Мактабда болалар бурун-ҳалкумидан материал олиниб олдини олиш мақсадида текширилганда, иккита болада Г-, ловиясимон диплококклар аниқланган. Қайси қўзғатувчи бундай морфологик хусусиятларга эга?
Газли гангренага шубҳали бемор жароҳати ажратмаси лабораторияга келтирилди. Бактериологик текширишнинг 1-чи куни патологик материални Сиз қандай озиқли муҳитга экасиз?
Бемор балғами билан зарарланган товуқ эмбрионининг сариқлик қопча таркибидан тайёрланган ва Здродовский бўйича бўялган препарат ўрганилганда майда, полиморф, қизил рангли микроорганизмлар аниқланган. Бу қандай микроорганизмлар?
Инфекцион клиникага гавдасида тоник тут қаноқ билан бемор келди. Икки ҳафта олдин аёғи ўткир тиғли предмет билан жарохатланган. Сизнинг тахминингизи қандай ташхис қўясиз?
Вирусли гриппга шубҳали бемор жуфт зардоби билан ГАТР қўйилди, иккинчи зардобда вируснинг «А» хилига қарши антителолар 2 марта қўп аниқланди. Ташҳис тасдиқланганми?
Бир маротабали серологик текширувда соғлом боғча болалари қонида шол вирусига қарши антителолар аниқланди. Серологик текширувнинг натижасини қандай тушунтириш мумкин?
Боғчада қизамик касаллиги рўйҳатга олинган. Алоқадаги болаларда пассив иммунитетни ҳосил қилиш учун Сиз қандай иммун препарат ишлатасиз?
Бўйин ва бош соҳаси кўп сонли тишланган овчини стационарга олиб келишди. Беморнинг айтишича, унга тулки ташлаган. Сизнинг тактикангиз?
Тўрт кундан бери касалланган қорин терламасига шубҳали беморни қонини даволовчи шифокор бектериологик текширишга жўнатди. Клиникада ўқиётган магистр қарши чиқди. Унинг фикрича қонни серологик текширишга жўнатиш керак. Қайси бири ҳақ?
Касалликнинг 12 куни бемор инфекцион бўлимга келтирилди. Шифокор қорин терламаси ташхисини қўйди ва бемор қонини серологик текширишга жўнатиш кераклигини айтди. Шифокор текшириш усулини ва текширилувчи материални тўғри танладими?
Бир нечта ишчилар завод ошхонасида тушлик қилишди. 8-10 соатдан сўнг уларда ўткир гастроентерит белгилар пайдо бўлди. Бактериологик текширувдан сўнг уларга «колиентерит» ташхиси қуйилди. Беморлардан қандай текширувчи материал олинган?
Серологик текшириш учун (касалликнинг 2-чи хафтаси)гепатит В-га тахмин қилинаётган бемор қони лабораторияга олиб келинди, Юқоридаги текширишининг мақсади қандай?
Тиш олдиргандан кейин беморда сарғайиш ва бошқа касаллик белгилари кузатилган, беморга вирусли гепатит деб ташхис қўйилди. Бемор гепатитни қайси тури билан касалланган бўлиши мумкин?
Оператсиядан кейинги даврда беморнинг боғлами йиринг билан шимилиб кўк-яшил рангда бўлиб қолган. Бу инфекцияни қайси бактериялар чақирган?
Болалар боғчасидаги гурухлардан бирида скарлатина (қизилча) ҳисобга олинди. Алоқадаги болаларда скарлатинага қарши иммунитетни қандай аниқлаш мумкин?