O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИЗИҚЛИ ГЕОМЕТРИЯ - фазо-
нинг асосий элементи сифатида тўғри 
чизиқ қаралувчи геометрия бўлими. Фа-
зода z ўқига параллел бўлмаган тўғри 
чизиклар x=az+p, y=bz+q тенгламалар-
даги тўртта a, b, р, q сонларни тўғри 
чизиқнинг координаталари деб қараш 
мумкин. Агар бу координаталар бир, 
икки ва уч параметрнинг функцияла-
ри бўлса, у ҳолда бу тўғри чизиклар 
тўплами мое ҳодда тўғри чизикли сирт-
лар, конгруэнциялар ва тўғри чизиклар 
комплексини ҳосил қилади ва бу объект-
лар Ч. г.да ўрганилади. ЧИЗИҚЛИ ЁЗУВ 
1) Крит о.ининг энг қад. ёзувлари тизи-
ми; А ва Б турлари фарқланади. Ч.ё.нинг 
Б тури (критмикен бўғин ёзуви)да битил-
ган матнлар юнон тили лаҳжаларидан 
бирини намоён қилади. Мил. ав. 15—
14-а.ларга мансуб ушбу матнлар 19-а. 
охирларида Крит о.ида, мил. ав. 13-а.
га мансуб матнлар эса 1939 й.да Пело-
поннеснинг жан. қисмида топилган. Бу 
ёзувдаги матнлар биринчи марта инглиз 
олими А. Эванс томонидан 1909 й.да 
эълон қилинган. Ч.ё.ни ўқишга инглиз 
олимлари М. Вентрис ва Ж. Чедвиклар 
муваффақ бўлишган (1953). Баъзи олим-
ларнинг фикрича, критмикен ёзувининг 
айрим унлиларга ёки ундош ва унлидан 
иборат товуш гурухдарига мувофиқ ке-
ладиган белгилари кейинчалик юнон ти-
лига ўзлаштирилган ва мослаштирилган. 
Бўғинли кипр ёзуви ҳам шу ёзув асоси-
да пайдо бўлган. Ч.ё.нинг А тури ҳали 
ўқилмаган ва унинг хиндевропа тиллари 
(халклари)га алоқадорлиги исботланма-
ган; 2) имоишора тили белгилари, «буюм 
ёзуви» ва қисман пиктографик ёзувдан 
кейинги ёзув турлари [идеографик — ие-
роглифик, силлабик (бўғинли), фоногра-
фик (ҳарфтовуш) ёзувлар]нинг умумий 
номи (яна қ. Ёзув).
ЧИЗИҚЛИ ТЕНГЛАМАЛАР (мате-
матикада) — номаълумларнинг фақат би-
ринчи даражалари аниқ коэффициентлар 
билан қатнашиб, уларнинг юқори дара-
жалари, ўзаро кўпайтмалари ва мураккаб 
функциялари қатнашмаган тенгламалар. 
Бир номаълумли Ч.т. ах=Ь кўринишда 
бўлади. Бир неча номаълумли ҳолларда 
эса Ч.т. системалари билан иш кўрилади. 
Аниқловчи ва матрица тўғрисидаги таъ-
лимотлар пайдо бўлганидан кейин Ч.т. 
назарияси ривожланди. Чизиқлилик ту-
шунчаси алгебрик тенгламалардан мат.
нинг бошқа соҳаларидаги тенгликларга 
кўчирилади. Mac, чизиқли дифференци-
ал тенглама номаълум функция ва унинг 
ҳосилалари чизикли, яъни 1даражалига 
кирадиган тенгламадир.
ЧИЗИҚЛИ ФУНКЦИЯ у=кх + b 
формула билан аниқланадиган функция, 
бунда к, b — ҳақиқий сонлар. Хоссала-
ри: 1) барча ҳақиқий х сонлар учун ани-
кланган; 2) ҳақиқий қийматларни қабул 
қилади; 3) к > 0 да ўсувчи; 4) Ч. ф.нинг 
орттирмаси аргумент х орттирмасига 
пропорционал. Ч.ф.нинг графиги — 
тўғри чизиқцир. Бу тўғри чизик билан Ох 
ўқи орасидаги бурчак а нинг тангенси к 
га тенг: к = tga. к сон Ч. ф. графигининг 
Ох ўқига оғишини ифодалайди. b пара-
метр Ч. ф. графиги Оу ўқдан ажратган 
кесманинг узунлигига тенг. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish