Otabek Karimov, [



Download 465,43 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi465,43 Kb.
#121881
  1   2
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word


Otabek Karimov, [02.11.20 09:30]
Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони).
Адлия ва Иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар борасидаги таклифлари ўзгартиришларсиз қабул қилинган.

Биринчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдори камайтирилади. Камида 30% миқдорида хорижий улушга эга бўлган ташкилот чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деб тан олинар эди. Ушбу чегара 15%гача пасайтирилади.


Иккинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг устав фондидаги юқорида кўрсатилган улуш эгаси хорижий юридик шахс бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Шу тариқа, жисмоний шахс бўлган инвесторлар учун имкониятлар кенгайтирилади.


Учинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдори 600 млн сўмдан 400 млн сўмгача камайтирилади.


Маълумот учун: юқорида кўрсатилган талаблар «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида, шунингдек Президентнинг 30.11.1996 йилдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги ПФ–1652-сон Фармони 1-бандида келтирилган.


Тўртинчидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдори 3 бараварга камайтирилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозир Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ҳужжатлар ўзи келган ҳолда тақдим этилганда унинг миқдори 32 ЭКИҲни ва Интернет орқали рўйхатдан ўтганда 16 ЭКИҲни ташкил этади.


Шу билан бирга, хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациялаш муддатини 1–3 йилдан 5 йилгача ошириш, аккредитациядан ўтказганлик учун тўловни эса 3 баравар, 1200 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларигача пасайтириш тўғрисидаги қарор ҳозирча маъқулланмади.

Otabek Karimov, [02.11.20 09:33]
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалга оширади.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Корхона ташкил этиш ёки мавжуд Ўзбекистон корхонасини 20 млн. ва ундан кўпроқ АҚШ долларига тенг сумма билан баҳоланадиган инвестициялаш дастурига эга бўлган қўшма корхонага айлантириш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзбекистонлик қатнашчи томонидан амалга оширилади.


7. Давлат рўйхатидан ўтказиш вақтигача Корхона устав жамғармасига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган устав жамғармаси миқдорининг камида 30 фоизини қўйиши керак.

Агар кўрсатиб ўтилган 30 фоиз 50 минг АҚШ долларига тенг суммадан ошса, у ҳолда Корхона давлат рўйхатидан ўтказиш вақтигача устав жамғармасига 50 минг АҚШ долларига тенг суммами қўяди. Вақтинчалик жамғариш счётларига қўйилмалар суммаси банк муассасаларининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланади.

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАДАН ВА ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган Корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида (бундан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлишади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида жойлашган, 500 минг АҚШ долларигача миқдорда устав жамғармасига эга бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги Корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар ҳокимликларининг адлия бошқармаларида ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизасидан ҳамда давлат рўйхатидан ўтадилар.

Устав жамғармаси 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлган, шунингдек Тошкент шаҳрида жойлашган Корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтадилар.

10. Корхоналар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;

б) таъсис ҳужжатлари (таъсис йиғилиши протоколи, таъсис шартномаси ва устав)нинг асл нусхалари ва биттадан нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) таъсис ҳужжатларида белгиланган устав жамғармаси миқдоридан 30 фоизи сўм ва валютадаги вақтинчалик жамғариш счётларига ўтказилганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати ёки дастлабки бадал ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк ёки асбоб-ускуналар келтирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати. Кўрсатилган 30 фоиз 50 минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кўп бўлган тақдирда 50 минг АҚШ долларига тенг суммага банк тўлов ҳужжати;

г) корхонани рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдорда давлат пошлинаси тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

д) Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаси ёки мазкур мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда Россия Федерациясининг консуллик муассасаси томонидан тегишли таржимаси билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган хорижий муассис тўғрисида у рўйхатдан ўтган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва банк тавсияномаси;

ж) корхонанинг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат;

з) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари - назорат-касса аппаратлари ёки уларни харид қилиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.

11. Агар устав жамғармасига дастлабки бадал сифатида интеллектуал мулк қўйилса, у ҳолда Корхона рўйхатдан ўтказувчи органга Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг мазкур мулк баҳоси тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак.


12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Корхона ташкил этишда ёки мавжуд Ўзбекистон корхонасини 20 млн. ва ундан кўп АҚШ долларига тенг бўлган суммада баҳоланадиган инвестициялаш дастури билан қўшма корхонага айлантиришда

Otabek Karimov, [02.11.20 09:35]


Download 465,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish