62
Расм 57
Акс таъсир куч элементини ричаг 4 бўйлаб силжитиб, сигнал ўзгартиргич
диапазанини 50% гача қайта созлаш мумкин. Ўзгартириш диапазонининг бошланғич
қиймати, кириш қийматининг нолга тенг бўлган холатида, нолга созлаш пружинаси
10 ёрдамида созланади.
ЭПП-М
электропневматик сигнал ўзгартиргичнинг аниқлик
синфи 0,6.
Пневмоэлектрик сигнал ўзгартиргичлар
Пневмоэлектрик сигнал ўзгартиргичлар узлуксиз кириш ва чиқиш сигналлари
учун сигналларни тўғридан тўғри ўзгартирадиган ва ташқи энергия манбаидан
фойдаланиб компенсация усулида ўзгартирадиган бўлиши мумкин. Тўғридан тўғри
ўзгартирадиган сигнал ўзгартиргичлар, компенсация
усулидан фойдаланиб
ўзгартирадиган сигнал ўзгартиргичларга нисбатан аниқлиги пастроқ бўлади, лекин
уларнинг нархи нисбатан арзонроқ. 58-расмда тўғридан тўғри ўзгартирадиган
пневмоэлектрик сигнал ўзгартиргич ППЭ-6 қурилмасиниг чизмаси келтирилган. У
узлуксиз равишда пневматик сигнални 0,2—1 кгс/см2 (0,02—0,1 МПа)
пропорционал равишда электр сигналига айлантириб беради.
Сигнал ўзгартиргич икки асосий элементлардан ташкил топган: кириш
пневматик сигналини р
кир
қабул қилиб олувчи ўлчаш блоки 1 ва кириш пневматик
сигнали р
кир
ни электр чиқиш сигналига айлантирувчи
дифференциал-трансформаторли сигнал ўзгартиргич 6.
Ўлчаш блокида бикир сезгир
элемент сифатида винт
пружинали 10 сильфон 2 ишлатилади. Пружинанинг паст
томони втулка 13 га, тепаси эса, пружинани марказлашга ва
созлашга мўлжалланган втулка 9 га махкамланган.
Шток 12 сильфон тубига туташган бўлиб, унинг тепа қисми
ричаг 8 туташган. Бикир шарнир 3 ричагнинг ўқи
вазифасини
бажаради.
Ричаг айланиши билан, скоба 7 га махкамланган
ролик 4 силжийди ва дифференциал-трансформаторли сигнал
ўзгартиргич ўзаги 5 ни силжитади. Натижада, сигнал
ўзгартиргич иккиламчи ўрамида индуктивланаётган электр
юритувчи куч ўзгаради. Температура таъсиридаги хатоликни
камайтириш мақсадида силъфон штоки биметаллик
компенсатор 11 билан таъминланган. Сигнал ўзгартиргични
созлашни қулайлаштириш мақсадида, сильфон штоки ва ўзак
узунлигини ўзгартириш имконияти назарда тутилган.
Расм 58
63
Ўлчанаётган пневматик сигнал р
кир
штуцер орқали
пневмоэлектрик сигнал
ўзгартиргичнинг ўлчаш блоки 1 ичига берилади. Ўлчанаётган босим таъсирида
сильфон 2 деформацияланиб сиқилади, натижада шток босим ўзгаришига
пропорционал
равишда
силжиб,
дифференциал-трансформаторли
сигнал
ўзгартиргич ўзаги 5 ни ҳам силжитади.
ППЭ-6 сигнал ўзгартиргичининг асосий хатолиги ±1 %. Ўзакнинг максимал
силжиши кўрсатгичи 5 мм.
Do'stlaringiz bilan baham: