O’zbеkistоn rеspublikаsi хаlq tа’limi vаzirligi



Download 3,6 Mb.
bet14/53
Sana01.06.2022
Hajmi3,6 Mb.
#627488
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
Haydarova S Yer resursu

Бўз ерлар - Республикамизда жами бўз ерлар майдони 82,5 минг гектарга тенг булиб, шундан суғориладиган ерлар 48,3 минг ва лалмикор ерлари 34,2 минг гани ташкил этади. Бўз ерлар майдони республикамизнинг Қашқадарё вилоятида энг кўп тарқалган бўлса, бу ерлар майдонининг энг кам тарқалгани Сурхондарё (0,3 минг га) вилоятига тўғри келади. Суғориладиган бўз ерлар Сирдарё вилояти (11,1 минг га) да катта майдонларни эгаллаган бўлса, Тошкент вилоятида аксинча, бор йўғи 0,3 минг га ташкил этади ва у республикамизда бу анча кам ҳисобланади
Бўз ерларга самарасиз фойдаланиш суғориш қоидаларининг бузилиши ва тупроқ меллиоратив ҳолатининг ёмонлашиши, эрозия таъсири, кучли шўрланиш ҳамда янги ерларни сифатсиз ўзлаштирилиши оқибатида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидан чиқиб қолган суғориладиган ва лалми ерлар киради.
Суғориладиган зонадаги бўз ерлар суғориладиган экин ерлар чегараларида кичик ҳудудлар ҳолатида жойлашган, агар суғориш ва шу каби ишлар билан таъминланиб, тегишли мелиоратив тадбирларни амалга оширилса, бу ерларнинг ҳолати қайта тикланиши ва х.к. ишлаб чиқаришга қайтарилиши мумкин.
Республика ҳудудининг катта қисмини пичанзор ва яйловлар ташкил қилади. Бу ерлар чорвачиликни ривожланитириш учун асосий озуқа базаси ҳисобланади. 2008 йил 1 январ ҳолатига республикада 20872,2 минг гектар табиий пичанзор ва яйловлар мавжуд бўлиб, шундан сув билан таъминланган яйловларнинг ер майдони эса 18777,2 минг гектарни ташкил қилади.
Пичанзорлар – димий пичан ўриш учун фойдаланиладиган ер турларидир. Пичанзорлар давлат стандартларига асосан сув билан қопланадиган, қуруқ, захлашган, ўрмон дарахтлари ва дўнгликлар билан қопланган ерлар ҳисобланади.
Яйловлар – доимий чорва молларини боқиш учун фойдаланиладиган ҳамда молларни боқиш учун яроқли, пичан ўриш учун фойдаланилмайдиган ва партов (бўз) ерлар ҳисобланмаган ер турларидир. Яйловлар қуруқ ботқоқлашган, тубдан яхшиланган, маданий, ҳайдаб боқиладиган чорвачилик учун, сув чиқарилган, ҳар хил даражада дўнгликлар, чакалакзор ва ўрмон дарахтлари билан қопланган, эзилган турларга ажратилади.
Маданий яйловларга зарур яратилган мажмуаси ўтказилган, яхши ўтлар қоплами яратилган, доимий парваришланадиган ўғитланадиган, молларни қамаб боқиш амалга ошириладиган яйловлар киради. Табиий шароитларига қараб, яйлов ва пичанзорлар чўл текислик (чўл минтақаси ), текислик-тепалик (адир минтақаси) ва тоғ олди-тоғ (тоғ минтақаси) га бўлинади.
Чўл текислик пичанзор ва яйлов ерлари республиканинг шимоли-ғарбий қисмида, Ўзбекикистон ҳудудининг 70% ни ишғол қилиб, денгиз сатҳидан 500 м баландликкача бўлган қисмларини ўз ичига олади. Бу минтақага Ўзбекистонинг Қизилқум, Қарши, Мирзачўл каби чўллари, Марказий Фарғона, Устюрт Қуйи амударё, Қуйи Зарафшон ва Қуйи Сурхондарё каби ҳудудлари киради. Чўл минтақасининг ёзи қуруқ, жазирама, ёғинга нисбатан мумкин бўлган буғланиш мўл, қиши эса шу географик кенгликда жойлашган. Ўрта денгиз атрофидаги мамлакатларга нисбатан совуқ. Бу минтақада ёғин миқдори кам бўлиб, унинг ғарбий қисмида 80-100мм, шарқида 250-300 мм, тоғ олди қисмларида эса 300-350 га етади. Аксинча, мумкин бўлган буғланиш ғарбида 1000-2000 мм, қолган қисмларида 1000 мм атрофида кузатилади. Бунинг устига асосий ёғин бахор, қишга тўғри келиб, жазирама ёзда деярли ёғин тушмайди. Шу туфайли чўл минтақасидаги ўсимликлар узоқ давом этган қуруқ ва жвзирама ёзга мослашган бўлиб, танаси гўштли, барги сертук, илдизлари узун ҳисобланади.
Чўл минтақасида намгарчилик етарли бўлган баҳор фаслида эфемер (бир йиллик) ва минтақаси яшил ранг тўсини олган давр бўлади. Ўз навбатида бу натижа чорва молларини боқиш қулай бўлиб, бу ерлар йил давомида фойдаланиладиган пичанзор ва яйловлар ерлари бўлиб, асосан, қоракўлчилик зоналари ҳисобланади.
Республикамизнинг текислик – тепалик яъни адир минтақаси ўз ичига баландлиги 400-500 метрдан 1200 метргача бўлган ерларни олади. Рельефнинг баландлашуви туфайли ёғин миқдори ортади, ёзги харорат чўлга нисбатан паст бўлиб, хар хил ўтларни зич ва баланд бўлиб ўсишига сабабчи бўлган. Адирнинг қуйи қисми дарё, сой ва вақтли сувлар билан парчалаб юборилган бўлса, юқориқисмида эса баъзи тоғ ёнбағирларига нисбатан тик бўлиб, она жинслар очилиб қолган. Адирда ўсимликлар қоплами ёппасига туташ бўлмай, она жинслар очилиб қолган тик ёнбағирларда, оқар ва вақтли сувлар ювиб кетган жойларда узилиб қолган.
Умуман олганда адир минтақасида чўлга нисбатан ўсимлик турлари кўп бўлиб, қалин ўсади. Адир ўсимликларини асосини эфемер ва эфемерондлар, кўп йиллик ҳар хил ўтлар, буталар ташкил этади. Адир минтақасининг пичанзор ва яйловлар, асосан, кузги ва баҳорги пичанзор ва яйловлар ҳисобланди. Бу минтақада куз – баҳор ойларида бу ерларда чорвачилик молларини боқиш қулай вақт ҳисобланади. Тоғ минтақасидаги тоғ олди тоғ пичанзор ва яйловлари Ғарбий Тяншан тизмаларида. Ўзбекистон ҳудудида 1200 м дан 2700-3000м гача бўлган ерларни ўз ичига олади. Бу баландликларда рельеф мураккаб бўлиб, тоғ тизмалари орасида водийлар борган. Тоғларнинг шимолий ёнбағри билан қуёшга қараган жанубий ёнбағри орасида тафовутлар ата. Иқлимий ҳусусиятлар ҳам релефга боғлиқ ҳолда ўзгаради: ёғин миқдори ортади, ёзда ҳаракат пасаяди, ёғинлар кўпроқ тоғларнинг ғарбий, шимоли – ғарбий ёнбағирларига тушади.
Тоғ минтақасида табиий шароитнинг ҳамма қисмида бир хил бўлмаслиги унинг ўсимлик ҳолатининг жойлашишига ҳам таъсир этади. Ёғин кўпроқ тушадиган тоғ ёнбағирларида баргли ўрмонлар ва ҳар хил буталар ўсади. Тоғ минтақаси пичанзор ва яйловлар ёзги ҳисобланиб, барча турдаги ҳайвонларни боқишга яроқли ҳисобланади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish