Жамоа тадбиркорлиги – бу бир гуруҳ фуқароларнинг ўзларига маъқул бўлган мулкчилик шаклларида жамоаларга бирлашиб, жамоа корхоналарини ташкил қилишлари ва шу асосда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишларидир.
Жамоа тадбиркорлиги фаолияти фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир.
Фирмаларнинг турлари жуда кўп, уларни чизмада қуйидагича тасвирлаш мумкин
1-расм.Фирма (корхона) ларнинг турлари Хусусий фирма деганда айрим шахс ёки оилага тегишли бўлган, якка хусусий мулкка асосланиб фаолият кўрсатадиган корхона тушунилади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Тадбиркорликнинг қандай турларини биласиз?
2. Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти нимадан иборат?
3. Тижорат тадбиркорлигининг моҳиятини тушунтириб беринг.
4. Молиявий тадбиркорликнинг фаолият моҳияти нимадан иборат?
5. Консалтинг нима? Унинг истиқболи ҳақида гапириб беринг.
6. Тадбиркорликнинг қандай шаклларини биласиз?
7. Якка тадбиркорлик нима? У қандай турларга бўлинади?
8. Хусусий тадбиркорлик якка тадбиркорликдан нима билан фарқ қилади.
9. Акциядорлик жамиятлари қандай турларга бўлинади?
10. Холдинг компаниялари фаолияти тўғрисида гапириб беринг?
11. Қандай корхоналар инжиниринг корхона ҳисобланади, уларнинг асосий фаолияти нималардан иборат?
3-МАВЗУ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Маъруза машғулоти 3.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби 3.2. Кичик бизнес субъектларини банк, солиқ ва молия муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш тартиби 3.3. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия бериш тартиби
3.4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарувининг ташкилий тузилмалари
3.5. Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг бошқарув услуби
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш бир неча босқичдан иборат. Ушбу босқичларнинг кетма-кетлиги 1-расмда акс эттирилган.