- мамлакатимиз ва хориж фирмаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш ва бошқалар.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1. Корхоналарнинг молиявий фаолияти натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларини ҳисоблаш йўлларини тушунтириб беринг.
2. Корхона фойдасининг нечта тури мавжуд?
3. Корхона фойдаси қандай аниқланади?
4. Корхоналарнинг молиявий харажатлари қандай таснифланади?
5. Корхонанинг ўз маблағлари деганда нима тушунилади?
6. Кредит қандай вазифаларни бажаради ва унинг роли?
7. Кредит қандай турларга бўлинади?
8. Кредитнинг қандай шакллари мавжуд?
9. Тижорат кредити деганда нимани тушунасиз?
10. Халқаро кредитлар деганда нимани тушунасиз?
11. Кредитларнинг фоиз ставкаси қандай аниқланади?
12. Кредитларнинг фоиз ставкаси қандай омиллар таъсирида ўзгаради?
13. Кичик корхоналар фаолияти иқтисодий самарадорлигининг моҳияти нимадан иборат?
14. Самарадорликни аниқлшанинг қандай кўрсаткичларини биласиз?
15. Нима учун фойда энг муҳим умумлаштирувчи кўрсаткич ҳисобланади?
16. Фойданинг қандай турлари бор ва улар қандай аниқланади?
17. Корхона ишининг рентабеллиги қандай ҳисобланади?
9-МАВЗУ. ТАДБИРКОРЛИК ЭТИКАСИ ВА МАДАНИЯТИ
Маъруза машғулоти
9.1.Тадбиркор раҳбар этикаси
9.2.Тадбиркор маданияти
9.3. Тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий-психологик хусусиятлари 9.4. Тадбиркор раҳбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва уларни ҳал этиш усуллари
9.1. Тадбиркор раҳбар этикаси
Тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилувчи мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – бизнесменлар доирасида умумахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоанади. Ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига, маданиятига, дунёқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада билишига бевосита боғлиқдир.
Умуман, тадбиркорлик – бу маданият. Айтишларига қараганда, маданиятли одам тадбиркор бўлиши шарт эмас, аммо тадбиркор инсон маданиятли бўлиши лозим. Арасту (Арестотель) ўз замонида биринчи бўлиб ахлоқ тўғрисида гапириб: “Ахлоқ – нимани қилишимиз ва нимадан ўзимизни тийишимиз кераклигини аниқлашимизга ёрдам беради”, - деган эди. Президентимиз И. Каримов ахлоқ тушунчасига қуйидагича таъриф берди: “Ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчалик салом-алик, хушмуомаладангина иборат эмас. Ахлоқ бу, аввало, инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани”.
Умумий қоидалар
хусусий мулк муқаддас, дахлсиз ва мулкчиликнинг қолган барча шакллари билан бир қаторда теппа-тенгдир;
тадбиркор – ишчанлик ва яратувчанлик миссиясининг жонкуяридир. Унинг касби астойдил фаолиятни, ишлаб пул топишни талаб қилади. Бу унинг обрў-эътибори манбаидир;
тадбиркор ўз меҳнатининг аҳамиятини англай олади. У ўз ҳамкорларидан ишга масъулият билан ёндашишни талаб қилади ва уни қўллаб-қувватлайди;
хусусий хўжалик фаолияти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига олиб келади ва табиркорга ўзига хос мажбуриятлар юклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |