Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 34-моддасига мувофиқ, Иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар қуйидагилар учун жавобгар бўладилар:
1) жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун;
2) музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси, келишувига риоя этилиши устидан текшириш олиб бориш учун керакли ахборот тақдим этмаганлик учун;
3) жамоа шартномаси, келишуви мажбуриятларини бузганлик ва бажармаганлик учун. Касаба уюшмаси, ходимларнинг бошқа вакиллик органи талабига кўра мулкдор ёки у вакил қилган шахс жамоа шартномаси мажбуриятлари бузилишида ёки бажарилмаслигида айбдор бўлган раҳбарга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Шунингдек. Корхона ишчилари билан тузилган мехнат шартномалари имзоланмаган, бу эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 74—моддасига хилоф хисобланади, яъни Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади. Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади. Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши шарт.
Шунингдек, маълум бўлишича ишчиларнинг тунги вақтда ишлаш ҳолатлари кузатилади, ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига мувофиқ - тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади. Тунги сменада ишловчи ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг “Иш вақти” бобига тегишли тартибда ўзгартиришлар киритили лозим. Бундай ходимларнинг иш вақти мутаносиб равишда тунги смена вақтига мослаштирили керак.
Корхона томонидан ишчилар ишга қабул қилинганда, Буйруқлар имзоланмаган бу эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 82-моддасининг бузилиши дея эътироф этилади. Бунда Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.
Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олиниши шарт.
Ходимни доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 92-95-моддалари мазхмунига асосан ходимнинг розилиги билан амалга оширилади. Мазкур кодекснинг 96-моддаси 1-2-қисмлари мазмунига асосан: Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.
Юрисконсульт М.Файзуллаев
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юзасидан корхонада меҳнат ҳуқуқий
муносабатларида мавжуд бўлган қуйидаги камчиликларни маълум қиламиз: