Бунинг натижасида энергия ҳосил бўлади ва бу энергия ассимиляция
жараёни учун сарфланади.
Диссимиляция жараёни натижасида ҳосил бўлган қолдиқ моддалар
айириш органлари орқали ташқарига чиқарилади. (карбонат ангдрид, сув, азот
қолдиқлари).
Соғлом бўлган катта ёшли одамларда бу иккала жараён бир-бирига тенг
мувозанатда бўлади.
Ёш организмда ассимиляция жараёни устинроқ бўлса, кекса одамларда
диссимиляция жараёни устунроқ бўлади. Шунинг учун кексаларнинг териси
салқи бўлиб, юзларида ажин пайдо бўлади, тана мускуллари бўшаниб, уларни
ҳажми кичраяди.
Демак ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари узлуксиз давом этади.
Одам танасидаги ҳар хил тўқима ва ҳужайралар таркибий қимларининг
янгиланиши муддати турлича бўлади.
Масалан жигар тўқимаси ва қон зардобининг оқсиллари 20 кун давомида
бутунлай янгиланади, тана мускулларининг оқсиллари 180 кунда янгиланади.
Умуман одам танасидаги ҳамма тўқималар таркибидаги оқсилларнинг ярми ҳар
80 кун давомида янгиланиб туради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайси
бир тўқима ва орган қанчалик фаол иш бажарса, ҳаракат қилса, унинг таркибий
қисмлари янгиланиши унчалик тез суръатларда бўлади. Бинобарин жисмоний
меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари одам танасидаги
тўқималарининг тез янгиланиши, организмнинг ёш, соғлом ва тетик
сақлашнишига олиб келади.
Маълумки 1 гр оқсил организмда кислород Билан оксидланиб
парчаланганда 4,1 ккал, 1 гр ёғ-9,3 ккал, 1 гр углевод-4,1 ккал энергия ҳосил
қилади. Демак бир суткалик овқат таркибидаги истеъмол қилинган оқсил, ёғ,
углеводларнинг миқдорига қараб, ҳосил бўлган энергиянинг умумий
миқдорини аниқлаш мумкин. Бу энергия миқдорини бажарилган иш турига
қараб сарфланган энергмя миқдорига таққослаш мумкин. Соғлом, катта ёшли
одамда бир суткалик овқатдан ҳосил бўладиган энергия миқдори
сарфланадиган энергия миқдорига тенг бўлиши керак. Организмда ҳосил
бўладиган энергия миқдори сарфланадиган энергия миқдорига нисбатан кўп
бўлса, одам семиради. Аксинча, истеъмол қилинган овқатдан ҳосил бўладиган
энергия сарфланадиган энергияга нисбатан кам бўлса, одам танасидаги ёғ
парчаланиб, энергия ҳосил қилади. Бундай жараён бир неча кун, ҳафта давом
этса одам озади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ёшларда истеъмол қилинган овқатдан ҳосил
бўладиган энергия миқдори сарфланадиган энергияга нисбатан кўпроқ бўлиши
лозим.чунки маълум миқдордаги энергия ёш организмнинг ўсиши ва
ривожланиши учун сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: