O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi



Download 3,6 Mb.
bet16/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

I. Тошкент минтақаси
Тошкент минтақаси ўзининг иқтисодий – ижтимоий ривожланишига кўра республикамизда етакчи ўрин тутуади. Бу борада у республиканинг таянчи (юраги) десак муболаға бўлмайди. Тошкент минтақаси маъмурий жихатдан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан ташкил топган бўлиб, унинг умумий ер майдони 15,6 минг км 2 га тенг, бу республика умумий ер майдонининг қариеб 3,5% га тенг деганидир.
Минтақа ўзининг жуда қулай иқтисодий географик ўрнига эга бўлиб, шимоли – ғарбий томондан, Мирзачўл иқтисодий райони, шимоли – шарқий томондан эса Фарғона иқтисодий районлари билан қўшничилик қилади. Минтақада қулай транспорт йўлларининг ўтганлиги, қулай илмий техникавий куч – қудратга эга эканлиги ҳамда мамлакатимизнинг пойтахти Тошкент шаҳрининг шу ерда жойлашганлиги, минерал хом – ашё ресурсларига бойлиги, замонавий иннавацион, информацион тармоқларни бу ерда мужассамлашуви минтақа иқтисодий географик ўринининг ижобий қирраларини белгилаб беради. Аксинча, Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа вилоятларидан аҳолининг бу ерга кўчиб келиши, (шаҳарланишнинг) бунинг ҳали ижтимоий, экологик салбий ҳолатлари минтақанинг ноқулай томонларини белгилаб беради. Минтақа ер юзаси анча мураккаб бўлиб, шимоли – шарқдан, жануби – ғарбга, Сирдарё томон аста - секин пасайиб боради. Минтақа асосан текислик, тоғли ҳудудлардан ташкил топиб, текисликлар ғарбий ва жанубий қисмларида, денгиз сатҳидан 600 м баландликкача бўлган ерларда жойлашган Тошкент шаҳри ҳам шу ерда жойлашган бўлиб, бу ерлар минтақа суғорма деҳқончилигининг асоси ҳисобланади. Тоғли районлар минтақанинг шарқий ва шимоли – шарқий қисмларини эгаллайди. Бу ерларда Қурама, Чотқол Пском, Угом тоғ тизмалари жойлашган. Угом тоғ тизмаси жануби – ғарбдан шимоли – шарққа томон йўналган. Угом тоғ тизмасининг океан сатҳидан ўртача баландлиги 3000-3300 м атрофида. Угомнинг ғарбий ёнбағридан у билан бир йўналишда Қоржантоғ тизмаси ажралиб чиққан. У Угом тизмасидан анча паст, океан сатҳидан ўртача баландлиги 2000 м га яқин. Пском ва Чотқол дарёлари орасида Угом тизмаси билан бир йўналишда Пском тизмаси жойлашган. Пском тизмасининг океан сатҳидан ўртача баландлиги 3000-3300 м, энг баланд нуқтаси Бештор чўққиси унинг шимоли – шарқий қисмида жойлашган бўлиб, океан сатҳидан баландлиги 4299 м га тенг. Бу чўққи минтақанинг энг баланд чўққиси ҳисобланади. Пском тоғ тизмаси ёнида у билан бир йўналишда Чотқол тоғ тизмаси чўзилиб ётади. Чотқол тизмасининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисми бирмунча пастроқ. Катта Чимён тоғи океан сатҳидан 3309 м, Қизилнура тоғи эса 3267 м баландда жойлашган.
Тошкент минтақаси фойдали қазилмаларга бой Оҳангарон водийсида рангли метал рудаларидан мис, нометал рудалари чиқади. Ангрен – Олмалиқ саноат райони минерал ҳом ашёга бойлиги билан, Ангрен қўнғир кўмир кони ўзининг республика аҳамиятига эга эканлиги билан, Оҳангарон водийсида чинни ҳом ашёси каолин борлиги, захираси сифатида яқинлиги билан, ушбу маҳсулотдан чинни ишлаб чиқаришдан ташқари нефт маҳсулотларини тозалашда фойдаланиши билан алоҳида аҳамиятга эга. Булардан ташқари минтақада рангли металларнинг катта захиралари, жумладан, Қалмоққир мис кони, Кучбулоқ, Оқтурмоқ олтин кони, Лашкерек полиметаллар кони, Саричеку, Дальнее мис, молибден, олтин, кумуш конлари, Қўрғошинкон. Қўрғошин ва рух конларининг катта заҳиралари ва конлари аниқланган.
Шунингдек, минтақада қурилиш саноати ҳом – ашёси ҳам қазиб олинади. Хусусан, Оҳангарон водийсида, Бекобод ва Паркент атрофида мергел кўп, у цемент ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шағал, оҳактош, чиллар куй бўлиб, Заркеш, Паркент, Оқтош атрофларида турли рангдаги мармарлар бор.
Иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши эса мўтадил совуқ. Минтақанинг шимоли – ғарбий қисми очиқ бўлганидан Арктика ҳаво массаси бемалол кириб келади ва натижада қишда ҳарорат пасайиб кетади. Январь ойининг ўртача ҳарорати -1 -30с бўлади. Минтақанинг жанубий қисми қишдан кўпроқ иссиқлик ва ёруғлик олади, ҳар бир см ерга қуёшдан 135 ккал иссиқлик тушади. Шунинг учун ёз ойлари ўсимликларни ўсиши учун қулай ҳисобланади. Июль ойларининг ўртача ҳаво ҳарорати +260 га тенг. Ёғин миқдори минтақада нотекис тақсимланган. Энг кам ёғин миқдори 250-300 ммни ташкил этади. Ёғин миқдори минтақанинг шимоли – шарқий томонига ортиб бориб ва 300-400 мм ни ташкил этади. Тоғли районларда 600 мм ва ундан кўп ёғин кузатилади.
Минтақадан Сирдарё ва унинг ирмоқлари, Чирчиқ ва Оҳангарон дарёларининг оқиб ўтиши, Чорвоқ, Хўжакент, Туябўғиз сув омборларининг қурилганлиги бу ерда суғорма деҳқончиликни ривожлантиришга катта имконият яратади. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 20% и айнан Тошкент минтақасига тўғри келади. 2001 йил маълумотига кўра, жами 4508,7 минг аҳоли бу ерда тўпланган бўлиб, аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 290 кишини ташкил қилади. Бу минтақа урбанизация даражасининг юқорилиги билан бошқа минтақалардан ажралиб туради.
Тошкент минтақасида аҳоли жуда нотекис жойлашган бўлиб, бу кўрсаткич саноатлашган пойтахт – Тошкент шаҳри атрофида интенсив деҳқончилик ривожланган шаҳар атрофи туманларида Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларида 1 км2 га ўртача 650-700 кишини ташкил қилади. Вилоятнинг суғорма деҳқончилик ривожланган, Оққўрғон, Чиноз туманларида бу кўрсаткич 1 км 2 га ўртача 250-300 кишини ташкил этса, вилоятнинг тоғли Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида бу ҳол ўртача 22-26 кишига етади.
Тошкент минтақаси Республикамизнинг бошқа кўпчилик ҳудудлари сингари аҳоли сонини ўсиш суръатларининг пасайиши билан кўзга кўринади. Аҳоли сони асосан табиий ўсиш ҳисобига кўпаймоқда. Ўлим кўрсаткичлари мамлакат бўйича ўртача 5,5 иромиллени ташкил қилади. Аҳолининг миллий таркиби хилма-хил. Бу ерда 40 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Унинг таркибида ўзбеклар кўпчиликни ташкил этади. Шундан кейинги ўринларда, татарлар, қозоқлар, корейслар, украинлар, тожиклар туради. Умумий аҳоли сонидаги меҳнатга яроқлилар салмоғи Тошкент минтақасида республиканинг бошқа минтақаларига нисбатан юқори. Бу минтақада ишчи кучларининг маълумотлилик даражаси ҳам жуда юқори.
Минтақа иқтисодиёти индустриал – аграр йўналишда ривожланишга асосланган бўлиб, хўжалигида ҳам – саноат, ҳам қишлоқ хўжалигининг аҳамияти катта. Шунингдек минтақа ўзининг аграсаноат комплекси ривожланганлиги билан республикада юқори ўринга эга. Тошкент шаҳрида машинасозлик, метални қайта ишлаш, ҳусусан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё, енгил ва озиқ – овқат тармоқлари етакчи роль ўйнайди. Ва аксинча, Тошкент вилоятида металлургия, кимё, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ – овқат саноатлари яхши ривожланган.
Ангрен кўмири асосан, ИЭС ва йирик саноат марказларининг эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 45% дан кўпроғи Тошкент минтақасига тўғри келади. Мамлакатнинг 27 та ИЭС нинг 19 таси ушбу минтақага тўғри келади. Металлургия минтақа саноат мажмуининг таянч саноат тармоқларидан биридир. Бу минтақанинг қулай транспорт ва иқтисодий географик ўрнига эга бўлган Бекобод шаҳридаги қора металлургия заводи, темир – терсак асосида ишлайди ва пўлат, тайёр прокат, қовурлар ишлаб чиқаради.
Шунингдек минтақада рангли металлургия марказлари Олмалиқ – Чирчиқ шаҳарлари, Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинатлари, Кучбулоқ олтин кони асосида Ангрен руда бойитиш корхонаси, АҚШнинг “Ньюмонт – майнинг” қўшма корхоналарининг фаолиятлари минтақа саноатининг ўзига хос ўринини белгилаб беради. Бу борада Тошкент шаҳри ҳам ўзининг алоҳида ўрнига эга. Бу ерда машинасозлик ва метални қайта ишлаш саноати хусусан, Тошсельмали, Тоштўқимачилик машинасозлиги, ТТЗ, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси заводлари шулар жумласидандир. Мустақиллик йилларида ташкил этилган “ЎзДЭУ авто”, УзБАТ каби корхоналар ҳам республика аҳамиятига эга.
Минтақада қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳам ўзининг алоҳида ўрнига эга бўлиб, деҳқончиликда мева – сабзавот, дон, пахта хом – ашёси кўп етиштирилади. Чорвачиликда йирик шохли қорамол ва қўйчилик яхши тараққий этган. Минтақа қишлоқ хўжалиги ўзининг ҳудудий ранг-баранглилигига эга бўлиб, Тошкент вилоятининг текислик ҳудудларида (Оққўрғон, Бекобод, Бўка) пахтачилик ҳамда дончилик ривожланган, тоғ олди ва тоғли районларда (Бўстонлиқ, Паркент) узумчилик, мевачилик, лалмикор, деҳқончилик яхши йўлга қўйилган бўлса, шаҳар атроф туманлари (Зангиота, Қибрай, Тошкент) да интенсив деҳқончилик, сут – гўшт чорвачилиги яхши тараққий этган. Ушбу туманлар Тошкент – Пойтахт шаҳри аҳолисини қиш–у–ёз сабзавот маҳсулотлари билан, гул маҳсулотлари, сут – гўшт маҳсулотлари билан таъминлаб боради.
Тошкент минтақасида ердан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерлари Тошент вилояти ҳудудига тўғри келади. Тошкент шаҳрида эса бундай тоифадаги ерлар деярли йўқ. Тошкент шаҳрида асосан аҳоли пунктлари ерлари, саноат транспорт, алоқа, мудофаа ерлари, тарихий маданий аҳамиятга эга ерлар тарқалган. Ушбу ҳол пойтахт – Тошкент шаҳрида илмий техникавий ҳамма иннивацион, информацион тармоқлари ривожланганлиги, аҳолининг маълумотлилик даражаси ҳамда ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан анча ривожланганлиги билан белгиланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар эса минтақанинг Тошкент вилояти ҳудудига тўғри келиб, бу ҳол ўзининг иқтисодий географик жиҳатларидаги ва тафовутларига эга. 2008 йил 1 январ ҳолатига Тошкент вилоятининг умумий ер майдони 152-580 гектарни ташкил этиб, шундан суғорилган ер майдони 394810 гектарга етган.


Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish