Оғирлик (пикнометрик) зичлик ўлчагичлари
Зичликни ўлчашда энг кўп тарқалган ва аниқ усуллардан бири бўлиб оғирлик усули ҳисобланади.
Оғирлик зичлик ўлчагичларининг ишлаши ўзгармас хажмдаги модда оғирлигини ўлчаб зичликни аниқлашга асосланган. Бу зичлик ўлчагичларининг энг соддаси лаборатория пикнометри ҳисобланади (расм 148). Бу ўзгармас хажмга эга бўлган идишга, маълум хажмда (масалан, 2 см3), ўлчанаётган суюқлик қуйилади (идиш тепа қисмидаги чизиқгача “р”) ва унинг оғирлиги торозида тортиб аниқланади.
Оғирлик зичлик ўлчагичларининг саноат намуналарида, бу асбобдан узлуксиз ўтаётган маълум хажмдаги суюқликнинг оғирлиги автоматик равишда ўлчаб борилади.
Расм 148.
Пневматик сигнал ўзгартиргичли оғирлик зичлик ўлчагичи (ДУВ- 1) чизмаси 149-расмда келтирилган.
Ўлчанаётган эритма ўлчов асбобига 2-трубадан берилиб, 1-трубадан чиқариб юборилади. Бунда, эритма зичлиги ўзгариши билан, халқасимон труба 4 даги ўзгармас хажмдаги эритманинг оғирлиги ўзгаради ва кириш ва чиқиш трубаларини (1 ва 2) халқасимон трубага (4) сильфон 3 ёрдамида уланганлиги сабабли, у скоба 6 атрофида айланишни бошлайди. Трубанинг силжиши тяга 7 орқали ричаг (8) га берилади ва унинг ўқ (9) атрофида айланиши натижасида сопла 14 ва заслонка 15 орасидаги масофа ўзгаради. Натижада, пневматик сигнал ўзгартиргич чиқишидаги, яъни, иккиламчи асбобга ва акс таъсир сильфонига (12) берилаётган босим ўзгаради. Чиқишдаги босим ўзгариши ричаг (8) га пастдан таъсир қилаётган кучни (зичлик ўзгариши ҳисобига ҳосил бўлган куч), тепадан таъсир этаётган акс таъсир кучи (чиқишдаги ва акс таъсир сильфонидаги босимнинг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган куч) билан мувозанатлангунча давом этади. Бунда, заслонка 15 сопло (14) га нисбатан маълум холатни эгаллайди ва чиқишдаги босим, ўлчанаётган эритма зичлиги ўзгаришига пропорционал бўлади.
Расм 149.
1,2-трубалар; 3-сильфон; 4-халқасимон труба; 5-ечиладиган тирсак; 6-скоба; 7,11-тягалар; 8-ричаг; 9-ўқ; 10-қарши юк (противовес); 12-акс таъсир сильфони; 13-16-трубкалар; 14-сопло; 15-заслонка; 17-упор.
Ўлчаш чегарасини ричагнинг чап қисмидаги кесилган жойларга хар хил оғирликдаги юкларни қўйиб ўзгартирилади (500-2500кг/м3). Ўлчов асбобининг аниқлик синфи ±1%. Эритма температураси ўзгариши билан унинг зичлиги ўзгаради ва бу қўшимча хатоликларга сабаб бўлади. Термокомпенсацияли оғирлик зичлик ўлчагичлари ҳам ишлаб чиқилган (ДУВ-ТК-101). Бу ўлчов асбобларида температуранинг ўзгариши билан суюқлик зичлиги ўзгаради, натижада халқасимон труба 4 оғирлиги ўзгариб, ричаг (8) га берилаётган куч ўзгаради. Эритма температураси ўзгариши билан, труба киришига ўрнатилган термобаллон, капилляр трубка ва сильфондан ташкил топган берк хажмидаги босим ҳам ўзгаради. Ушбу берк тизим хажмини, ундаги босим ўзгариши ҳосил қилаётган куч, температура ўзгариши натижасидаги зичликни ўзгариши ҳосил қилган кучни компенсациялашга етарли бўладиган қилиб ҳисоблаш керак бўлади.
Устройство термокомпенсации представляет собой монометрический термометр, манометрическая труба, которого связана с ричагом, несущим компенсационный груз. При изменении температуры жидкости этот груз, перемещаясь относительно оси вращения трубы, изменяет момент сил на величину, равную изменению момента (на противоположно направленную к нему), вызванного температурным отклонением плотности контролируемой среды. Величина термокомпенсации настраивается перемещением груза вдоль ричага и подбором его массы (Авторы: Юсупбеков Н.Р., Гулямов Ш.М., Мавлянова Б.А.).
Do'stlaringiz bilan baham: |