20. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
20. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
183. Акциядорлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа субъектлари ўртасида
келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
184. Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида
иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у
27
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор
устидан судга
шикоят қилишга ҳақлидир.
185. Жамият акциядорнинг ёки ҳар қандай манфаатдор шахснинг талабига кўра
уч иш куни ичида уларга жамиятнинг устави, шу жумладан уставга киритилган ўзгартиш
ва қўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Жамият акциядорнинг
талабига кўра унга жамият уставининг кўчирма нусхасини бериши шарт.
Бош директор
Ш.Атамухамедов
28