Oriental Renaissance: innovative,
educational, natural and social sciences
VOLUME 1 | ISSUE 1
ISSN 2181-1784
24
w
www.oriens.uz
2021
February
Чигитли пахтани тайёр маҳсулотга айлантириш учун бажариладиган
ҳамма ишлар йиғиндиси пахтани дастлабки ишлаш технологик процесси деб
аталиб бу процесс қуйидагиларни ўз ичига олади:
Пахта тайёрлаш пунктининг қуритиш тозалаш чигитли пахтани қуритиш
ва тозалаш; пахта тозалаш заводининг цехида чигитли пахтани қуритиш ва уни
хас чўплардан тозалаш; пахта тозалаш заводининг бош корпусида чигитли
пахтани жинлаш ва толани тозалаш, чигитни линтерлаш ва линтни, толали
чиқиндиларни тозалаш, тола, линт, ва толали чиқиндиларни пресслаб тойлаш.
Бу даврда чигитли пахтани дастлабки ишлаш технологик процессини
бажаришда пахта толаси ва чигитининг табиий физик механикавий
хусусиятларини сақлаш ва уларни бу вазифани бажаришда чигитли пахта
толасини шикастланишини олдини олиш учун пахтани дастлабки ишлашни
тўғри тузиш муҳим аҳамиятга эга [2].
Пахта тозалаш заводларини ишлаб чиқариш қувватига қараб, аррали
жинли пахта тозалаш заводлари: битта қаторли (батареяли), ёки икки қаторли;
валикли жинли пахта тозалаш заводлари: иккита, учта, тўртта қаторли
жойлаштириш мумкин. Аррали жинли пахта тозалаш заводлари тола ажратиш
бўлимларида (жинлаш бўлимларида) ҳар бир қаторда 2-4 донагача, валикли
жинли заводларда бўлса 10-12 донагача жин машиналари ўрнатилади.
Пахта тозалаш заводларида, уларнинг пахтани ишлаб чиқариш қувватига
қараб, технологик жараён бўйича керакли қуритиш-тозалаш бўлимлари ҳам
ҳар хил жойлашган. Уларнинг ичида ўрнатиладиган технологик ускуналар
мажмуасидаги машиналар сони, тури, белгилари ҳам ҳар хил бўлиши мумкин.
Шу сабабли, маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олдин ҳар томонлама барча
омилларни эътиборга олиши зарурдир. Ҳаттоки, маҳсулотни ишлаб чиқариш
учун зарур хом-ашёлар билан таъминловчилар ўртасида ўзаро алоқа қилиб,
ушбу хом ашё ва компонентлар маҳсулотни талаб даражасида ишлаб
чиқаришга замин яратилишини аниқлаши лозимдир. Пахтани қайта ишлаш
вақтида келажакда сервис хизматларини ривожлантиришда унинг ўрни ҳамда
талаб ва таклифи ўзгариб боришини ҳисобга олиши зарур ҳамда уни инобатга
олиши зарур.
Тўқимачилик ва енгил саноат талабларини қониқтириш мақсадида пахта
тозалаш заводларида бажариладиган ҳамма технологик жараёнлар сифатли
маҳсулот ишлаб чиқаришга ва иложи борича пахта толаси, линт ҳамда
чигитининг табиий хусусиятларини сақлаб қолишга қаратилган [3].
Шу сабабли лойҳалаштирилаётган пахта тозалаш заводининг технологик
жараён тизимини танлашда, ҳозирги даврдаги замонавий технология, техника
ва фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда сифатли маҳсулот етиштириб бориш
энг асосий мақсад бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |