O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧИРЧИҚ ВОДИЙСИ - Ғарбий 
Тяньшандаги водий, Тошкент вило-
яти ҳудудида. Чорвоқ сув омбори 
қурилгандан кейин Ч.в.нинг юқори қисми 
сув остида қолиб кетган. Водий шим.ғарб 
ва шим.да Қоржонтов ва Угом тизмала-
ри, шим.шарқ ва шаркда Талас Олатови, 
жан. шарқда эса Чатқол тизмаси билан 
ўралган. Жан. ва жан.ғарбий кисмлари 
текисликка туташган. Узунлиги Ализар 
кўтарилмасидан (жан. ғарб томон) Сир-
дарёгача 135 км. Кенглиги водий торай-
ган жойларда 80—100 м, ўрта кисмида 
35—40 км гача. Водийнинг энг тор жойи 
(Чорвоқ қисиғи ёки Чорвоқ дарвозаси)
га тўгон, сув омбори қурилган. Чирчиқ 
дарёсининг қуйи окими томон терраса 
(кўҳна қайир) поғоналари пасайиб бо-
ради ва дарё водийсининг чегараларини 
аниқ пайкаш кийин. Писком ва Чатқол 
дарёлари қўшилган жойдан Чирчиқ 
ш.гача бўлган ҳудуд Чирчиқ ботиғидан 
иборат. Палеоген даврида Ч.в. ўрнида 
денгиз бўлган. Чирчиқ дарёсининг бир 
неча террасалари буни исботлайди. 
Ушбу ҳудудда тектоник ҳаракатлар давом 
этмоқда. Ер юзасидага янги тектоник 
ҳаракатлар дифференциал характерга 
эга. Тектоник жиҳатдан Ч.в. грабенсин-
клиналь, ёнатрофдаги тизмалар горст ан-
тиклиналдир. Улар герцин бурмаланиши 
даврида шаклланган. Неоген тўртламчи 
давр янги тектоник ҳаракатлар таъсирида 
ҳоз. кўринишини олган. Водий ҳудудида 
бўр, палеоген, неоген ва тўртламчи давр 
ётқизиклари (конгломерат, қум аралаш 
шағал тошлар, лёсслар) кенг тарқалган.
Ч.в.нинг иқлими континентал, ёзи 
иссиқ, қиши муътадил. Йиллик ўртача 
тра 11,6°—13,8°, янв.нинг ўртача траси 
—Г дан — 2,9° гача. Энг паст тра —29°, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
119
—33° дек. — янв. ойларида кузатилади. 
Июлнинг ўртача траси 23,9—26,8°, ёз 
фаслининг баъзи кунлари тра 44° гача 
кўтарилади. Йиллик ёғин водийнинг жан.
ғарбий қисмвда 300 мм, ўрта қисмида эса 
1000 мм дан зиёд. Тоғларда кўпроқ қор, 
водийнинг ўзида ёмғир ва қор ёғади. 
Ғазалкент ва Чирчиқ ш.лари атрофла-
рида йиллик ёғиннинг 35—40% баҳор 
ойларига тўғри келади. Асосий дарёла-
ри — Чирчиқ ва унинг ирмоқлари: Угом, 
Оқсоқотасой ва б. Вактинча оқар сой ҳам 
кўп. Тоғ ён бағирларида сувнинг емириш 
фаолияти кучли, баҳор ва ёз бошларида 
сел келади, сурилмалар содир бўлади.
Ч.в.да 
асосан, 
бўз 
тупроқлар 
тарқалган. 
Тоғ 
тизмаларига 
яқин 
қисмларида қўнғир, дарё бўйларида 
ўтлоқ, экинлар экиладиган ерларда аг-
роирригацион тупроклар мавжуд. Бу 
тупроқларда ўсимликлардан буғдойиқ, 
қўнғирбош, қорабош, ёнғоқ, дўлана, бе-
тага, тол, терак ва б. ўсади. Водийнинг 
текислик қисмларини, асосан, маданий 
ландшафтлар эгаллаган. Пахта, беда, 
ғалла, сабзавот ва б. экинлар экилади. 
Боғдорчилик ва токчилик ривожланган. 
Ёввойи ҳайвонлардан тоғ эчкиси, бўри, 
тулки, суғур, юмронқозиқ, турли хил 
қушлар, судралиб юрувчилардан илонлар 
ва б.; сувларда балиқлар бор.
Ч.в. аҳолиси зич ҳудуд бўлиб, унда 
Тошкент, шунингдек, Чирчиқ, Янгийўл, 
Бектемир, 
Ғазалкент, 
Чиноз 
каби 
шаҳарлар жойлашган. Ч.в. мамлакат-
нинг иқтисодиёти ривожланган рнлари-
дан. Тоғли қисмларида санаторий ва дам 
олиш зоналари мавжуд.
Мурод Маматқулов.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish