www.ziyouz.com кутубхонаси
142
кина Ч. деб юритилган. Фарғонада,
маc, 1830 й.да 1Ч.= 2 пуд = 32,762 кг
бўлса, 1841 й.да 14. = 4,5 пуд = =73,712
кг, кейинроқ 14.= 5 пуд = =81,902 кг
бўлган. Булардан ташқари, Ч.нинг 5
пудга яқинроқ қийматлари ҳам бор, у
87,36 кг гача бўлган; 2) Ўрта Осиёда,
шу жумладан, Ўзбекистонда кад. узун-
лик ўлчови бирлиги; газ ёки олчиннинг
= қ қисмига тенг. Агар 1 газ = = олчин =
525107 см бўлса, у ҳолда 1 Ч. = | олчин =
ҳ (52+107)=13+26,75 см бўлади.
ЧОРАКОР (форс. — тўртдан бир-
га ишловчи) — бойлар ерини, олина-
диган ҳосилнинг тўртдан уч қисмини
ер эгасига бериш шарти билан ижара-
га олиб экувчи, кам ерли, ерсиз ёки от-
уловсиз деҳқон. Ҳеч қандай воситаси ёки
маблағи бўлмаган Ч. олинган ҳосилнинг
1/4 қисмини ўзлаштирган, отуловли Ч.
эса ҳосилнинг 1/2 қисмини олган. Ер
ижараси турларидан бири — чоракорлик.
Бунда ер эгаси ўз ерини ижарага бериб,
олинадиган ҳосилдан маълум микдорда
улуш ундирган.
ЧОРБОҒ — шарқ мамлакатларида
атрофи девор билан ўраб олинган кўшк,
айвон, қўрғонли тартиб асосида тузил-
ган боғ. Ч. учун текис, сувли, дарахт-
ли жой танланади; нотекис (нишабли)
жойлар поғонапоғона саҳнларга келти-
рилади, сунъий шаршаралар қилиш им-
кониятлари яратилади. Ч. мурабба ёки
тўртбурчак тарҳли бўлиб, кириш ҳар 4
тарафнинг ўрталаридан ташкил этилади;
ҳудуди йўлка ва ариклар ёрдамида айрим
боғчаларга, боғчалар эса яна ўз навбати-
да чаманзорларга бўлиниб, чорчаманлар-
ни ташкил қилади. Ч. мужассамотининг
марказини бино (қўрғон, кўшк) эгаллай-
ди. Баланд бўйли дарахтлар деворга яқин
экилади, ундан сўнг мевали дарахтлар ва
гуллар тартиб билан экилади, уларнинг
эрта баҳордан кеч кузгача очилиб тури-
шига эътибор берилади. Бино мужасса-
моти Ч.ни турли нуқталардан кўриш им-
конини берадиган тарзда, 1— 2 қаватли,
марказий мужассамотли қилиб қурилади:
ўртада атрофини айвонлар ўраб олган
чордара хона бўлиб, 2 қаватга бино бурж-
ларидаги зиналар орқали чиқилади. Сув
иншоотларидан катта ариклар ва ҳовузга
сув келади, ҳовуз шакллари ҳамда фавво-
рага алохида эътибор берилади. Ч.да, шу-
нингдек, ўтов, чодир кабиларни ўрнатиш
учун жойлар ажратилади. Ч.даги қушлар
(маc, тустовуқ, товус ва б.) унга ўзгача
кўрк бағишлайди (Яна қ. Боғ тузит санъ-
ати).
Ч. қадимдан яратилиб келинган, те-
мурийлар ва бобурийлар даврида равнақ
топган (қ. Амир Темур боғлари), мохир
боғеоз усталар етишиб чиққан. Жум-
ладан, 16-а.да яшаган ҳиротлик Мирак
Сайид Ғиёс боғ режасини тузиш, ер
ости иншоотларини лойиҳалашга мохир
бўлган, унинг Бухорода ҳам Убайдулла-
хон учун боғ барпо қилгани манбалар-
дан маълум. 13-а. охирига оид рисолада,
16-а.да қайта кўчирштган «Иршод уззи-
роат фи илмилҳиросат» рисоласида Ч.
яратиш ҳакида қимматли маълумотлар
баён қилинган, ҳатто рисоланинг бир
боби «Кўчат, гул, дарахт, муаттар ўтлар
ўтказиш, Ч.га тартиб бериш ва уни бар-
по қилишда изчилликка риоя қилиш»
деб аталади. Рисолада Ч.нинг энг мақбул
тури келтирилади ҳамда турли тавсиялар
билан бирга мужассамотда симметрия,
ритм, ранг каби масалаларга алохида
аҳамият берилиб, мевали дарахтларга
кенг ўрин ажратилади.
Ч. 19-а.нинг 2ярми 20-а.нинг бошла-
рида ҳам бунёд этилган (Бухородаги Си-
тораи Моҳи Хоса, Қўқон хонининг Ойим
қишлоғидаги, Хивадаги Нуруллабой
Ч.лари ва б.).
Хайрулла Пўлатов.
Do'stlaringiz bilan baham: