ЧИНОЗ ТУМАНИ - Тошкент ви-
лоятицатя туман. 1935 й. 9 фев.да таш-
кил этилган. 1962 й. 24 дек. да Янгийўл
туманига қўшилган. 1973 й. 12 апр. да
қайта тузилган. Шим. ва шим.шарқцан
Янгийўл, шарқ ва жан.шарқдан Қуйи
Чирчиқ туманлари, жан. ва ғарбдан Сир-
дарё, шим.ғарбдан Қозоғистон Республи-
каси билан чегарадош. Майд. 0,34 минг
км2. Аҳолиси 116 минг киши (2004). Ту-
манда 1 шаҳар (Чиноз), 2 шаҳарча (Олма-
зор, Янги Чиноз), 8 қишлоқ фуқаролари
йиғини (Ислоҳот, Иттифоқ, Кўтарма,
Туркистон, Чиноз, Эски Тошкент, Ялла-
ма, Узбекистан) бор. Маркази — Чиноз
www.ziyouz.com кутубхонаси
112
ш.
Табиати. Рельефи, асосан, текислик-
дан иборат. Қир ва адирлар, Крзоғистон
чегарасига яқин жойда эса чўл бошла-
нади. Фойдали казилмалардан Сирда-
рё билан Чирчиқ дарёсининг қўшилиш
жойида
қурилишда
ишлатиладиган
қумшағал олинади. Иқдими континен-
тал. Йиллик ўртача тра 13,4°, янв.нинг
ўртача траси —3,1°, энг паст тра —33°,
июлнинг ўртача траси 26,5°, энг юқори
тра 42°. Вегетация даври 210 кун. Йили-
га 350 мм ёғин тушади. Туман ҳудудидан
Чирчиқ, Сирдарё дарёлари ўтади. Шу-
нингдек, қ.х. экинларини суғоришда
туман ҳудудидан ўтган Бўзсув, Куркул-
дак, Шим. Тошкент, Жўн каналларидан
фойдаланилади. Аччиқкўл, Чумчуқкўл,
Келес яйловларида Ойдинкўл кўли бор.
Тупроқлари, асосан, бўз, Чирчиқ дарёси
ёқасида қорамтир, бўз тупроқ. Ёввойи
ўсимликлардан семизўт, шўра, итузум,
бангидевона, ачамбити, қўйтикан, янтоқ,
чучмома ва б. бор. Ёввойи ҳайвонлардан
тулки, бўри, чиябўри, қобон учрайди.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунинг-
дек, қозоқ, тожик, рус ва б. миллат ва-
киллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача
зичлиги 1 км2 га 341,2 киши. Қишлоқ
аҳолиси 81 минг киши, шаҳар аҳолиси 35
минг киши (2004).
Хўжалиги. Туман иқтисодиёти, асо-
сан, қ.х. ишлаб чиқаришига ихтисослаш-
ган. Ч.т. да 8 та саноат корхонаси бўлиб,
уларда қурилиш материаллари, пахта
тозалаш, уруғлик тайёрлаш, норуда ма-
териаллар и.ч. билан шуғулланилади
(қумшағал қазиб олинади).
Автомобиль таъмирлаш зди, қурилиш
материаллари ва конструкциялари, нору-
да қурилиш материаллари ктлари, МТП,
қумшағал карьери бор. 2 қўшма корхона
(шу жумладан, калава ипгазлама и.ч.га
ихтисослашган Ўзбекистон — Туркия
— Япония «Тўқимачи — ЛТД» корхо-
наси) ишлаб турибди. Савдо, маданий
ва маиший хизмат кўрсатиш шохобча-
лари, деҳқон бозори фаолият кўрсатади.
Қ.х.нинг асосий тармоклари — пахта-
чилик ва ғаллачилик. Шу билан бирга
чорвачилик, пиллачилик, сабзавотчилик,
полизчилик, боғдорчилик ҳам ривожлан-
ган. Туманда 13 ширкат, 541 деҳқон фер-
мер хўжалиги бор. Ч.т.даги шахсий ва
жамоа хужаликларида 26,8 минг қорамол
(шу жумладан, 11,6 минг сигир), 17,6
минг қўй ва эчки боқилади, паррандачи-
лик билан ҳам шуғулланилади.
Туманда 48 умумий таълим мактаби
(26,1 минг ўқувчи), 2 ўрта махсус билим
юрти (1,2 минг ўқувчи), марказий ку-
тубхона ва унинг 29 та тармоғи, болалар
мусиқа мактаби, маданият уйи, маданият
ва истироҳат боғи мавжуд. 2 касалхона
(400 ўрин), поликлиника, қишлоқ врач-
лик пунктлари, дорихона ва б. тиббий
муассасаларда 163 врач ишлайди. Ч.дан
Тошкентга автобуслар қатнайди. 1935
й. дан «Чиноз ҳаёти» туман газ. чиқади
(адади 11050).
ЧИНОР (Platanus) — чинордошлар
оиласига мансуб барг тўкувчи ўсимликлар
туркуми; 10 тури маълум. Шим. Америка
(Канададан Мексикагача), Жан. Шарқий
Европа ва Ўрта денгизбўйи мамлакатла-
ридан Ҳиндихитойгача бўлган ҳудудда
тарқалган. Кавказ, Қрим, Ўрта Осиёда
шарқ чинори (P.orientalis), Жан. Украи-
на, Қора денгиз соҳиллари, шунингдек,
Ўрта Осиёда Шим. Америкадан келти-
рилган ғарб чинори (P.occudentalis) тур-
лари ўстирилади. Шарқ Ч.и ёввойи ҳолда
ўсади. Шохшаббаси қалин, бўйи баланд
(50 м гача), танаси бақувват (айлана-
си 18 м гача), цилиндрсимон, пўстлоғи
сарғишоқ.
Ўзбекистонда
манзарали
Ч.нинг ҳар икки тури ўсади. Новдалари
ва барглари ёшлигида тукли, кейинча-
лик туклари тўкилиб кетади. Барглари
йирик, асосан, 3 (баъзан 7) бўлмали. Ме-
васи думалоқ, дағал тукли ёнғоқча, диа-
метри 1,5 см, мева бандида 2—5 тадан
ўрнашган, узоқ вақт тўкилмайди. Апр.
да гуллаб, меваси май—сент. да етилади.
Ч., айниқса, ёшлигида тез ўсади. Қулай
шароитда 2000 йил ва ундан ҳам кўпроқ
яшайди. Эгей денгизидаги Крит о.да та-
www.ziyouz.com кутубхонаси
113
наси айланаси 18 м бўлган 2300 йиллик
Ч.лар бор. Сурхондарё, Наманган ва
Самарқанд вилоятларида 600—800 ёшли
Ч.лар учрайди.
Ч. уругини экиб, қаламчасидан ва
илдиз бачкиларидан кўпайтирилади.
Ч.нинг ёғочи енгил, пишиқ, мебель сано-
атида қадрланади. Унинг ёғочидан ўзбек
меъморлигида қадимдан фойдаланиб ке-
линган.
ЧИНҒИЛ,
жангал (Halimoden-
dron halodendron (Pall.) Vass.) —
дуккақцошларга мансуб бута тури. Бўйи
2 м га боради, тиканли. Барглари жуфт
патсимон, гули пушти. Табиий ҳолда
тўқайларда, ариқ ва жар ёқаларида ўсади.
Апр.—авг.да гуллаб, июнь—сент.да мева-
си пишади. Чўл ва адирларда ҳар қандай
тупроқларда, ҳатто шўр тупроқларда ҳам
ўсади. Уруғидан ва илдиз бачкиларидан
кўпаяди. Қумларни мустаҳкамлаш, шўр
ерларни кўкаламзорлаштиришда Гулла-
ган чинғил қўлланилади. ва уруғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |