O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEХNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH
VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
QARSHI FILIALI
BUYRUG’I
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 22 апрелдаги 353-сонли буйруғи ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги “Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизими қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-87-сонли Фармони тўғрисида”ги 131-сонли буйруғи ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 22 апрелдаги 353-сонли буйруғи ижросини таъминлаш maqsadida, buyuraman:
1. Директор ўринбосарлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, Ахборот технологиялари техникуми директори ҳамда академик лицей директорларига:
- Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизими қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-87-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқийини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида” 2022 йил 1 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 22 апрелдаги 353-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ёшлар масалалари ва маънавий-маърий ишлар бўйича биринчи директор ўринбосари (О.Аманов), Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси (Г.Шербобоева)ларга:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг чора-тадбир режасига мувофиқ филиалнинг чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлатиш;
- чора-тадбир режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида самарали бажариш вазифаси юклатилсин.
3. Devonxona mudiri (Z.Egamova)ga:
- mazkur buyruqni o‘rnatilgan tartibda mas’ullarga yetkazish vazifasi topshirilsin.
4. Ushbu buyruq ijro Ёшлар масалалари ва маънавий-маърий ишлар бўйича биринчи директор ўринбосари О.Аманов zimmasiga yuklatilsin.
Asos: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг 2022 йил 22 апрелдаги 353-сонли буйруғи.
Direktor v.b. F.Raxmatov
Qarshi shahri
___ .___.2022 yil.
___-sonli
Buyruqni tayyorladi:
Хотин-қизлар масалалари бўйича
директор маслаҳатчиси G.Sherboboyeva
Kelishildi:
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърий
ишлар бўйича биринчи директор ўринбосари О.Аманов
Devonxona mudiri Z.Egamova
Do'stlaringiz bilan baham: |