-
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар
бўлмаса;
-
гўшт ва гўшт маҳсулотлари бошқа
турларида махсус ветеренар
тамғаси, сертификат бўлмаса;
-
балиқ, парранда гўштларида ветеренар гувоҳномаси бўлмаса;
-
тухумни сирти ифлос, чақилган синган бўлса;
-
консервалар ифлос, банкалар урилган, пачоқланган, этикеткасиз бўлса;
-
ёрма, ун, қуруқ мева ва бошқа маҳсулотлар зарур қилган бўлса;
-
сабзавот ва меваларда моғорлаш ва чириш бўлса;
-
уйда тайёрланган маҳсулотлар;
-
реализация муддати ўтган тез бузилувчи маҳсулотлар;
Корхоналар келтирилган маҳсулотларни бузилишда сақлаш қоидаларига
риоя қилиш талабларини бажариш лозим.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитлари ва қоидалари.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш шартлари бўйича турларига кўра
сақланади.
Булар қуруқ маҳсулотлар: ун, қанд, ёрма,
макарон ва нон,
гўшт,
балиқ,
сут-ёғ,
гастрономия,
сабзавотлар
Хом ва тайёр маҳсулотлар алоҳида совутгич камераларида сақлаш керак.
Қуруқ маҳсулот-учун ун, ёрма, шакар қопларда қуруқ жойга тахланиб
сақланади. Агар ун узоқ муддат сақланадиган бўлса, вақти-вақти билан пастки
токчалардагиси юқоридагиси билан алмаштирилиб турилади.
Макарон маҳсулотлари картон каробкаларда стеллажларда, қанд туз ўз
идишида қуруқ хоналарда сақланади.
Чой ва кофелар қуруқ, шамоллатиладиган, ташқи ҳидлардан ҳоли
жойларда сақланади.
Нондан лотокда слеллажларда, шкафларда алоҳида қуйилади.
Нон сақланадиган шкаф эшикларида ҳаво кирадиган тешикчалар бўлиши
лозим. Шкафлар тозаланганда махсус чўткалар билан нон ушоқлари супуриб
олинади, энг ками ҳафтада бир марта точкалар 1% ли
ошхона сиркаси
қўшилган сув билан тозалаб артилади.
Гўшт сақланадиган камералар гигиеник талабларга риоя қиладиган, тез ва
тоза бвиладиган пўлат осқичлар билан жиҳозланган бўлади.
Нимталанган гўшт осиб қўйилади, осилганда оралари очиқ бўлиши, бир-
бирига, деворга тегмаслиги шарт. Музлатилган гўштлар стеллажларда
сақланади.
Музлатилган парранда гўштларини, балиқларни ўзи
келтирилган
идишларда алоҳида ажратилган стеллажларда сақланади. Уларни орасидан
шамол ўтадиган тарзда очиқ бўлиши керак.
Қаймоқ, творог қопқоқ билан ёпиладиган идишларда сақланади.
Сариёғ ўзи келтирилган каробкаларда ёки пергаментларга ўралганҳолда
лотокларда сақланади.
Йирик пишлоқлар идишсиз стеллажларда сақланади. Улар бир-бирининг
устига қўшилмайди. Тахлашда ораларига картон қоғозлар қўйилади.
Майда пишлоқларни идишларда токча ва стеллажларга териб сақланади.
Колбасалар илгичларга осиб сақланади.
Сосискалар ўз идишида ёки махсус қутиларга солинган ҳолда сақланади.
Тухумлар қутиларида қуруқ, салқин жойларда бошқа маҳсулотлардан
алоҳида сақланади.
Ўсимлик ёғини бочкаларда, бидон ёки бакалашка идишларида қоронғи
жойларда сақланади.
Картошка, илдиз мевали сабзавотлар салқин, қоронғи
жойларда,
шамоллаштириб туриладиган хоналарда сақланади.
Карам алоҳида стеллажларда сақланади. Мева ва кўк ўтлар яшикларда
12
0
С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: