3.Қиёсий фонетика. Фонетиканинг бу тури қардош тилларнинг (масалан, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқа туркий тилларнинг) фонетик тизимидаги умумий ва хусусий жиҳатларни аниқлаш имконини беради: "Сравнительная фонетика тюрских язўков" (А.М. Ҳербак, 1970), "Сравнительно- историческая грамматика тюрских язўков"(Б.А. Серебренников, Н.З.Гаджиева,1986) каби ишлар шулар жумласидандир. Ўзбек тилшунослигида ноқардош тилларнинг, хусусан, ўзбек ва рус тилларининг фонетик тизимларини қиёсий ўрганишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда: "Русская грамматика в сопоставлении с узбекским язўком" (Поливанов Е.Д., 1933й.), "Краткий очерк фонетики русского язўка в сопоставлении с фонетикой узбекского язўка" (Киссен И.А., 1952й.), "Курс сопоставительной грамматики русского и узбекского язўков" (Киссен И.А., 1966, 1969, 1971, 1979 йиллар), "Сопоставление фонетических явлений русского и узбекского язўков в речевом потоке", АКД (Асфандияров И.У., 1968й.), "Ўзбек ва рус тилларининг қиёсий грамматикаси" (Азизов О, Сафаев А, Жамолхонов Ҳ, 1986й.) каби ишлар бунинг далили.
Ўзбек ва рус тиллари фонетикасини қиёсан ўрганиш рус мактабларида ўзбек тилини, ўзбек мактабларида эса рус тилини ўқитиш услубиятини такомиллаштириш нуқтаи назаридан, шунингдек, ўзбек-рус билингвизми (икки тиллилиги) масалаларини, бундай билингвизмнинг ҳар иккала тил структураси ва системасига таъсирини аниқлаш позициясидан фойдалидир.
2.Экспериментал (инструментал) фонетика. Фонетиканинг бу турида нутқ товушларининг физик-акустик ва артикуляцион жиҳатлари махсус асбоблар (пневмограф, осцилограф, фонограф, спектрограф ва бошқалар) ёрдамида тадқиқ қилинади, шу асосда товушларнинг сифат ва миқдор белгилари (баландлиги, кучи, тембри, спектри, чўзиқлик даражаси), уларнинг артикуляцияси (ҳосил бўлиш ўрни, усули) аниқланади. Бундай тадқиқот натижаларидан фонетик бирликларнинг фонологик жиҳатларини тавсифлашда фойдаланилади.
Ўзбек тилшунослигида экспериментал фонетиканинг ривожлантирилишида Маҳмудов Аҳмаджон ва Отамирзаева Сора каби фонетистларнинг хизмати катта. Бу тилшуносларнинг қатор ишларида ўзбек тили фонетик тизимининг товушлари, урғу, бўғин каби бирликлари айни шу усулда тадқиқ қилинган: "Унлилар" (Маҳмудов.А.,1992й). "Согласнўе узбекского литературного язўка" (Маҳмудов А., 1986й.), "Сонорнўе узбекского язўка" (Махмудов, А., 1980й.), " Словесное ударение в узбекском язўке" (Махмудов.А., 1960й.), "Звуковой состав наманганского говора узбекского язўка". "Экспериментальное исследование", АКД (Атамирзаева.С.,1963й.), "Экспериментально - фонетическое исследование наманганского говора узбекского язўка" (Атамирзаева. С., 1974й.), "Акустико-артикуляционнўй анализ узбекской речи применительно к аудиометрии" (Атамирзаева. С. в соавторстве, 1979й.) каби ишлар фикримизнинг далили.
Текшириш саволлари
Do'stlaringiz bilan baham: |