Психрометрик усул
Бу усулда нисбий намликни психрометрик температуралар фарқидан боғлиқлигини ҳисобга олувчи психрометрик эффектдан фойдаланилади, яъни
У =
Рв –текширилаётган мухитни нам термометрнинг tb температурада тўйинтирувчи буғларнинг упругости;
Рс – текширилаётган мухитни қуруқ термометр температурасида тўйинтирувчи буғларнинг упругости;
А – психрометр конструкциясига ва нам термометрдан ўтаётган хаво тезлигига боғлиқ бўлган психрометрик коэффициент.
Тенгламадан кўриниб турибдики, газнинг нисбий намлигини икки, нам ва қуруқ термометрлар кўрсатишлари фарқи бўйича аниқлаш мумкин.
Расм 167.
Психрометрнинг электр схемасини кўрамиз (расм 167). Схема икки кўприк схемасидан ташкил топган. Кўприк схемаларига манбаа электрон кучайтиргич (ЭУ) нинг трансформаторидан олинади. Газ намлигининг ўзгариши билан, нам ва қуриқ қаршилик термометрлари температуралари фарқи ўзгаради. Бу фарқга пропорционал бўлган кучланишлар тушиши схеманинг в ва с нуқталаридан олиниб, электрон кучайтиргичга берилади. Кучайтирилган сигнал реверсив юритгичга берилади ва унинг роторининг айланиши реахорд юритгичини силжитади, ҳамда ўлчов асбоби стрелкасини маълум бурчакга буради. Ўлчаш хатолиги ± 3% .
Шудринг нуқтаси усули
Бу усулда, намлиги ўлчанаётган газ тўйиниш холатигача, яъни шудринг нуқтасигача совутилади. Шудринг нуқтаси усули ёрдамида газларнинг намлигини хар хил босимларда ўлчаш мумкин. Шудринг нуқтаси моментини аниқлаш учун совутиладиган металл ойнадан фойдаланилади ва конденсат пайдо бўлиш моментидаги унинг температурасини шудринг нуқтаси сифатида белгиланади.
Автоматик намлик ўлчагичларда металл ойна юзасида шудринг нуқтасининг пайдо бўлиши, ундан қайтаётган ва фотоэлемент F қабул қилаётган ёруғлик нурининг камайиши билан аниқланади (расм 168).
Расм 168.
Металл цилиндр 1 деворларини шудринг нуқтасигача совутилганда, унинг ойна юзасида туман пайдо бўлиб, ундан фотоэлемент F га қайтаётган ёруғлик нурлари камаяди. Натижада фототок қиймати камаяди ва реле 3 ишлаб электр иситгич 2 занжирини улайди. Иситгич занжирининг уланиши совутувчи суюқлик температурасининг ошишига сабаб бўлади ва туман йўқолади. Яна фототок ортади, иситгич занжири узилади ва шундай қилиб металл ойна юзаси ҳамма вақт шудринг нуқтаси атрофида ушлаб турилади.
Цилиндр юзаси температураси қаршилик термометри ёки термопара ёрдамида ўлчанади. Иккиламчи асбоб сифатида лагометр ёки милливольтметр ишлатилади. Реле 5 ва реле 3 ларнинг ишлаши синхронлаштирилган бўлиб, металл ойна юзасида шудринг йўқ бўлганда, ундан қайтган ёруғлик нури фототокни ортишига сабаб бўлади ва реле 3 ишлаб иситгич занжирини узади. Иситгич ўчиши билан суюқлик температураси пасаяди ва ойна юзасида шудринг пайдо бўлади. Фототок камаяди ва иситгич занжири уланиб, цилиндр юзасидаги шудринг йўқолади ва хакозо. Шундай қилиб, металл ойна юзаси температураси уни ўраб турган газ намлигига мос равишда, шудринг пайдо бўлиш температурасида, шудринг нуқтасида ушлаб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |