш анча кенг тарқалган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракати режасини амалга оишириш давомида олинган маълумотларга кўра, бу вилоятларга ерларнинг 40-50% и, Ўзбекистон бўйича эса қарийб 200 минг гектари юқори даражада шўрланган. Бунга асосий сабаб ер мелиоратциясига етарли эътибор берилмаганлиги сабаб бўлди. Миллий бойлигимиз ердан самарали фойдаланиш давр талаби. Ер унумдорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири – тупроқ эрозиясини олдини олиш.
Тупроқ эрозиясининг содир бўлишига ердан нотўғри фойдаланиш, эрозияга қарши етарли даражада иш олиб борилмаганлиги сабаб бўлмоқда. Тупроқ эрозияси шўрланиш каби ходисалар ернинг ишлаб чиқариш жараёнида унинг сифатини пасайишига олиб келади. Ердан нотўғри фойдаланиш эса, унинг умуман фойдаланишга яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлади. Ер хўжасизларча тақсимланишидан ва фойдаланишдан, бузилишдан, ифлосланишдан, у билан боғлиқ табиий ресусрларнинг сифатини ёмонлаштирадиган салбий таъсирланрдан муҳофаза қилиниши керак.
Давлатимизнинг бутун ерлари, ҳамда айрим ер фондлари, ер эгаликлари, ердан фойдаланишда участкалар ҳимоя қилиниши керак. Биринчи навбатда қуйидагилар ҳимояланиши керак:
ерларнинг унумдорлигини ва қишлоқ хўжалигида мақсулдорлиги;
қишлоқ хўжалигида ва бошқа ўзига хос мақсадлар учун яроқли ерлар турлари;
ер турларининг, ер эгаликлари, ердан фойдаланишларининг кенглик хусусиятлари, қисқаришдан, парчаланишдан, шакли ёмонлашишидан;
экологик мувозанат (ернинг бошқа табиий омиллар билан ўзаро таъсири).
Ер – чекланган ресурс, шунинг учун ҳам у муҳофазага мухтож. Энг аввало, ернинг кенглиги чекланган, ерга бщлган барча талаблар фаыат бор ҳудуд ичида қондирилиши мумкин. Маълум фойдаланиш учун мўлжалланган ва берилган (корхоналар, ташкилотлар, муассалар ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар учун) ер участкалари кенглигит бўйича чекланган. Бир хўжалик ерларининг кенгайиши бошқа хўжалик ерларининг камайиши ёки умуман тугатилиши ҳисобигагина амалга оширилади. Ердан фойдаланишнинг бир тури майдони кенгайтиришлар (масалан, ер фондининг қайсидир тоифаси ерларини) учун бошқасини қисқартириш керак.
Маълумки турдаги фойдаланиш (қишлоқ хўжалик ерларини, саноат объектларини жойлаштириш, ижтимоий талаб ва бошқалар) учун энг яроқли ерлар майдонлари ҳам чекланган. Бир турдаги фойдаланишларбошқаларга қаршилик қилади. Ерларни тармоқлар орасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш масаласи жуда аҳамиятли, қийин ва ҳамма вақт ҳам асосли ечилавермайдиган масаладир.
Жамият ривожланишининг ҳар бир босқичида ерларнинг унумдорлиги ва унумдор ерларнинг майдони чекланган бўлади. Уларнинг кўпайиши ёки оширилиши катта харажатлар эвазигаи амалга оширилиши мумкин ва илм – фаннинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Ерларни муҳофаза қилиш – бу ерларни сақлашга, тиклашга ва ҳолатини яхшилашга; ер ресурсларидан нооқилона, асосланмаган фойдаланиш ва сарфлашларнинг, қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини пасайишининг ва майдони камайишининг олдинии олишга қаратилган ташкилий – ҳудудий, ташкилий – хўжалик, ҳуқуқий – иқтисодий теҳник ва бошқа тадбирлар тизимидир.
Ерни ва атроф муҳитни муҳофаза этиш тўғридан – тўғри ердан сувдан тўғри фойдаланиш ва уларни тўғри ташкил этишга боғлиқ. Сув танқислиги сезилаётган ҳозирги пайтда бутун билим ва имкониятларни ички заҳирага қаратиш тўғри бўларди. Бу шароитда бор суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини, улардан қай даражада фойдаланилаётганини, хўжаликлар ичидаги ўзлаштирилиши мумкин бўлган барча захираларни аниқлаб, экин майдонларига айлантириш ва бу ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш зарур. Шунингдек кўп йиллар давомида йўл қўйилган камчиликлар натижасида тупроқнинг унумдорлиги пасайган, шўрланган 60% дан ортиқ суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилаш, шўрни ювиш, коллектор, дринажларни тиклаш, капитал теккислаш ва сув билан тўлиқ таъминлаш каби тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан тушиб қолган, бўз ва мелиоратив яхшилаш, зарур бўлган 165 минг гектар ерни тиклаш ва экин майдонларига қўшиш керак.
Кўп йиллик дарахтлар тоғ бағридаги сув эрозиясига моил ва адирлардаги, тошлоқ ерларга жойлаштирилса, катта фойда бериши тажрибаларда ҳам амалиётда ҳам тасдиқланган. Республикамиздаги 332 минг гектар суғориладиган ердаги мевали дарахтзорларнинг ўрта ҳисобида 50 фоизида туп сони ўта сийрак. Агар улар кўчат билан тўлдирилса мева – чева кескин кўпаяди. Ёки туп сони ўта кам ерлардаги мевали дарахтлар тоғ – ён бағрига ўтказилиб, уларнинг ўрнига қишлоқ хўжалиги экинлари экилса, экин майдонлари камида 160 минг гектарга кўпаяди. Кўп йиллардан бери экин турлари яъни пахта етиштиралаётган 250 – 300 минг гектар майдоннинг ҳар гектари ҳисобига 8 – 15 центнер ҳосил олинмоқда ҳалос. Республикада жомбошига суғориладиган ерларни кўпайтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Аммо аҳолини ўсиш даражаси суғориладиган ерлар кенгайтириш даражасига нисбатан юқори бўлганлиги сабабли, оҳирги йилларда бу борадаги кўрсаткич кескин пасайди. Ҳусусан суғориладиган ер 2008 йилда жонбошига 0,12 гектарни ташкил этди. Тўғри Голландия, Хитой, Япония давлатларида экин майдони киши сонига нисбатан 3 – 5 баравар кам. Лекин уларда ҳар гектар ер ҳисобига олинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми анча юқори. Кўриниб турибдики, ерга бўлган муносабат қанча яхши бўлса олинадиган маҳсулот миқдри шунча кўп бўлади ерга бўлган муносабатни яхши даражада деб бўлмайди. Бир томондан орол бўйи минтақасини экологик таназзулга юз тутиши кутиши натижасида ўша ҳудуд ерлари аҳволининг ёмонлашуви куўатилган бўлса, иккинчи томонидан алюмини заводининг зарарли чиқиндилари таъсирида бўлган Сурҳондарё вилоятининг 3 та туманлари булар: Сариосиё, Денов ва Узун туманларининг, шунингдек Тожикистон билан умумий чегарага эга бўлмаган лекин Тожикистон алюминий заводининг чиқиндиларини қамраб олган шамол гули таъсири доирасига тушувчи 3 та туман (Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон) ларнинг тупроқ, сув ва ўсимликларининг экологик ҳолатини кузатиш ишлари олиб борилди.
Туман соғлиқни сақлаш бошқармалари томонилан илк маротаба қайд этилган юқумли касалликлар бўйича тўпланган маълумотлар билан танишиш, аҳоли орасидаги касалликларнинг ўсиши пасайиш тенденциясига эга эканлигини Сариосиё ваУзун туманлари тупроқларида оғир металлрдан никел ва хрон топилган, қўрғошиннинг захарли юқори миқдорларининг тўпланиш тенденцияси бор. Харакатчан, сувда эрувчан фторнинг Сариосиё тумани тупроқларидаги энг катта миқдори Дашнободда кузатилиб, алмашинувчи алюминий пахта экилган. Дала тупроқларида 45 мг кг миқдорида аниқланган. Суғориладиган майдонларнинг 50% ида фтор миқдори 30 – 50 мг кг ташкил қилади, 40% майдонларда фторнинг миқдори 51 – 100 мг атрофида ўзгаради. Ўрганилган ерларнинг 35% ини фтор билан кучли ифлосланган тупроқларга қўшиш мумкин, 35% ерлар фтор билан токсик юқори ифлосланган тупроқларга киради, 30% ерлар эса экологик фалокат даражасида бўлиб, атроф муҳитнинг сифатини ёмонлашуви ва минтақа аҳолисининг ҳаёт даражаси бузилишининг асосий даражаси ҳисобланади. Тожикистон алюминий заводига чегарадош бўлган ерлар Учтуман тупроқларида алмашинувчи алюминий билан кучли ифлосланганлигидан далолат беради. Демак, вилоятдаги экологик ҳолатнинг бундай салбий натижаси бу ҳудудда ердан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |