Топокимёвий модификациялаш (трансформациялаш)
Бунда табиий бирикмаларни пептид системалари бўйича конструктивлаб биологик актив аналоглари олинади. Бундай аналоглар бошланғич пептидларни худди ўзига ўхшайди ва биокимёвий жараёнларда ўзига мос келган рецепторлар ёки бошқа бирикиши мумкин бўлган бирикмалар билан юқори даражада таъсирлашадилар. Уларни топокимёвий бирикмалар деб юритилади. Уларга мисол қилиб пептидлар занжирида ациллаш йўналишини ўзгартириб олинган, ретро-изомерлар деб аталувчи, ҳамма аминокислота қолдиқларини тўлиқайланма конфигурациялашда ҳосил бўлган аналог пептидларни кўрсатиш мумкин:
Бундай модификациялашни чизиқли пептидларда ҳам олиб бориш мумкин, аммо уларни N- ва С-охирги гурухлари ҳимояланган бўлиши керак бўлади:
Табиий пептидларни топокимёвий принцип бўйича модификациялаш биологик жиҳатдан қизиқарли бўлган антибиотик пептидларни, пептидли гормонларни ва нейропептидларни аналогларини олиш учун жуда унумли ҳисобланади.
4 маъруза
Ферментлар ва уларнинг синфланиши. Ферментатив кинетиканинг принциплари
Ҳар бир тирик организмнинг ҳаёт фаолияти турли бирикмаларнинг беҳисоб кимёвий ўзгаришлари билан боғлиқ. Бунда кўп сонли реакциялар содир бўлади: оксидланиш, қайтарилиш, ҳар хил гурухларни ташиш, гидролиз, изомеризациялаш, синтез ва деструкция, жуда мураккаб бирикмаларнинг одатдан ҳам аниқ синтези, масалан оқсиллар, нуклеин кислоталар, липидлар, гликопротеидлар ва бошқалар. Тирик хужайрада борадиган муҳим кимёвий реакциялар, яъни хужайра ҳаётига тобе бўлган реакциялар, нисбатан паст хароратда реакцияга киришувчи реагентларнинг кичик концентрацияси реакция тезлигини оширувчи ферментлар билан катализланади.
Ферментлар (ёки энзимлар) деб каталитик хоссага эга бўлган оқсилларга айтилади ёки янада аниқроғи, организмнинг ҳамма хужайраларида ва тўқималарида учрайдиган ва биокимёвий катализаторлик ролини ўйнайдиган оқсилларга айтилади.
Ферментлар таъсирида турли хил кимёвий ўзгаришларга учрайдиган моддалар субстратлар деб аталади. Ферментлар бошқа катализаторларга нисбатан анча актив катализатор ҳисобланадилар. Масалан, қахрабо кислотаси ҳавода анча турғун ва қийин оксидланади, унга суксинатдегидрогеназа-ферментини бир томчи қўшилса тезда оксидланиб фумар кислотасига айланади.
Ҳозирги вақтда 900 дан ортиқ ферментлар маълум. Уларнинг кўплари жуда тоза ҳолатда ажратиб олинган гомоген кўринишдаги препаратлар ҳисобланади, бундан ташқари уларнинг 200 таси кристалл ҳолатда ажратилган. Ферментлар саноатнинг турли тармоқларида кенг ишлатилади, масалан, озиқ-овқат, медицина, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати ва бошқалар.
Тоза ферментлар ҳайвонларнинг тўқималаридан ажратиб олинади, айримлари ўсимлик ва микроорганизм хужайраларидан ҳам олинади. Масалан, ошқозон ости безларидан рибонуклеаза, химотрипсин, трипсин, панкреатопентидаза Е, карбоксипептидаза ва бошқалар олинган. Ҳар хил жуда актив ферментларнинг кўплари микроорганизмларда учрайди, сабаби уларнинг ҳар хил шароитларда яшашига мослашган бўлишидир. Масалан, микроорганизмлар ҳаводаги азотни ҳам ферментлари ёрдамида ўзлаштира олади, ўсимлик ва ҳайвон организмлари эса ўзлаштира олмайди. Ҳозирги кунда кишиларда, ҳайвонларда кўп касалликларнинг учраши уларга микроорганизмларнинг кириши ва улардаги ферментларни ўз фойдасига ишлашига боғлиқлигидан келиб чиқиши аниқланган. Масалан, янги туғилган болада фенилаланинни боғлаб олувчи ферментни етишмаслигидан фенилкетанурия касаллиги келиб чиқади, бу эса уни миясини нормал ўсишига таъсир қилиб ақли етишмайдиган касаллик даражасига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |