O`zbekiston Respublikasi Axborot Texnologiyalari va Kommunikatsiyalarini Rivojlantirish Vazirligi
Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi
Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti
Mavzu: Тадбиркорлик ва кичик бизнес бошқарувининг турлари
Guruh: САХ 011-18
Bajardi: Мирзажонов Ш.
Tekshirdi: __________
Toshkent 2022 Тадбиркорлик ва кичик бизнес бошқарувининг турлари КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ Маъруза машғулоти
1.1.Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
1.2.Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари 1.3.Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар 1.4.Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари 1.5. Кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни 1.6.Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари Таянч иборалар: Тадбиркор, тадбиркорлик мухити, бизнес.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантириш-нинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир.
Хўш, «тадбиркор», «тадбиркорлик» тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади?
Бу тушунчаларни ҳозирги маъносида биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иқтисодчиси Ричард Кантилон қўллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, XVIII асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошида машҳур француз иқтисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иқтисод рисоласи» китобида (1803й.) тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари – ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.
Америкалик иқтисодчи олим Й.Шумпетернинг фикрига кўра, тадбиркорликнинг новаторлик характери қуйидагиларда акс эттирилади:
бозор учун янги товар ишлаб чиқариш;
ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни татбиқ этиш;
янги сотиш бозорларини ўзлаштириш;
хом ашёнинг янги турлари ва манбаларини топиш.
Тадбиркорликни вужудга келишининг учинчи босқичи тадбиркорликнинг алоҳида шахсий сифатлари: иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг ўзгаришида тўғри йўл топа билиш қобилияти, бошқарув қарорларини танлаш ва қабул қилишда мустақиллик, бошқарув қобилиятларининг тўла намоён бўлиши билан таърифланади.